Қозоғистон термаси футзалчиси Арнольд Кнауб: "Португалия билан баҳс ҳақиқий жангга айланиб кетди"
27 сен 2024 11:50
Новости
Қозоғистон термаси футзалчиси Арнольд Кнауб: "Португалия билан баҳс ҳақиқий жангга айланиб кетди"
- Ўйин ҳақида
- Биз учун қийин учрашув бўлди. Жароҳатланганлар кўп ва захира кучимиз кам эди, қўшимчасига жаҳон чемпионига қарши ўйнаётгандик. Баҳс ҳақиқий жангга айланиб кетди. Бу сафар ғалаба биз томонда бўлди, ўтган ЖЧдаги мағлубият аламини олдик.

- Чорак финалдаги рақиб Аргентина ёки Хорватия бўлади. Сизларга қайси бири қулайроқ?
- Биз мусобақага фақат ғалаба учун келганмиз. Ҳар қандай кучли жамоага қарши ўйнашга тайёрмиз. Аслида бугун уйга қайтишимиз ҳам мумкин эди. Оилмам мени бугун кутмаслигини ва келмаслигимни айтганди (кулади).

- Мухлислар "Универсал" спорт мажмуасида ажойиб атмосферани яратишди...
- Ҳа, албатта, бундай атмосферада ўйнаш жуда ёқимли. Мухлисларга раҳмат. Ўзимизни уйимизда ўйнаётгандек ҳис қиляпмиз ва боримизни беряпмиз.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии