Аргентиналик иқтидор тез орада "Манчестер Сити" таркибига қўшилади
17 фев 18:52
Новости
Аргентиналик иқтидор тез орада "Манчестер Сити" таркибига қўшилади
19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри шу ҳафта Англияга йўл олади.
Бу ҳақда италиялик инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
У Аргентина U-20 терма жамоаси ўйинидан кейин "шаҳарликлар" шаънини ҳимоя қилишга тайёр бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Эчеверри 2024 йилнинг 25 январида "Манчестер Сити" билан 4,5 йиллик шартнома бўйича келишиб олган ва 2025 йилнинг январигача ўз жамоаси "Ривер Плейт"да ижарада ўйнаши маълум қилинганди.
20 февраль куни Пеп Гвардиола шогирдлари Чемпионлар Лигаси ўтиш бочқичининг жавоб ўйинида "Реал"га қарши ўйнайди. "Этихад" стадионида ўтган илк учрашувда "шаҳарликлар" 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии