RU

Последние новости

19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  0 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  7 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  30 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3

Аргентинада шов-шувли воқеа: Марадонанинг ўғли отасини шифокорлар ўлдирганини айтмоқда Новости

Аргентинада шов-шувли воқеа: Марадонанинг ўғли отасини шифокорлар ўлдирганини айтмоқда

Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг ўғли кенг жамоатчилик эътиборини тортган кескин баёнот берди.

Диего Синагра отасининг вафоти тасодиф бўлмагани ва бу фожиада уни даволаган шифокорлар айбдор эканлигини таъкидлади.

"Мени энг кўп азоблайдигани – отамни ўлдиришгани. Бу шубҳасиз. Уни қутқариш учун ҳеч нарса қилишмади. Ишончим комилки, биз шифокорларнинг эътиборсизлигини исботлаймиз", – деди кичик Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Диэго Марадона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этганди. Ўлимнинг расмий сабаби юрак хуружи деб кўрсатилган бўлса-да, ўшандан бери машҳур футболчига кўрсатилган тиббий хизмат сифати борасидаги баҳслар тинмаяпти.

Юлдузнинг вафотидан сўнг унинг шахсий шифокори ҳамда Марадона вафот этган куни унинг уйида навбатчилик қилган ҳамшира полицияда ҳам гумон келтириб чиқарган. Бу эса терговнинг бошланишига сабаб бўлган. Иш бўйича 7 киши айбланган.

Аввалроқ Италияда аргентиналик юлдуз амалда ўлдирилгани ҳақида маълумотлар берилганди.

Марадона "Барселона", "Наполи" ва "Ньюэллс Олд Бойз" жамоаларида ўйнагани билан ном қозонган. У Аргентина терма жамоаси таркибида 1986 йил жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган ва футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика