Аргентина терма жамоаси ўйинчиси такроран коронавирусга чалинди
07 окт 2020 12:33
Новости
Аргентина терма жамоаси ўйинчиси такроран коронавирусга чалинди
Ярим ҳимоячи Эдуардо Сальвио ЖЧ-2022 саралашининг Боливия ва Эквадорга қарши ўйинлар олдидан Аргентина термасидан кетди.
Футболчи коронавирусга мусбат тест топширди ва карантинга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Сальвиода сентябрь ойининиг бошида COVID-19 аниқланганди ва ўша пайт унинг клуби "Бока Хуниорс"да касаллик авж олган эди.
Эквадор ва Боливияга қарши ўйинлар мос равишда 9 ва 13 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Комментарии