RU

Последние новости

13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  2 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  0 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  3 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  5 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  5 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1

Аргентина на последних минутах вырвала победу у Нигерии и прошла в плей-офф Новости

Аргентина на последних минутах вырвала победу у Нигерии и прошла в плей-офф

Теги :  ЧМ-2018
Сборная Аргентины одержала победу над Нигерией и вышла в плей-офф чемпионата мира по футболу. Победный мяч забил бывший игрок «Спартака» Маркос Рохо.

Нигерия - Аргентина 1:2

Гол: Мозес 51 (пен.) - Месси 14, Рохо 86.

Бош ҳакам: Жунейт Чақир.

Нигерия: 21.Фрэнсис Узохо, 2.Брайан Идову, 5.Виллиам Эконг, 6.Леон Балогун, 22.Кеннет Омеруо, 4.Уилфрид Ндиди, 8.Огенекаро Этебо, 10.Жон Оби Микел, 7.Ахмед Муса, 11.Виктор Мозес, 14.Келечи Ихеаначо (Игало 46).

Аргентина: 12.Франко Армани, 2.Габриэл Меркадо, 3.Николас Тальяфико (Агуэро 80), 14.Хавьер Маскерано, 16.Маркос Рохо, 17.Николас Отаменди, 7.Эвер Банега, 11.Анхель Ди Мария (Меца 72), 15.Энцо Перес (Павон 61), 9.Гонсало Игуаин, 10.Лионель Месси.

Огоҳлантиришлар: Балогун 32 - Маскерано 49, Банега 64.


Нигерия

Виктор Мозес - 51'

Чемпионат Мира. Группа D . Тур 3

27/06/2018, 00:00

2
:
1
Завершен

Аргентина

Лионель Месси - 14', Маркос Рохо - 86'

Стадион: New Zenit Stadium, 64468 зрителей

Главный судья: Кунейт Чакыр

45'
90'
32'  Леон Балогун
46'  Келечи Ихеаначо (Одион Игало)
51'  Виктор Мозес
90'  Кеннет Омеруо (Алекс Ивоби)
90'  Джон Оби Микел
90'  Ахмед Муса (Сими)
14'  Лионель Месси
14'  Эвер Банега
49'  Хавьер Маскерано
61'  Энцо Перес (Кристиан Павон)
64'  Эвер Банега
72'  Анхель Ди Мария (Максимилиано Меса)
80'  Николас Тальяфико (Серхио Агуэро)
86'  Маркос Рохо
86'  Габриэль Меркадо
90'  Лионель Месси


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!!!

90. Учрашув асосий вақтига қанча вақт қўшилди? Кўрсатилмади.

86. РОХООООО! ГООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Марадона бармоқлари билан мана сенларга деяпти! Рохо қанотдан узатилган тўпни дарвозага оёғи билан тўғирлаб қўйди!!! 

85. ЗАРБААА! ЭТЕБООО! Унинг зарбаси ташқи томондан тўрга тегди. Бизга эса голдек кўринди. Ҳисоб 1:1

84. Нигерия терма жамоаси рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди.

83. ИГАЛЛООО! Одион аргентиналиклар дарвозабони билан бирга-бир чиқди, Армани эса ўз жамоаси жонига оро кирди.

81. ИГУАИННН! Қандай қилиб яхши вазиятни голга айлантира олмайди у? Гонсалодан ноаниқ зарба.

80. Ўзгариш. Тальяфико майдонни тарк этди. Агуэро майдонда.

78. Аргентина бу ўйини билан гуруҳда қолиб кетишга муносиб дейдиганлар кўп бўлса керак. Иккинчи бўлимда улар жуда ёмон ҳаракат қилишмоқда.

75. ИГАЛОООО!!!! Одион деярли 11 метрдан дарвозани нишонга ола билмади. Энди ҳакам VAR тизимига мурожаат қилди. Зарбадан олдин тўп Рохо қўлига теккан экан. Чақир эса пенальти йўқлигини маълум қилди.

72. Ди Мария ўрнига Меца майдонга тушди.

71. НДИДИ!!!! Нигериялик футболчининг 25 метрдан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

69. Маскерано юзида қон билан ўйинни давом эттирмоқда, унинг қоши ёрилган.

64. Эвер Банега сариқ карточка билан жазоланди. Футболчи рақибга қўполлик ишлатди.

61. Ўзгариш. Энцо Перес ўрнига Павон майдонга тушди.

59. Иккинчи бўлимда Нигерия жуда фаол ҳаракат қилмоқда, хавфли вазиятлар биринчи бўлимдагидан кўп.

51. ГГОООООЛ!!! Мозес пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.

49. Пенальти! Маскерано бурчак зарбасидан сўнг қўполлик ишлатди ва ўз дарвозаси томон пенальти ишлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзгариш. Ихеаначо ўрнига Игало майдонга тушди.


ТАНАФФУС! Кетиб қолманг, биринчи бўлимдан ажойиб суратларни ҳавола қиламиз.

45. Ихеаначо Маркос Рохонинг оёғига боши билан зарба бериб жароҳат олди. Айни дамда эса Марадона оёқларини чўзиб ухлаяпти. Ўйиндан зерикдими ёки ғалабага ишончи шунчалик кучлими?

41. Жунейт Чақир ва унинг ёрдамчиси келиша олмай қолишди. Армани чиқариб юборган тўпни ён ҳакам бурчакдан ўйинга киритиш кераклигини кўрсатди, Чақир эса аут бўлганини айтди. Натижада бош ҳакам қарори амалга оширилди.

34. УХХХХХ! Месси Узохо қўриқлаётган бурчакка зарба берди, дарвозабон эса жонли девор ёпиб турган томонга бир қадам ташлаб, ортга сакради. Тўпи устунга тегиб, ўйинга қайтди. Сал қолишига сал қолди.

32. Сариқ карточка. Ди Мария жамоадоши билан девор услубида пас ўйнаб, ҳимоячилардан қочиб кетди, аммо нигериялик футболчи уни бир амаллаб йиқитди. Дарвозадан 23-25 метр узоқликда стандарт. Тўп қаршисида сиз билган Месси. Ўтган мундиалда айнан Нигерияга қарши баҳсда Месси жаримадан гол урган эди. Эсингиздами?

27. Месси пас билан Игуаинни рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқариб юборди. Посбон ҳаммадан олдинроқ чиқиб, хавфни бартараф этди, бироқ бесўнақай ҳаракат қилган Игуаин дарвозабонга жароҳат етказди.

24. Голдан кейин аргентиналикларнинг ҳар бир ҳаракати мухлислар томонидан илиқ кутиб олинмоқда ва қарсаклар чалиняпти.

Мессининг голини бу ердан кўчириб олишингиз мумкин: ТЕЛЕГРАМ

14. МЕССССИИИИ! ГОООООЛЛЛ! У ҚАЙТДИ!!!! Лионель Месси марказдан келган ажойиб узатмани ўзига тўғирлаб олди ва ўнг оёғи билан дарвозанинг чап қисмига зарба берди. Ҳисоб очилди!

12. Испан нашрларининг маълумотларига кўра, ўйин ўтаётган стадионда Лионель Мессининг аёли ва фарзандлари ҳам бор. Футболчининг хотини турмуш ўртоғига қўшимча далда бўлиш учун Россияга учиб келди.

10. Месси ишга киришди... Лео рақиб жарима майдончасининг чап томонидан марказга тўпни узатишга қарор қилди, аммо тўп нигериялик ҳимоячига тегди ва хавф бартараф этилди.

9. Ахмад Муса Нигерия терма жамоасининг ушбу баҳсдаги илк зарбасига муаллифлик қилди. Тўп дарвозас устидан ўтиб кетди.

7. Тальяфика рақиб жарима майдончасининг чап бурчагидан дарвоза томон зарба берди, нигерияликлар ҳалақит қилгани туфайли, тўп дарвозага бормади.

2. Гуруҳдаги вазиятни сизларга эслатиб ўтамиз.

 1) Хорватия - 6 очко

 2) Нигерия - 3 очко

 3) Исландия - 1 очко

 4) Аргентина - 1 очко

1. Мухлислар вақтни сониялар билан санашди ва учрашувга старт берилди. Таркиблар бироз тепароқда.

- Трибуналарга эса мана бундай баннерлар илинган.

- Диего Марадона ҳар доимгидек ўз жамоаси билан бирга. У трибунани ўз қилиқлари билан "ёндирмоқда". Ҳа, бугунги учрашув турнирдаги энг кўп телетомошабин йиққан баҳслардан бири бўлиши аниқ.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун, 26 июнь куни Санкт-Петербургдаги стадионда Нигерия ва Аргентина "D" гуруҳининг иккинчи плей-офф йўлланмаси эгасини аниқлаши мумкин. Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўришмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика