Араухо: "Барселона" фарқни 12 очкогача оширишни ўйламоқда"
19 мар 2023 13:40
Новости
Араухо: "Барселона" фарқни 12 очкогача оширишни ўйламоқда"
- Класикога қай тариқа тайёрланяпсиз?
- Хотиржамликни сақлаб қолиш керак. Барчамиз асосий рақибга қарши ўйин қанчалар муҳим эканлигини яхши биламиз. Бу ЛаЛига совринини ютишдаги асосий қадам бўлиши мумкин. Ўйинга тайёрмиз ва фақатгина ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Мақсадимиз орадаги фарқни 12 очкогача етказиш.
- Агарда ушбу уч очко қўлга киритилса, жамоанинг чемпионлик учун имконятларини нечи фоиза баҳолайсиз?
- Билмадим. Ҳозирча математик жиҳатдан имкониятлар етарлича. Рақиб ҳам курашади. Агарда ғалабага эришсак, бироз хотиржам бўлиб оламиз. Бироқ шунда ҳам ғалабаларни давом эттириш керак бўлади. Олдимиздаги йўл ҳали узоқ.
- "Реал" ЕЧЛни қўлга киритишга эътиборни қаратган. Бу ўйинга таъсир қилармикин?
- Ундай ўйламайман. Бу чемпионат ўйини, рақиб ким бўлишидан қатъий назар жамоалар ўйнашмоқда. Ўз навбатида ҳар бир класиконинг эътибор юқори. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди, - деди футболчи.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии