RU

Последние новости

21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  17 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  9 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1

Араб матбуоти: Саудиялик футболчилар легионер бўлмагунча Олимпиада ва жаҳонда ўзимизни кўрсата олмаймиз Новости

Араб матбуоти: Саудиялик футболчилар легионер бўлмагунча Олимпиада ва жаҳонда ўзимизни кўрсата олмаймиз

Токио-2020 Олимпия ўйинларида Саудия Арабистони терма жамоаси гуруҳдаги учала ўйинда ҳам имкониятни бой берди.

Саудиялик олимпиячилар гуруҳ баҳсларини Кот-Д'Ивуар, Германия ва Бразилияга қарши ўтказиб мағлубиятга учрашди. Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бу ўйинларда 4та гол уриб, ўз дарвозасидан 8 бор тўп ўтказиб юборди. 

Ушбу натижадан сўнг араб матбуоти терма жамоанинг Олимпиадаги иштирокини таҳлил қилди ва энг асосий муаммо сифатида футболчиларнинг легионер эмаслигига эътибор қаратди. Хусусан матбуот бу ҳақда шундай ёзади: 

"Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичида 16та жамоа қатнашган бўлса, фақат Саудия Арабистони терма жамоаси таркиби тўлиқ 100 фоиз маҳаллий футболчилардан иборат бўлди. Шунинг ўзиёқ бемалол кўп тортишувларга сабаб бўла олади. "Ал Наср" клуби президенти Мусалли Ал Муаммар бу ҳақда шундай деди: "Саудия Арабистони Олимпия ўйинларида яхши футбол кўрсатди, бироқ натижа ижобий бўлмади. Терма жамоа устози Саад Ал Шеҳри энг кучли футболчиларни йиға олди, бироқ муаммо шундаки, бу футболчиларнинг ҳеч бири Европада ўйнамайди. Агар биз терма жамоаларимиздан яхши натижа хоҳласак, футболчилар албатта Европага кетишлари керак". 

"Албатта, "Ал Насср" клуби президенти гапларида жон бор. Масалан, Япония термаси сафида Такефуса Кубо ўйнаяпти. Ёки бўлмаса Жанубий Кореяда Ли Канг Ин ҳаракат қиляпти. Ҳар икки футболчи ҳам легионер. Ли Канг Ин 2019 йил бўлиб ўтган U-20 жаҳон чемпионатида мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди ва шундан сўнг "Валенсия"га йўл олди. Такефуса Кубо эса "Барселона" академиясида таҳсил олди. Мана энди орадан вақт ўтиб ҳар икки футболчи пишиб етилди ва ўз терма жамоаларини муваффақият сари етаклаяпти".

"Умуман олганда, Япония билан Жанубий Кореяда легионерлар кўп, футболчилар ёш пайтидаёқ Европага кетади, шу боис ҳам уларнинг терма жамоаси Олимпиада ва жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишни уддалай олади. Саудия Арабистони миллий чемпионати кучли, бунга шубҳа йўқ. Бизнинг чемпионат рақобат борасида бемалол Жанубий Корея ва Япония билан беллаша олади. Бироқ муаммо шундаки, япон ва корейслар ўсиш учун четга кетади, бизникилар эса охиригача шу ерда қолишади. Улар Бундеслига, АПЛ, А Серия ва Ла Лигага бориб ривожланяпти. Биз учун эса энг юқори чегара Саудия Пролигаси бўлиб қоляпти. Шундай экан, Саудия Арабистони футбол федерацияси бу мавзуда жиддий бош қотирмаса бўлмайди".

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика