АҚШ Клинсманни "Тоттенхэм"га қўйиб юбормайди
17 дек 2013 17:51
Новости
АҚШ Клинсманни "Тоттенхэм"га қўйиб юбормайди
АҚШ футбол федерацияси раҳбарларидан бири Сунил Гулати терма жамоа бош мураббийи Юрген Клинсманни Виллаш-Боашни ишдан бўшатган "Тоттнхэм"га қўйиб юбормасликларини таъкидлади.
"Клинсманнинг АҚШ терма жамоаси билан эришган мувоффақиятлари сабаб унга кўплаб бошқа жамоалар ҳам қизиқиш билдираётганини эсдан чиқармаяпмиз. Шунинг учун ҳам у билан янги шартнома имзоладик. Бу тўғридан-тўғри унга Швейцария терма жамоаси ёки "Тоттенхэм"нинг қизиқаётгани билан боғлиқмас. Шунчаки биз учун ушбу мураббий термамиз билан имкон қадар узоқроқ вақт ишлаши муҳим", деди Гулати.
Комментарии