RU

Последние новости

17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 17:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" меҳмони бўлмоқда, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  0 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  22 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   2 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  4 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Апрель ойида чиққан мақола: Шомуродов олдидаги танлов: у келаси мавсум қаерда ўйнайди? Новости

Апрель ойида чиққан мақола: Шомуродов олдидаги танлов: у келаси мавсум қаерда ўйнайди?

12 апрель куни Championat.asia сайтида чиққан материални қайта чоп этамиз. Унда Шомуродовнинг кейинги жамоаси қайси бўлиши ҳақида фикр юритилган.

Афсуски, Элдор Шомуродов ҳозирда "Рома"нинг етакчи ҳужумчиси ва асосий таркиб ўйинчиси бўла олмаганини тан олиш лозим.

Айни дамда ҳамюртимизнинг ҳисобида А Серия доирасида 23 учрашув, 2та гол ва 3та голли узатма мавжуд. Шунингдек, Элдор Италия Кубоги доирасидаги баҳсда ҳам 1та гол урган. У атиги 4 марта бошланғич таркибда майдонга тушди. Очиғи, гап унинг формасида эмас, шунчаки, ёзда "Челси"дан келган Тэмми Абрахам ҳужум чизиғидаги ажойиб ўйини билан 15та (!) гол уришга эришди. Жозе Моуриньо бир неча бор икки ҳужумчини дуэт сифатида ўйнатиб кўришга ҳаракат қилди, бироқ бу унчалик ҳам яхши самара бермади. Қизиғи, бу тактикада Абрахамнинг ўйини чиқмади. Аммо Шомуродов икки ҳужумчи схемасида аксинча ўзини қулайроқ ҳис қилди. Унга ёрдамчи ҳужумчи ролида ўйнаш ва шерикларига вазиятлар яратиб бериш осонроқдек. "Женоа"да ҳам шундай эди, "грифонлар" асосан 3-5-2 схемасида ўйнашган. Жозе Моуриньо эса ягона форвардли моделни афзал кўради.



Табиийки, бундай вазиятда Шомуродов тез орада "жалоросси"дан кетиши мумкин деган гап-сўзлар тарқади. Етарлича ўйин амалиёти тақдим этилмаяпти, айниқса охирги вақтларда. Элдор майдонга тушганида "Женоа"даги, шунингдек, Римда янги йилгача бўлган ўйинларидаги каби хавфли эмас. Шомуродов охирги марта январда "Лечче"га қарши учрашувда гол урган эди, ўшанда "Рома" 2:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Шунга қарамай, Шомуродовнинг ўзи Италия пойтахтида қолиш ниятида эканини айтганди, "Рома" ҳам хулоса чиқаришга шошмаяпти. Қолаверса, "бўрилар" ёзда ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи эканини инобатга олсак, бундай вариантдан воз кечиш тўғри эмас.

Хўш, агар А Серия ҳақида гапирадиган бўлсак, Шомуродов қаерга ўтиши мумкин? Ҳаёлга биринчи бўлиб у ўзини жуда қулай ҳис қилган Генуяга қайтсин деган фикр келиши мумкин. Бироқ муаммо шундаки, катта эҳтимол билан "грифонлар" элитадан тушиб кетишади, Б Серияда ўйнаш Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг режаларида йўқлиги эса аниқ.

"Сассуоло" ҳам ёмон вариант эмас. Жамоа ёрқин футбол намойиш этмоқда ва у ерда ҳужумчидан нафақат гол уриш, балки ҳужум гуруҳи аъзолари билан ўзаро тушуниб ҳаракат қилиш, баъзида шерикларини босимдан қутқариши талаб этилади. Ҳозирда шу ишни Скамакка бажармоқда, аммо ёзда у кучлироқ клубга йўл олиши деярли аниқ. Шундай экан, форвард роли бўш қолади. "Нероверди"нинг ҳужум чизиғи қандай ўйнаётганига қараб, 4та футболчи кетади дейиш мумкин. Роберто Дионизи эса ҳужумдаги ўйинни тиклаши керак бўлади. Шомуродовнинг тажрибаси янгиланган модель учун айни муддао бўлади.



Шунингдек, "Торино"га ҳам эътибор қаратиш лозим. Иван Юрич жамоаси кўп гол урмайди, лекин бу ерда Санарабия ва Белоттининг тез-тез жароҳат олиши ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. "Буқалар"нинг ҳужуми стабил эмас. Шу сабабли, Турин клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун вариант излайди, айниқса, Белоттининг кетиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кўпаймоқда. "Рома" ва "Торино" ўртасида ўзига хос алмашув ҳам бўлиши мумкин. Унинг натижасида Андреа Римга жўнаб кетади, Элдор эса Туринга кўчиб ўтади. Шундай вазиятда Шомуродов кўпроқ қарши ҳужум қиладиган жамоада бўлиб, ўзининг кучли томонларини кўрсата олади.

Шомуродов учун стилистик томондан энг мақбул вариант, назаримизда, "Верона". "Мастифлар" ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйинлардаги "Женоа"га жуда ҳам ўхшайди. Жамоа икки ҳужумчи ва тажовузкор қанот ярим ҳимоячилари билан ўйнайди. Бош қахрамон ролида 16та гол урган Жованни Симеоне, аммо ҳужумдаги шериклари Капрари ёки Ласаньянинг кўмагисиз Диего Симеоне ўғли бундай натижага эриша олмасди. Эътиборли жиҳати, Игор Тудорнинг таркибида Шомуродов ёзда кучлироқ клубга кетиши мумкин бўлган Симеоненинг ўрнини боса оладиган фигурага айланиши ҳам мумкин ёки унинг доимий шеригига айланиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. "Верона"нинг услуби Элдорнинг барча кучли томонларини янада очиши ва камчиликларини ёпиб кетиши мумкин. Бу жараённи кузатиш анча қизиқ бўларди.



Бироқ, албатта, Римдаги имкониятларини ҳам унутмаслик лозим. "Женоа"даги статистикасига назар ташласак, Шомуродов ўтган мавсум 8та гол урган ва улардан 5таси 24 апрель — 22 май оралиғида қайд этилган. Элдор мавсум охирида фаоллашди ва эътиборини бевосита дарвозага қаратди. Ким билади дейсиз, балки ҳозир ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берар?! "Рома" еврокубокдаги ўрин учун мавсум якунида жиддий кураш олиб боради ва сўнгги ойларга қараганда, Шомуродовга кўпроқ вақт берилса керак. Ҳар ҳолда шунга умид қиламиз. Қолгани эса фақат Элдорнинг ўзига боғлиқ...


Championat.asia сайтининг Италия футболи бўйича мутахассиси Сергей Румянцев тайёрлади
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика