RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  3 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

АПЛга ўзгача превью. "CA" журналистлари топ олтилик ҳақида нима дейди? Новости

АПЛга ўзгача превью. "CA" журналистлари топ олтилик ҳақида нима дейди?

Ниҳоят Европа кучли бешлик чемпионатлари бирин-кетин бошланиш арафасида.

Бугун дунёнинг энг кўп аудитория йиғадиган ва энг қизиқарли чемпионати бўлмиш Англия Премьер-лигасининг янги мавсумига старт берилади. Жорий йилги чемпионатни "Олд Траффорд"даги баҳс очиб беради. Унда Жозе Моуриньо бошчилигидаги "қизил иблислар" Клод Пюэль бошқарувидаги "Лестер"ни қабул қилади.

"Championat.asia" журналистлари АПЛнинг топ-6 жамоалари ҳақида мавсумолди фикрларини баён қилишди.


"Манчестер Сити"
Жасур Асланов


Шундоқ ҳам жуда кучли таркибга эга бўлган Англиянинг амалдаги чемпионлари ёзги трансфер ойнасида "Лестер Сити"дан Рияд Марезни сотиб олишди. Ушбу харид ўтган мавсум катта фарқ билан Англия Премьер-лигаси ғолибига айланган "шаҳарликлар" учун жуда ажойиб кучайиш. Жазоирлик футболчи Хосеп Гвардиола услубига жуда мос футболчи.

"Манчестер Сити" мавсумни баъзи етакчи футболчиларсиз бошлайди, чунки улар ЖЧ-2018нинг сўнгги кунларида ҳам майдонга тушишди. 2017/18 мавсумни жиддий жароҳат туфайли ўтказиб юборган Бенжамен Менди мавсумолди ўйинларида ўзини кўрсатди ва яхши формада.

Манчестернинг кўк рангли жамоаси янги мавсумдаги илк совринини қўлга киритишга ҳам улгурди. Улар Англия Суперкубоги учун баҳсда "Челси"ни 2:0 ҳисобида таслим этиб, бу мавсумда ҳам чемпионлик учун асосий даъвогар эканлигини исботлашди.

Жамоа таркибида жиддий йўқотишлар йўқ. "Манчестер Сити" АПЛнинг янги мавсумини Унаи Эмерининг "Арсенали"га қарши баҳс билан бошлайди.



"Манчестер Юнайтед"
Толибжон Қосимов


Турли хил келишмовчилик ва муаммолар гирдобида қолган МЮ. Клуб ёзги трансферлар ойнасида фақат 3 ўйинчини жалб қилди. Дарвозабон Ли Грант эркин агент бўлгани учун учинчи кипер сифатида олинди. Диегу Далот ёш ва у келажак учун харид қилинди десак тўғрироқ бўлади. Фақатгина "Шахтёр"дан сотиб олинган Фредни яхши трансфер деса бўлади. Назаримда, бу йил янгилардан айнан бразилиялик ярим ҳимоячи асосий таркибда ўйнаб кета олади. Лекин, МЮдек йирик клуб учун бу трансферлар жуда кам. Айниқса, унинг рақобатчилари етарлича трансферларни амалга оширган бир пайтда.
Моуриньо жамоага келган биринчи мавсумидаёқ жамоага тажрибали, кучли ва тайёр марказий ҳимоячи кераклиги ҳақида ёзган эдим. Чунки, ўшандаёқ ҳимоя марказида муаммолар бор эди. Аммо, мана Жозе бошчилигида учинчи ёзги трансфер ойнаси ёпилди ҳамки, клуб юқоридаги сифатларга эга футболчи сотиб олмади. Тўғри, Моур даврида Эрик Байи ва Виктор Линделёф олиб келинди. Лекин, улар тажрибали ва тайёр ҳимоячилар эмасди. "Қизил иблислар"нинг трансферларидан келиб чиқиб жамоа бу мавсум чемпионлик учун курашда жуда катта қийинчиликларга дуч келишини тахмин қилиш мумкин. Тўғри, жамоа соврин учун асосий даъвогарлар қаторида қолаверади. Аммо, лекин, бироқ... Жамоани жуда ҳам оғир мавсум кутиб турибди.

Жозе чиройли футболдан кўра натижани устун қўяди. Жамоанинг "Бавария"га қарши ўтказган охирги ўртоқлик ўйинида кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди. Беназир шогирдлари тўлиғича ҳимояга "ётиб олишди". Бу ўйин билан мухлислар олқишига эришиб бўлмайди. Боз устига таркибда қатор йўқотишлар ва муаммолар бор. Жозенинг ўйиндан олдинги матбуот анжуманида айтишига кўра, Серхио Ромеро, Антонио Валенсия, Маркос Рохо, Диегу Далот, Андер Эррера ва Неманья Матичларда жароҳат бор ва катта эҳтимол билан улар "Лестер"га қарши беллашувда майдонга тушишмайди. Бундан ташқари, ЖЧ-2018 юлдузлари ҳам жамоага фақатгина душанба куни келиб қўшилишди.

Одатда, 4-3-3 схемасидан кўпроқ фойдаланадиган Моуриньо олдида таркиб танлашда яхшигина муаммолар юзага келган. Ҳимоянинг ўнг қанотида Валенсия ва унинг ўринбосари Далотда жароҳат бор. Таянчда Матич тушмаслиги эҳтимоли юқори. Демак, сербнинг ўрнида Скотт Мактоминей ўйнайди. Марказда икки ярим ҳимоячи билан ўйнашга одатланган "Special One" Фредга тандем сифатида Андрес Перейрани танласа керак. Қанот вингерилари ролини Хуан Мата ва Алексис Санчес бажаради. Марказий ҳужумда эса катта эҳтимол билан Маркус Рэшфордни кўрамиз.



"Арсенал"
Нарзулла Сайдуллаев


Арсен Венгерсиз "Арсенал"ни шахсан мен биринчи марта кўраман. 20 йилдан ортиқ Лондон клубини бошқарган мураббий ўтган мавсум охирида кетишга қарор қилди. Энди "канонирлар"ни Унаи Эмери бошқаради.

Янги мавсумда Эмерига жуда қийин бўлади. Биринчидан, АПЛда дебютант. Иккинчидан, у Венгернинг ўрнини эгаллади. Балки энди "Арсенал"да ҳам ҳудди Фергюссон кетгач МЮда содир бўлгани каби мураббийлар тез-тез алмашар. Эмери камтаргина "Севилья" билан Европа лигасида зафар қуча олган, ПСЖ билан Франциядаги барча совринларга эга чиққан, фақат чемпионлар лигасида унинг ҳеч омади келмаган. Эмери бу мавсум "тўпчилар"ни АПЛда кучли тўртликка олиб кира олса бу жуда катта натижа бўлади.

Таркибда бир қатор янги футболчилар бор. "Байер" посбони Бернд Лено Петр Чех ва Давид Оспинага рақобат қилиш учун олиб келинди.

"Ювентус"га керак бўлмай қолган тажрибали Стефан Лихтштайнер ҳам энди Лондонда ўйнайди. Доим муаммога учрайдиган ҳимоя марказига грециялик Сократис Папастатопулос олиб келинди.

19 ёшли Маттео Гендузи келажак учун қилинган харид, уругвайлик Лукас Торрейра эса рақобатни янада оширади.

Клуб ёзда у қадар ёрқин трансфер қилмаганига сабаб бор. Чунки жамоа асосий таркибни тўлиқ сақлаб қолишга эришди. Сўнгги йилларда Венгер асосий юлдузлари бошқа клубларга кетиб қолишидан азият чекарди.

Клубни уч футболчи тарк этди. Германиялик Пер Мертесакер фаолиятини якунлашга қарор қилган бўлса, узоқ вақт жароҳат туфайли майдонга тушмаган Санти Касорла "Вильяреал"га кетди. Жек Уилшир эса кейинги тақдирини "Вест Хем" билан боғлади.

Ўтган мавсум ярмида сотиб олинган Обамеянг ва Мхитарян каби футболчилар жамоага янада киришиб кетишганига шубҳа йўқ. Шундай экан бу клуб мухлислари янги "Арсенал"дан яхши натижа кутишлари мумкин. Лекин бир нарсани тан олиш керак бундай таркиб чемпионлик учун кураша олмайди.



"Челси"
Шаҳбоз Беғамов


Тўғриси, Англия премьер-лигаси борасида мендан кўра кўпроқ маълумотларга эга, айнан шу чемпионатга ихтисослашган журналистлар кўп. Очиғини айтаман, АПЛни ҳам барча чемпионат қатори кузатиб бораман. Аммо бу лига ўйинларидан кўра, А Серия ёки Бундеслига мени дидимга кўпроқ  ўтиради. АПЛда охирги йилларда нисбатан тактика кирди. Бундеслига, А Серияда ишлаган мураббийлар кўпайиб бораётгани сари премьер лигада ҳам тактик курашлар гувоҳига айланишни бошладик.

Бу йили шахсан менга "Челси"даги ўзгаришлар кўпроқ қизиқдек кўринмоқда. Конте келгач чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган ва ўтган йили яна тезда чўққидан пастга қулаган "аристократлар" бу йили янгиланиш арафасида. Контенинг ҳимоядан қурган ўйини кўпчилик учун зерикарли тус олганди. Маурицио Сарри эса буткул тескари футбол тарафдори. Яъни, Саррининг фалсафаси ҳужумкор ўйиндан иборат. Албатта, мавсум стартида жамоа ўз ўйиини топиб олиши, кўникиши ва 3 ҳимояли тизимдан аввалги 4 ҳимоячи тактикасига мослашиб олиши учун маълум вақт талаб этилади.

"Челси"нинг устун тарафи - ЕЧЛда ўйнамайди. Тўғри, тақвим жиҳатдан бу уларга енгиллик бермайди. Чунки жамоа ЕЧЛ ўрнига Европа лигасида ўйнашига тўғри келади. Аммо Сарри бу мусобақада ўйин амалиётисиз қолиш эҳтимолидаги иккинчи таркиб футболчиларига кўпроқ имконият беради.

Маурицио Сарри ўтган икки мавсумда А Серияда "Наполи" билан енгилмас "Ювентус"га рақобат туғдиришга ҳаракат қилди. Аммо курашни доим финишга қадар давом эттира олмади. Бу ерда эса кураш қизғин, рақобатчилар кўп. Аммо қўл остидаги футболчилар, жамоа даражаси эътибори билан "Челси" "Наполи"дан каттароқ жамоа. Бу эса Саррига охирида етмай қолаётган сифатларни тўлдиришга ёрдам бериши мумкин.

Сарри "Челси"ни илк мавсумданоқ чемпион қилишига ҳеч ким кафолат беролмайди. Аммо чемпионлик учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га энг катта рақобатни айнан "Челси"дан кутса бўлади.

Маурицио Саррининг 4-3-3 тактик схемасида "Челси" узоқ йиллардан буён кўрсатмаган ҳужумкор, тажовузкор футболини яна қайтаради. Сарридан чиройли ва қизиқарли футболни кутиш мумкин. Ўйлашимча, жамоа минимум "кучли-учлик"дан пастга тушмайди. Биринчи фактор - ЕЧЛда ўйнамайди. Иккинчи фактор - Саррининг футболи нафақат чиройли, балки самарали ҳам ҳисобланади.

Сарри А Серияда кўп бор интилган, аммо якунда ўша қўйилмаган охирги ҳал қилувчи қадамини балки АПЛда қўйишга муваффақ бўлиши мумкин. Бунинг учун унда имконият етарли. Муҳими, "Челси" раҳбарияти италиялик мутахассисга шароит ва маълум вақт бериши лозим. Чунки янги жамоа, янги лигага кўникиш жараёнини ҳам унутмаслик зарур.



"Ливерпуль"
Жасур Асланов


Сўнгги мавсум Чемпионлар лигаси финалигача етиб борган "Ливерпуль" янги футбол йилига 100% тайёр. Юрген Клопп жамоаси ёзги трансфер ойнасида ажойиб харидларни амалга оширди. "Қизиллар"нинг дарвозабон муаммоси ҳал қилинди. "Рома"дан сотиб олинган Алиссон Бекер мерсисайдликлар дарвозасини ишончли қўриқлаши аниқ. Бундан ташқари, "Ливерпуль" Жердан Шакири, Фабиньо ва Наби Кейталарни харид қилди.

Ливерпуль шаҳри жамоаси янги футболчилар билан мавсумолди ўйинларида жуда яхши ўйин кўрсатди. Клуб етакчилари Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирминолар ЖЧ-2018ни эрта тарк этишгани туфайли "Ливерпуль" йиғинларида қатнаша олишди. Бу трио ўртоқлик ўйинларида яхши формада эканлигини кўрсатди. Бундан ташқари, жароҳатлардан боши чиқмаётган Даниел Старриж жангга тайёрлигини исботлади. Старриж кетма-кет 3та ўртоқлик ўйинида 3та гол уришга муваффақ бўлди. Тўғри, бу баҳсларда натижа муҳим эмас, аммо узоқ вақт жароҳатини даволаган футболчи шу йўл билан ўзига бўлган ишончини тиклаб олиши мумкин. Ўтган мавсум АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаган "Ливерпуль" бу футбол йилида яхшироқ натижа қайд этиши аниқ. Юрген Клопп "қизиллар"ни йилдан-йилга кучлироқ жамоага айлантиряпти.



"Тоттенхэм"
Толибжон Қосимов


"Тоттенхэм" ёзги трансферлар ойнасида бирорта ҳам харидни амалга оширмаган ягона клуб бўлди. Муҳими Маурисио Почеттино мавжуд таркибни сақлаб қолди. Тоби Алдервейрелд, Киран Триппьер, Кристиан Эриксен, Деле Алли, Харри Кейн каби ўйинчиларга анчагина клублар қизиққанига қарамай "шпорлар" уларни ушлаб қола олишди. Ҳар ҳолда, ҳозирча олиб қолишди. Чунки, АПЛ жамоалари энди қишгача ўйинчи сотиб олишолмайди. Аммо, қолган чемпионатларда трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ўйинчи сотишлари мумкин.

Почеттино 4-2-3-1, 3-4-3 ва 4-3-3 схемаларидан кўп фойдаланади. "Тоттенхэм"да ҳар бир жой учун икки нафардан ўйинчи бор. Шу боис, мавсум давомида мураббий тез-тез ротацияга қўл уриши аниқ. Лондонликлар тезкор ва тажовузкор футбол намойиш этишади. Прессингни ҳужумнинг ўзидаёқ бошлашни хуш кўришади, Эриксен, Алли, Сон Хён Мин, Лукас Моура, Кейн каби ижрочиларнинг борлиги жамоанинг кучли тўртлик учун кураша олишини кўрсатиб тургандек.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика