АПЛдагилар футболчиларга ниқоб билан машғулот қилишни маслаҳат беришмоқда. Ким қандай фикрда?
12 мая 2020 18:24
Новости
АПЛдагилар футболчиларга ниқоб билан машғулот қилишни маслаҳат беришмоқда. Ким қандай фикрда?
Ўтган ҳафтада инглиз матбуоти Англия Премьер-лигаси раҳбарияти “Қайта бошланиш“ лойиҳаси доирасида тўлдирган протоколи борасида маълумотларни оммага ошкор қилди. 7 вароқли талаблар ичида тўп, бурчакдаги байроқчалар, умуман олганда барча майда деталларгача дезинфекция қилиш, футболчилар ўз машиналарини белгиланган ҳудудга қўйиш ва майдонда тупуришни тақиқлаш мазмунидаги гаплар учрайди.
Шунингдек, футболчиларга машғулот вақтида ниқоб ёки оғизни ёпиб турадиган буюмларни кийиб олишни маслаҳат берилмоқда. Умуман олганда бу кундалик ҳаётимиздаги оддий ҳолатга айланиб қолди. Энди бир савол туғилади: бундай ниқоблар қандай кўринишда бўлади ва бу жисмоний юклама оладиган футболчиларга қанчалик даражада таъсир қилади?
“Брайтон“ форварди Глен Мюррей бу ғояни аҳмоқлик деб атади. Олдинроқ Эдинбург университети профессорларидан бири расмий ўйинларда футболчилар ниқобларда бўлиши кераклиги борасидаги ғояни бемаънилик деб атаганди.
“Брайтон“ ҳужумчиси Глен Мюррейга ниқобларда машғулот қилиш фикри ёқмади: “Футболчиларнинг даражаси ва ўйин савияси сабабли Премьер-лига футбол оламидаги энг катта брендга айланиб олди. Улар юлдузлар ва уларнинг машғулотда ниқоблар тақишига ишонмайман. Ниқоблар машғулотнинг ярмига қадар йиртилиб кетади. Аҳмоқликнинг чегараси бўлмайди. Одамлар футболнинг қайтишини астойдил истаётганини тушуниб турибман, мен ҳам шуларнинг жумласиданман. Бироқ биз бошқа йўл билан кетишимиз ва яна бироз кутишимиз керак“.
Энди Эдинбург университети эпидемиологи Роуланд Као томонидан янграган фикрларни айтиб ўтсак. АПЛнинг режалари деталлари эълон қилинишидан бир ҳафта олдин у ҳатто расмий ўйинларда ҳам футболчилар ниқоб тақишларини таклиф қилди: “Ниқоблар футболчиларнинг ўзини ва бошқаларни ҳимоя қилиши учун керак. Ҳа, ҳозирча унинг қанчалик даражада одамни ҳимоя қилиши аниқ эмас, бироқ минимум имкониятдан юқори даражада фойдаланиш керак. Агарда 300-500 инсон бир жойга йиғилса, бу вирус манбаси учун қулай имконият бўлиши мумкин“.
Европанинг барча давлатлари жамоат жойларида инсонлар ниқоблар тақишни мажбурий қилиб қўйди. Шу билан бир қаторда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайти қўлланмасида тиббий ниқобнинг одам соғлиғига фойдаси борасида маълумотлар берилмаган.
АПЛ клублари ниқоб ишлаб чиқариш борасида машҳур “Altitude Mask” компаниясига мурожаат қилишди ва улар вирусга қарши ниқоб яратишди
Футболчилар дорихоналарда сотилаётган оддий ниқобларда футбол ўйнашини тасаввур қилиш қийин.
“Sky Sports” хабарига кўра, АПЛ раҳбарияти талабларини ўқиганидан кейин клублар Дубайдаги машҳур “Altitude Mask” компаниясига мурожаат қилишди.
Спорт оламида “Altitude Mask” жуда ҳам машҳур. Улар кислород етказиб беришдаги чеклов орқали баланд тоғлар эффектини тиклаб беради ва спортчиларнинг иш қобилияти ҳамда енгиллигини оширади. Бир вақтлар улар ишлаб чиқарган ниқобларда Гарет Бэйл, Деле Алли, Маркус Рэшфорд ва боксчи Энтони Жошуа каби спортчилар машғулотлар олиб боришган.
Янги талаблар асосида компания “Altitude 95“ тарифлар линейкасини ишлаб чиқди. Компания ўз расмий сайтида тасдиқлашича, янги ниқобларнинг фильтрлари алмаштириб турилади ва улар одамнинг нафас олиш органларини ҳимоя қилади ва уларнинг эффективлигини 95 фоизга оширади. Шу орқали ниқоб нафас олиш йўли орқали коронавирус юқтириб олиш хавфини йўқотади.
Ниқобнинг нархи — 79,99 фунт.
Фильтр N95: бир марталик респиратор фильтр, ҳимояни камида 95 фоизга оширади
Клапан доимий равишда кислороднинг қабул қилиниши ва чекланишини назорат қилади
Ҳавонинг қаршилигини 1дан 6гача ошира олади
Силиконли асос эса одамнинг исталган ҳаракатига ва ҳавонинг қаршилигига мосланади, ниқоб ўз ҳолатини сақлаб қолаверади
Мустаҳкам камарлар ниқобларнинг одамлар юзидан тушиб кетмаслиги учун хизмат қилади.
“Altitude Mask” асосчиси “Sky Sports”га берган интервьюсида айтишича, уч кун давомида Бундеслига ва АПЛ клублари бу борада сўров билан чиққан ва компания 6-7 клубга ўз маҳсулотларидан жўнатган.
Бунга тиббиёт блогерлари қандай фикрда:
“Тақдим қилинаётган маҳсулотни баралла гапиришмоқда, ниқоб 95 фоиз хавфли бактерияларга қарши курашади. Бу мен бироз ташвишлантирмоқда, ўйлашимча, улар маркетинг учун найрангларни ишлатишмоқда. Бироқ интернет-дўконларда одатий ва арзон ниқоблар сотилмайди.
Иккинчидан, ташкилотчиларнинг ўзлари ушбу ниқобларни футболчиларнинг машғулотлари учун ишлаб чиққан. Демак, айрим ҳолатларда ниқоб ютилаётган кислородни чеклаб қўяди ва қайсидир маънода футболчи тоғда нафас олаётгандек бўлиб қолади, шу орқали одамнинг ички кислород резервларини ишга туширади. Майли компания рост гапиряпти ва улар футболчиларни максимал даражада ўйлашяпти деб ҳисобласак ҳам, ушбу ниқоблар ўзлари айтишганидек баъзида нафас олишни ҳам чеклаб қўяди.
Ўзингиз оддий ниқобда юриб турибсиз ва биласиз. Айрим касбдошларим ҳозирда коронавирусга қарши курашмоқда ва улар ҳам иш давомида нафас олишга қийналаётганини айтишмоқда. Чунки клапанлар сони ва қобилияти чегараланган. Югурмайдиган врачлар шундай қийналаётган бўлса, топ-лигалардаги футболчиларни ўйлаб кўраверинг! Ишлаб чиқарувчи "100 фоиз тоза ҳаво“ деб кафолат бермоқда, аммо футболчи интенсив юкламаларни қабул қилса, шунда ҳам уни ҳимоя қила олишадими?
Ундан ташқари мени яна нимадир ташвишлантиряпти. Футбол — юқори контактларга бой ўйин, ўйин давомида кўплаб контактлар бўлади ва ҳар бир эпизодда рақиблар бир бири билан тўқнашади. Хўп, агарда вирус ҳаво-томчилари орқали юқмаса, контактлар орқали юқмайдими? Масалан, касаллиги бор ҳимоячи тўпни олиб қўйиш учун рақибига ташланди ва унга тегди, демак, унинг рақибига ҳам касаллик юқди деяверинг.
Футболчиларнинг тупуриши борасидаги қарорни адолатли деб ҳисоблайман. Мантиқни тушунтираман. Масалан, касаллиги бор футболчи майдонга тупурди ҳам дейлик, бошқа футболчи у ерга келиб йиқилади ва қўли билан кўтарилади. Қўли билан эса юзларига кўзларига тегади, нарсалар ейди. Шу орқали касаллик юқади“
Ўша машҳур Ева Карнейро эса майдонга тупурган футболчиларга сариқ карточка берилиши тарафдори
Кийиниш хонасини тасаввур қилиб кўринг. Доимий равишда футболчилар бир-бирига тегиниб гаплашади ва улар доимо терлаган ҳолатда бўлишади.
Машғулотларда барчаси оддий — машғулотда қатнашаётган барчани текшириш ва уларни изоляцияда ушлаш осон. Ўйин кунида эса матбуот, персоналлар, плюс яна кимдир, йўлдан бошқа одамлар чиқади, хўш қай тариқа касаллик юқмаслиги мумкин? Ҳар куни футболчиларни тестдан ўтказиш керакми? Ёки ҳар 2 ҳафтада барчани изоляцияга олиш керакми? Бу жуда ҳам қийин масала.
Демак, хулосага келиб оламиз:
1. Ниқоблар одамга вирус юқишининг фақатгина бир йўлини тўхтатади ва одамнинг нафас олишини қийинлаштиради. Айниқса бу футбол ўйини бўлса. Агарда “Altitude Mask” ростдан ҳам ҳимояси юқори ниқоб ишлаб чиққан бўлса, унда нафас олиш чекловлари бўлмаслиги ва футболчи бунда қийналмаслиги керак эди. Демак, компания бизни алдаган ва доимги стандарт ниқобларига ишлатилган клапанлардан фойдаланмоқда.
2. Майдонга тупуришни тақиқлаш — тўғри қарор.
3. Бироқ тушунарсиз томони шундаки, контактларга бой ўйинда ўйнайдиган инсонларни фақатгина бир йўл орқали ҳимоя қилишмоқчи. Бу эса касалнинг кўпайишига сабаб бўлади.
Миржалол Норматов таржимаси
Комментарии