АПЛда пенальтилар белгилашлар борасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин
05 авг 2021 08:30
Новости
АПЛда пенальтилар белгилашлар борасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин
Янги мавсумдан бошлаб ҳакамлар нафақат футболчилар ўртасидаги "контакт"га эътибор беришади, балки пенальти белгилаш учун асос бор-йўқлигига ҳам эътибор беришлари лозим бўлади. Ҳакам пенальти ишлаган футболчи атайин рақиб футболчисига бориб тўқнашганига ҳам жиддий эътибор қаратилади.
Бу борада АПЛ ҳакамлар қўмитаси раҳбари Майк Райли шундай деди: "Энди пенальти белгилаш учун биргина тўқнашувнинг ўзи камлик қилади. Тўқнашув - ҳакам эътибор қаратиши лозим бўлган биргина омил эмас. Агар футболчилар ўзаро тўқнашишса бу ерда ўйин қоидаси бузилганига ҳам аниқ эътибор қаратиш лозим. Агар қандайдир шубҳа бўлса, ҳимоячилар жазоланмайди.
Пенальти белгилаш учун кичик тўқнашувлар эмас, ҳақиқатдан ҳам ўйин қоидаси бузилган бўлиши керак", - деди Райли.
Комментарии