RU

Последние новости

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

АПЛ. Моуринью бошчилигидаги "Тоттенхэм" Анчелоттининг "Эвертон"ига имкониятни бой берди Новости

АПЛ. Моуринью бошчилигидаги "Тоттенхэм" Анчелоттининг "Эвертон"ига имкониятни бой берди

Мазкур саҳифада Англия чемпионати илк тури доирасида “Тоттенхэм Хотспур” стадионида ўтказиладиган учрашув матнли трансляция қилинди.

Тоттенхэм – Эвертон 0:1

13 сентябрь, 20.30, «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»

Гол:

0:1 – 55 Кэлверт-Льюин.

Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Доэрти (Ндомбеле, 76), Дэвис, Дайер, Лукас Моура, Хейбьерг, Уинкс (Бергвейн, 60), Алли (Сиссоко, 46), Сон Хын Мин, Кейн.

Эвертон – Пикфорд, Кин, Коулмэн, Динь, Мина, Хамес (Дэвис, 90), Андре Гомеш (Сигурдссон, 68), Дукуре, Аллан, Кэлверт-Льюин (Кин, 89), Ришарлисон.

Огоҳлантириш:

Хейбьерг (85).

Мусобақа жадвали

Тўп ўйинга киритилиши билан ўйин ниҳоясига етди. "Эвертон" мухлисларини қимматли ғалаба билан табриклаймиз!

90+4. "Эвертон" майдон марказида жарима зарбаси ишлаб олди.

Ўйин якунида меҳмонлар фақат ҳимояланишмоқда. "Тоттенхэм" 1 очко учун ҳаракатда.

90+2. Ўзгариш: Бугун ажойиб ўйин ўтказган Хамес Родригес ўрнига Том Дэйвис майдонга тушди.

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Дэвис жарима майдончаси ичидаги Сон Хён Минга тўпни узатди. "Эвертон" сафига "Наполи"дан келиб қўшилган Аллан кореялик вингерни зарарсизлантирди.

89. Ҳозирча учрашувда ягона бўлиб турган гол муаллифи Кэлверт-Льюин ўрнига италиялик Мойзен Кин майдонга тушди.

88. Хамес бугун мазза қиляпти. Хавбек яна бир бор тўп билан ажойиб ҳаракатни амалга оширди.

85. Мартин Аткинсон Хейбьергни сариқ карточка билан жазолади. Айнан у Ришарлисонга нисбатан қўпол ўйнаган эди.

Уххх! Майдон марказида Ришарлисон ва Хейбьерг ўртасила тшқнашув юзага келди. Ҳар икки футболчи майдонда ётибди.

84. Ндомбеле тўпни йўқотди. "Эвертон" аъзолари Кэлверт-Льюинга тўпни узатишди, унинг зарбаси кучли эди, аммо Льорис турган нуқтага борди.

81. Девис ўз қанотидан жарима майдончасига узатмани амалга оширди. Аммо бугун Мерсисайд клуби ҳимоячилари Кейнга имконият қолдиришмаяпти.

78. Сон тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди, Кейннинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

75. "Тоттенхэм"нинг янги аъзоси Метт Доэрти ўз ўрнини Тангуй Ндомбелега бўшатиб берди.

74. Шеймус Коулмэннинг зарбаси Льорисга муаммо туғдирмади. Ўйин давом этади.

72. Майдон марказида турган Хамес навбатдаги бор Ришарлисонни заргарона узатма билан таъминлади, бразилиялик футболчининг зарбаси яна ноаниқ.

70. "Реал"да қадр топмаган Хамеснинг трансфери "Эвертон" учун жуда фойдали бўлган кўринади. "Ирислар"нинг ўйинини айнан Родригес бошқармоқда.

69. Чап қанотда тўпни қабул қилиб олган Ришарлисон Сиссокони ортда қолдириб дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.

68. Португалиялик Андре Гомеш ўз ўрнини исландиялик Сигурдссонга бўшатиб берди. 

64. Хамес Кэлверт-Льюинга узатма амалга оширди. "Тоттенхэм" ҳимоячилари алдаб кўрмоқчи бўлган форвард муваффақиятсизликка учради.

63. Статистика: "Тоттенхэм" 5:10 "Эвертон" (Умумий зарбалар)

"Тоттенхэм" 3:2 "Эвертон" (Аниқ зарбалар)

60. Моуринью вазиятни ўнглаш учун иккинчи ўзгаришни амалга оширди: Уинкс ўрнини Бергвейн эгаллайди.

55. Голллллллл! Ниҳоят, учрашувда ҳисб очилди. Льюка Динь жаримадан оширган тўпни Доменик Кэлверт-Льюин боши билан дарвозага йўлла ҳисобни очди - 0:1!

53. "Тоттенхэм" футболчисининг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Гомеш зарба берди. Андре тепган тўп Алдервейрелдга тегиб майдонни тарк этди.

52. Хамес жарима майдончаси ичига юқорилатиб оширган тўпга Ришарлисон зарба берди, яна ноаниқ.

51. Доменик Кэлверт-Льюин жарима майдончаси мараказига ташлаб берган тўпга Хамес зарба берди. Колумбияликнинг наватдаги зарбаси ҳам муваффақиясиз чиқиб ноаниқ кўриниш олди.

49. Тўп ўйинга киритилди. Ҳозиргина ўйинга қўшилган Мусса Сиссоко тўпни қўли билан ўйнагани туфайли Аткинсон ҳуштак чалишга мажбур бўлди.

47. Мезбонларда стандарт, Сон тўпни бурчакдан ўйинга киритади.

"Тоттенхэм"да ўзгариш: Хейбьерг ўрнини Сиссоко эгаллади.

46. Мартин Аткинсоннинг ҳуштаги билан иккинчи бўлим старт олди!

Биринчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади! Танаффус. Дастлабки таймнинг қаҳрамони Пикфорд бўлса, антиқаҳрамон сифатида бўш дарвозани ишғол қилолмаган Ришарлисонни кўрсатиш мумкин.

42. Доэрти! Ҳимоячи ўўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Пикфорд билан юзма-юз қолган фулбэк дарвозага зарба берди, инглиз посбони навбатдаги бор жамоасининг жонига оро кирмоқда!

41. Айни пайтда Мооуринью ён дафтарчасига бир нималарни ёзиб ўтирибди. Португалиялик мутахассиснинг юзида табассум йўқ. Демак, кийиниш хонасида унинг шогирдларига осон бўлмайди.

39. Бўлим якунида "Тоттенхэм" фаоллашди. Соннинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига оширган навбатдаги тўпини дарвозага киргазиб юборадиган киши топилмади.

36. Хамеснинг навбатдаги зарбаси ноаниқ чиқди.

34. Ажойиб вазият! Муваффақиятсиз бурчак тўпидан сўнг мезбонлар қарши ҳужумга қочди. Сондан тўпни қабул қилиб олган Алли Пикфорд дарвозасини ўққа тутди. Англия терма жамоаси посбонидан ажойиб сэйв!

32. Хамес бир дақиқа ичида иккинчи бор тўпни бурчакка ўрнатди. Аммо ҳар иккиси самарасиз бўлди.

30. Майдон марказида Моурани ортда қолдирган Хамес, чап қанотдаги Ришарлисонни тўп билан таъминлади. Бразилиялик форварднинг зарбаси рикашет ҳосил қилиб майдонни тарк этди - бурчак зарбаси.

26. Ниҳоят, 19-рақам остида ўйнаётган Хамес Родригес ҳам рақиб дарвоза томон зарба йўллади. Колумбияликнинг ўнг оёқда берган зарбаси кучсиз эди, шу туфайли Франция терма жамоасининг асосий посбонига муаммо туғдирмади.

24. Метт Доэрти чап қанотдаги Сон Хён Минга тўпни юқоридан оширди. Кореялик футболчи эса жарима майдончаси ичидаги Кейнни қулай вазиятга чиқарди. Аммо инглиз форварди тўпга етиб келолмади. Акс ҳолда, ҳисоб ўзгарар эди. 

23. Алланнинг жарима майдончасига узатган тўпи "шпорлар" ҳимоячиси томонидан бартараф этилганч, Мина иккинчи темпда ҳужумга қўшилди ва зарба берди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

19. Сон бурчак зарбасини ишлади. Айнан кореялик футболчининг ўзи тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Жарима майдончаси ичида Йерри Минага қаршилик қиладиган киши топилмади.

16. Уххх! "Эвертон" ажойиб вазиятдан фойдалана билмади. Дэвис Алдервейрелдга тўп узатди, зарба кучлироқ бўлгани туфайли Ришарлисон тўпни эгаллаб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Бразилиялий футболчи Льорисни ҳам алдади, аммо тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди...

14. Тўп мезбонларда Дэвис қарама-қарши қанотдаги Доэртига узатмани амалга оширди, аммо иккинчи қаватдаги курашда Люка Динь устун келди. 

12. Карло Анчелотти шогирдлари тўпни назорат қилишяпти. "Тоттенхэм" футболчилари ҳимояда.

11. Хамес Ришарлисонни узатма таъминламоқчи эди, бироқ, колумбиялик тўпга кучлироқ зарба бериб қўйди. Бу тўпга Болт ҳам етиб кела олмасди.

6. Алли Моурани узатма билан таъминлади. Аммо Лукасни ҳамюрти Ришарлисон зарарсизлантира олди. "Эвертон" форварди ҳозирча ҳимояда яхши тассурот қолдирмоқда.

3. Илк дақиқаларда Сон ўз қанотида фаоллик қилмоқда. 

Дарвоқе, бугун "шпорлар" сафида Метт Доэрти ҳамда Пьер-Эмиль Ҳойберг дебют қилмоқда. 

"Эвертон" сафида эса Хамес Родригес, Абдулай Дукуре ҳамда Аллан илк бор расмий учрашув ўтказяпти.

1. Учрашув бошланди! Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди.

Маълумот учун, мазкур жамоалар ўртасида ўтказилган сўнгги учрашувда Лондон клубининг қўли баланд келган (1:0, 2020-07-06). Ундан олдинги 2 баҳсда кучлар тенг келган (1:1, 2:2).

Жозе Моуринью ҳамда Карло Анчелотти шогирдлари ўртасидаги тўқнашув старт олишига 20 дақиқа қолди.

Тоттенхэм

Премьер-лига . Тур 1

13/09/2020, 20:30

1
:
0
Завершен

Эвертон

Доминик Кэлверт-Льюин - 55'

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 0 зрителей

Главный судья: Мартин Аткинсон

45'
90'
46'  Деле Алли (Мусса Сиссоко)
60'  Харри Уинкс (Стивен Бергвейн)
76'  Мэтт Доэрти (Танги Ндомбеле)
85'  Пьер-Эмиль Хейбьерг
55'  Доминик Кэлверт-Льюин
55'  Люка Динь
68'  Андре Гомеш (Гильфи Сигурдссон)
89'  Доминик Кэлверт-Льюин (Мойзе Кин)
90'  Хамес Родригес (Том Дэвис)

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика