RU

Последние новости

23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  4 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1

АПЛ. "Сити" - "Ньюкасл" ва бугунги бошқа ўйинлар ҳақида Новости

АПЛ. "Сити" - "Ньюкасл" ва бугунги бошқа ўйинлар ҳақида

Бугун, 21 февраль куни Англия премьер лигасининг 26-туридан ўрин олган 7та ўйин бўлиб ўтади. fapl.ru сайти учрашувларга қисқа анонс бериб ўтди.
АСТОН ВИЛЛА - СТОУК  20:00
"Астон Вилла" Премьер-Лигада кетма-кет 5та ўйинда ютқазди. Сўнгги бор бирмингемликлар 7 декабрь куни "Лестер"га қарши ўйинда ғалаба қозонишганди. "Стоук" охирги бешта сафар ўйинида фақат бир бор мағлуб бўлди. Сўнгги икки ўйинда "Стоук" 8та гол ўтказди. Бу жамоалар ўртасидаги "Вилла Парк"да ўтган охирги 6та ўйинда "Стоук" бир марта ютқазган.

"Астон Вилла"нинг янги бош мураббийи Тим Шервуд сафга Карлес Хиль ва Габриэл Агбонлахорнинг қайтганидан хурсанд. Натан Бэйкер ва Филипп Сендерос ҳали тузалишмади.

Бугунги ўйинда "Стоук" вакилиллари Марк Уилсон ва Эрик Питерс ҳам тайёр бўлишалри керак. Райан Шаукросс в Марк Муньеса жароҳат олган, Жефф Кэмерон дисквалификация қилинган.



ЧЕЛСИ - БЕРНЛИ 20:00
Премьер-Лига доирасидаги охирги 20та уй ўйинининг 16тасида "Челси" ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган ва атига 6та гол ўтказган. Чемпионат доирасидаги охирги 7та ўйинда Диего Коста 6та гол урди. "Бернли" дарвозасига рақиблар бош билан 16та тўп киритишган. Охирги 31та сафар ўйинида "Бернли" фақат бир бор гол ўтказмаган. Сўнгги марта "Бернли" "Стэмфорд Бридж"да 1971 йила ғолиб бўлган.

3 ўйинлик дисквалификациядан сўнг "Челси" ҳужумчиси Диего Коста сафга қайтади. Петр Чех, Курт Зума, Оскар ва Хуан Куадрадо майдонга тушиши мумкин, Жон Оби Микел жароҳат олган.

"Бернли" вакили Стивен Уорд жароҳтидан қутулди. Дин Марни, Мэтти Тэйлор ва Кевин Лонг ҳамон майдонга тушишга тайёр эмаслар.



КРИСТАЛ ПЭЛАС - АРСЕНАЛ 20:00
Охирги 7та ўйинда "Кристал Пэлас" бир марта мағлуб бўлди. Премьер-Лига доирасидаги сўнгги 13та баҳсда "бургутлар" атига 10та гол уришди. "Арсенал" бу мавсумда 12та ўйинда ҳисобда ортда бораётиб фақат бир марта иродали ғалабага эришди. Чемпионат доирасидаги охирги 17та ўйинда "канонирлар" танаффусга қадар 5та гол ўтказишди. "Селхерст Парк"даги охирги 11та ўйинда "Арсенал" умуман мағлуб бўлмаган.

"Кристал Пэлас" сардори Миле Единак жароҳатини даволаб бўлди. Жеймс Макартур ҳам сафга қайтди, аммо Яя Саного ижара шартномаси туфайли Лондон клубига қарши ўйнай олмайди.

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшир ноябрь ойидан буён ўзининг илк ўйинини ўтказиши мумкин. Эктор Беллерин ва Матье Фламини, Алекс Окслейд-Чемберлен ҳали майдонга тушишга тайёр эмас.

ХАЛЛ - КУИНЗ ПАРК РЕЙНДЖЕРС 20:00
"Халл" Премьер-Лигадаги сўнгги 5та ўйиннинг 3тасини ютқазди. Ўз майдонида "йўлбарслар" атига 12та гол уришди. Ўтган турда "Сандерленд"ни мағлуб этиб (0:2), КПР ўзининг сафардаги 11 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди. Жамоа иштирокидаги охирги 4та ўйиннинг 3таси дуранг билан тугади.



САНДЕРЛЕНД - ВЕСТ БРОМВИЧ 20:00
Охирги 8та турда "Сандерленд" ҳисобида битта ғалаба бор. "Қора мушклар" ўз майдонидаги сўнгги 4та ўйиннинг 3тасини бой беришди. "Вест Бромвич" Премьер-Лига доирасидаги охирги 7та сафардаги ўйинда умуман ғолиб бўла олмади. Бу жамоаларнинг "Сандерленд" майдонидаги сўнгги 4та ўйинда "Вест Бромвич" фақат бир бор ютқазган.

СУОНСИ - МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 20:00

Премьер-Лиганинг охирги 7та учрашувида "Суонси" бир мартагина ютди. Шунга қарамай "оқ қушлар" бу мавсум топ-10дан пастга тушишмади. Барча мусобақаларни ҳисобга олсак, охирги 19та ўйинда "Манчестер Юнайтед" 2 бор ютқазди. "Қизил иблислар" сардори Уэйн Руни Премьер-Лигада 26 декабрдан буён гол ура олмаяпти. Бу мавсумнинг илк турида "Суонси" ўз тарихида илк бор "Олд Траффорд"да МЮни мағлуб этганди.

3 ўйинлик дисквалификациядан сўнг "Суонси" вакили Гульфи Сигурдссон сафга қайтмоқда. Уэйн Рутледж ва Марвин Эмнес жароҳатини даволаб бўлишди, Кайл Бартли эса ҳали тайёр эмас.

"Манчестер Юнайтед" таркибида жароҳат олган футболчи битта қолди: Майкл Кэррик. Фил Жонс ва Робин Ван Перси соғлиқ билан муаммоларни ҳал қилишди.



МАНЧЕСТЕР СИТИ - НЬЮКАСЛ 22:30
"Манчестер Сити" Премьер-Лигадаги охирги 7та ўйиннинг атига 2тасида ғолиб чиқди. Барча мусобақаларни инобатга олсак, "шаҳарликлар" уйда учта баҳсдан буён юта олишмаяпти. "Ньюкасл" чемпионат доирасидаги сўнгги 7та сафар баҳсида ғалаба қозона олгани йўқ. "Ҳаккалар" ҳужумчиси Паписс Сиссе ҳар 74 дақиқада биттадан гол урмоқда. Бу Премьер-Лигада энг яхши кўрсаткич. АПЛ доирасидаги барча 10та ўйинда "Манчестер Сити"нинг қўли баланд келган.

"Манчестер Сити" Африка Кубогида иштирок этган Яя Туре ва Вильфрид Бони билан кучайиб олди. Жеймс Милнернинг тиззаси билан муаммо мавжуд, Серхио Агуэро эса елкасини даволаб бўлди.

"Ньюкасл" ҳимоячиси Пол Дамметт яқин уч ой футбол ўйнамайди. Шейк Тиоте ҳам бугун ўйнай оламйди. Реми Кабелланинг майдонга тушиши сўроқ остида.

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика