АПЛ. Салоҳ яна бир индивидуал совринни қўлга киритди
31 мая 2022 09:00
Новости
АПЛ. Салоҳ яна бир индивидуал совринни қўлга киритди
“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ 2021/22 йилги мавсум Англия чемпионатида тўпурар ва энг яхши ассистент бўлганди.
У Англия профессионал футбол ассоциацияси (PFA) томонидан мухлислар ўртасида ўтказилган мавсум футболчиси учун сўровномада энг кўп овоз тўплади ва “Ман Сити” етакчиси Кевин де Брюйнени ортда қолдирди.
Қайд этиш жоизки, овоз бериш жараёнида АПЛдаги 20 та клуб сардорлари ва футбол экспертлари ҳам қатнашди.
Аввалроқ, 29 ёшли мисрлик Англия футбол журналистлари ассоциацияси (FWA) томонидан ҳам йил футболчиси деб топилганди. Шунингдек, унинг “Ман Сити” дарвозасига киритган тўпи Премьер-лига якунланган мавсумидаги энг чиройли гол сифатида қайд этилди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии