АПЛ. Октябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди
08 ноя 2019 16:56
Новости
АПЛ. Октябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди
"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди АПЛнинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
32 ёшли инглиз футболчиси ўтган ой Англия чемпионатида 3та ўйинда 4та гол уришга эришган.
Олдинроқ, Варди билан биргаликда Жек Грилиш ("Астон Вилла"), Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити"), Дин Хендерсон ("Шеффилд Юнайтед"), Юри Тилеманс ("Лестер") ва Виллиан ("Челси")лар ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга давогарлар сифатида эътироф этилишаётган эди.
Энг яхши ўйинчи мухлислар, Премьер-лига жамоалари сардорлари ва экспертлар томонидан аниқланади.
Комментарии