RU

Последние новости

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  15 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   20 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдер майдонида бир очко ишлади Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдер майдонида бир очко ишлади

АПЛнинг 19-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Ньюкасл – Манчестер Юнайтед 1:1

28 декабрь, 01.00, "Сент-Жеймс Парк"

Голлар: Алан Сен-Максимен (7), Кавани (71).

Ньюкасл – Дубравка, Манкильо, Шер, Ласселс, Крафт, Фрэйзер (Альмирон, 74), Сен-Максимен (Гэйл, 83), Шелви, Лонгстафф, Уилсон (Мерфи, 45+5), Жоэлинтон.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Магуайр, Теллес, Фред (Санчо, 46), Бруну Фернандеш, Мактомини (Матич, 78), Роналду, Рэшфорд, Гринвуд (Кавани, 46).

Огоҳлантириш: Роналду (57), Фернандеш (66), Крафт (66), Магуайр (68), Жоэлинтон (70), Манкильо (90+5).

Ньюкасл

Аллан Сен-Максимен - 7'

Премьер-лига . Тур 19

28/12/2021, 01:00

1
:
1
Завершен

Манчестер Юнайтед

Эдинсон Кавани - 71'

Стадион: St James' Park, 52178 зрителей

Главный судья: Craig Pawson

45'
90'
7'  Аллан Сен-Максимен
7'  Шон Лонгстафф
45'  Каллум Уилсон (Джейкоб Мерфи)
66'  Эмиль Крафт
70'  Жоэлинтон
75'  Райан Фрэйзер (Мигель Альмирон)
83'  Аллан Сен-Максимен (Дуайт Гэйл)
90'  Хавьер Манкильо
46'  Мэйсон Гринвуд (Эдинсон Кавани)
46'  Фред (Джейдон Санчо)
57'  Криштиану Роналду
66'  Бруну Фернандеш
68'  Харри Магуайр
71'  Эдинсон Кавани
78'  Скотт Мактоминей (Неманья Матич)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" 19-ўринда бораётган жамоани мағлуб этишни уддалай олмади.

90+3. УХХХХХХХХ!!! Дубравка ўз жарима майдончасида тўпни ушлаб ололмади ва тўпни Санчо олиб қўйди. Каванининг зарбасини эса ҳимоячилар қайтариб юборди.

90+1. УХХХХХХ!! Варан ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан қайтаргандек. Йўқ. Такрорий лавхада вазият "16"нинг ташқарисидан бўлганини кўрдик. Акс ҳолда, пенальти бўларди.

Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сўнгги дақиқаларни "Ньюкасл" тўлиқ ҳужумда ўтказмоқда. МЮ эса тўпни ушлаб тура олмаяпти.

88. ЗАРБАААААА!!! ДЕ ХЕАААААА!!!! Дастлабки зарба дарвозанинг устунига тегди. Иккинчисини эса Де Хеа тўққизликдан қайтариб қолди. Шунчаки гўзал манзара.

84. Шелви узоқ масофадан берган зарбаси орқали Де Хеани "синовдан ўтказди". Давид синовдан муваффақиятли ўтди.

81. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Далотнинг қанотдан оширган тўпини Кавани дарвоза томон йўллай олмади.

78. Мактомини алмаштирилиши олдидан кичик жароҳат орттириб олгандек.

75. УХХХХХХ!!! Кавани дублга эришиши мумкин эди. Уругвайликнинг зарбаси Дубравкадан ўтганди. Аммо Ласселс тўпни қайтариб юборди.

71. ГООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Кавани дарвозага киритди. Дастлабки зарбани ҳимоячилар қайтарганди. Иккинчиси эса дарвозага кириб кетди.

68. Ўйиндаги фоллар кўпайиб кетмоқда. МЮ эса кутилганидек яхши ўйин кўрсата олмаяпти.

66. Жоэлинтоннинг зарбасини Де Хеа қайтарди.

63. ЗАРБААААААААА!!! Фрэйзер ҳисобни 2:0 кўринишига келтиришига бир оз қолганди. Де Хеадан яна бир сейв!

61. Рэшфорднинг жарима майдончаси ичига оширмоқчи бўлган паси ўхшамади. Шунчаки ўта омадсиз кун.

55. УХХХХХХ!! Санчонинг пасидан кейин Кавани қулай имкониятни йўққа чиқарди.

52. Роналдунинг зарбаси ноаниқ кетди.

49. ЗАРБАААААААА! Рэшфорднинг кучли зарбасини Дубравка қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди.

47. ЗАРБААААААА!! Гол бўлишига, Сен-Максимен дублини расмийлаштиришига бир баҳя қолди. Де Хеа буни истамади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Каллум Уилсон яна бир бор жароҳат олди ва алмаштирилди. Аммо Поусон таймни тугатиш нияти йўқ.

Тайм сўнги зерикарли ўтди. МЮ бирорта ҳужум қила олмагани етмаганидек, пасларда ҳам ноаниқликлар жудаааа кўп.

Таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Ньюкасл" футболчиси жароҳат олди ва майдонда ётибди.

43. ЗАРБАААААААА!!! Роналдунинг пасидан кейин Фернандеш рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Дубравка тўпни ушлаб олди.

41. УХХХХХХ!! Жаримадан тўп тезкорлик билан ошириб берилди. Гринвуднинг зарбасидан кейин Дубравка тўпни қайтарди.

40. МЮ жарима зарбасига эга бўлмоқда. Кўрамиз.

38. УХХХХХХХ!!! "Ньюкасл" иккинчи голни урди. Қанот ҳаками оффсайд қайд этди. Ҳа, бу ерда Каллум Уилсон оффсайдда қолиб кетганди.

33. Фернандешнинг тўп узатишидан кейин ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юбораётганди. Роналду эса тайёр бурчак зарбасини йўққа чиқарди. Унинг зарбаси оёғига эмас, кўкрагига тегиб, майдонни тарк этди.

31. Рэшфорднинг тўп узатиши рақибининг қўлига теккандек кўринди. Аммо ВАРдагилар индамади ва ўйин давом эттирилди.

29. Гринвуднинг Фернандеш томон мўлжалланган пасига Дубравка пешвоз чиқди ва тўпни аутга тепиб юборди.

25. "Ньюкасл" қанотдан аут отиш имкониятини қўлга киритди. Бироқ Ласселс тўп учун курашда рақибини итариб юборди.

23. ЗАРБААААААА!! Фреднинг хатосидан кейин Шелви тўпни эгаллаб олиб, узоқ масофани босиб ўтди ва 25 метрлардан зарба йўллади. Де Хеа зарбани қайтарди.

21. "Юнайтед" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Ҳозирча манкунианликлар "бей, беги" тизимида футбол ўйнашмоқда.

17. УХХХХХХ!! Гринвуднинг ажойиб тўп узатишидан кейин Роналду тўпга бироз ета олмади.

15. МЮ футболчилари икки марта йиқитилди. Аммо бош ҳакам ўйиннинг давом эттирилиши кераклигини таъкидлади.

12. МЮ ҳужум уюштираётганди. Фреднинг пасидан кейин эса ҳужум қилиш мезбонлар томонига ўтиб кетди. Жоэлинтоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

9. УХХХХХХ!!! Сен-Максименнинг хавфли тўп узатишини Уилсон тўхтата олмади.

7. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Алан Сен-Максимен МЮ ҳимоясини осонликча ортда қолдирди ва чиройли зарбаси билан ҳисобни очди.

2. Магуайр сўнгги чизиқда қўпол хатога йўл қўйди. Рақиби тўпга етиб олиб, дарвоза ёнига оширди. Варан хавфни бартараф қилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бир неча дақиқалардан сўнг "Сент-Жеймс Парк" стадионида "Манчестер Юнайтед" меҳмон бўлаётган баҳс старт олади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика