RU

Последние новости

12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  1 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  6 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  7 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4

АПЛ. Мерсисайд дербиси учун превью Новости

АПЛ. Мерсисайд дербиси учун превью

Бугун АПЛ 30-турида “Эвертон” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилади.

Демак, қуйида “Гудисон Парк”да бўлиб ўтадиган қизиқарли учрашув ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз. 

21.06 23:00 (Тошкент вақти) “Эвертон” - “Ливерпуль"

Танаффус кўп нарсани таҳлил қилиб олишда Карло Анчелотти учун айни муддао бўлди. Чунки унинг бошқарувидаги "Эвертон" карантиндан олдинги охирги ўйинда "Челси"га йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. 

"Ирислар" "Ливерпуль"ни Мерсисайд дербисида 21 ўйиндан бери ютолмаяпти.  

Маълумотларга қараганда, "Эвертон"нинг "Гудисон Парк"да "Ливерпуль"га гол урган охирги ўйинчиси Ромелу Лукаку ҳисобланади.

"Ливерпуль"  карантиндан кейин АПЛда машғулотларни бошлаб юборган энг биринчи клублардан бири саналади. Айрим камчиликларни айтмаганда, Юрген Клопп жамоасида ҳаммаси жойида.

Таркиблар бўйича

Жан-Филипп Гбамен оғир жароҳат олгани боис ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур. Шунингдек, Тео Уолкотт ҳам сафда эмас. 

Карло Анчелоттининг таъкидлашича, Фабиан Делф ва Ерри Мина ҳам жамоага ёрдам беролмайди.

"Ливерпуль"да Муҳаммад Салоҳ ҳафта ўрталаридаги машғулотларни ўтказиб юборган, у бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера оладими ёки йўқлиги номаълум бўлиб турибди.  

Эндрю Робертсон ҳам охирги ҳафталарда муаммоларга дуч келди, бироқ у "Гудисон Парк"да майдонга тушиши мумкин.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Эвертон” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Ливерпуль” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

235 та

66 (28%)

5:0

95 (40%)

6:0

74 (31%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Ливерпуль" охирги 20 учрашувидан 19 тасида ғалаба қозонган (Премьер-лига).

- "Ливерпул" "Эаертон"га сўнгги 21 ўйинда ютқазмаган (барча мусобақалар). 

-  "Ливерпуль" "Эвертон" майдонидаги сўнгги 3 баҳсда ўз дарвозасини "қуруқ" сақлаган (барча мусобақалар).

- "Эвертон"нинг охирги 6 ўйинида камида 2 та гол урилган (Премьер-лига).

- "Ливерпул"нинг сўнгги 3 учрашувида 2 тадан кўп гол урилган (Премьер-лига).

- "Эвертон" охирги 7 уй ўинида ютқазмаган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Эвертон" (4-4-2): Пикфорд - Коулман, Кин, Холгейт, Динь - Ивоби, Гомеш, Дэвис, Сигурдссон - Ришарлисон, Калверт-Льюин

"Ливерпуль" (4-3-3): Алиссон - Арнолд, Гомес, ван Дейк, Робертсон - Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум - Мане, Фирмино, Чемберлен

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Гбамен, Уолкотт, Тосун ("Эвертон"), Клайн, Шакири ("Ливерпуль")

Сўроқ остида: Мина, Делф, Бернард ("Эвертон"), Робертсон, Салоҳ ("Ливерпуль")

Эвертон

Премьер-лига . Тур 30

22/06/2020, 00:00

0
:
0
Завершен

Ливерпуль

Стадион: Goodison Park, 0 зрителей

Главный судья: Майк Дин

45'
90'
40'  Майкл Кин
60'  Энтони Гордон (Гильфи Сигурдссон)
61'  Люка Динь
88'  Алекс Ивоби (Бернард)
90'  Доминик Кэлверт-Льюин (Мойзе Кин)
20'  Джеймс Милнер
43'  Джеймс Милнер (Джо Гомес)
46'  Такуми Минамино (Алекс Окслейд-Чемберлен)
65'  Наби Кейта (Джорджиньо Вейналдум)
65'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
73'  Жоэль Матип (Деян Ловрен)
85'  Дивок Ориги

Турнир жадвали 

Бугунги учрашув бевосита сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Дербини биз билан биргаликда кузатиб боринг. 


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика