RU

Последние новости

14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  0 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  22 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6

АПЛ. Марказий учрашувда Гвардиола Рожерсдан устун келди Новости

АПЛ. Марказий учрашувда Гвардиола Рожерсдан устун келди

Ушбу учрашув сайтимизда матнли трансляция қилинди.

Манчестер Сити

Рияд Марез - 30', Илкай Гюндоган - 43', Габриэль Жезус - 69'

Премьер-лига . Тур 18

21/12/2019, 22:30

1
:
3
Завершен

Лестер

Джейми Варди - 22'

Стадион: Etihad Stadium, 54415 зрителей

Главный судья: Майк Дин

45'
90'
30'  Рияд Марез
30'  Бенжамен Менди
43'  Илкай Гюндоган
59'  Кевин Де Брёйне
69'  Габриэль Жезус
69'  Кевин Де Брёйне
71'  Илкай Гюндоган
79'  Илкай Гюндоган (Родриго Эрнандес)
89'  Рахим Стерлинг (Фил Фоден)
90'  Кевин Де Брёйне (Серхио Агуэро)
22'  Джейми Варди
22'  Харви Барнс
35'  Чаглар Сеюнджю
51'  Уилфред Ндиди
64'  Харви Барнс (Марк Олбрайтон)
68'  Айосе Перес (Демарай Грей)
77'  Юри Тилеманс (Деннис Прат)

Манчестер Сити – Лестер 3:1 

21 декабрь, 22.30, «Этихад Стэдиум»

Голлар:

0:1 – 22 Варди, 1:1 – 30 Марез, 2:1 – 43, пенальти Гюндоган, 3:1 – 69 Габриэл Жезус.

Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Уокер, Менди, Фернандиньо, де Брюйне (Агуэро, 90), Гюндоган (Родри Эрнандес, 79), Марез, Бернарду Силва, Стерлинг (Фоден, 89), Габриэл Жезус.

Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Чилуэлл, Сеюнджю, Тилеманс (Прат, 77), Мэддисон, Ндиди, Барнс (Олбрайтон, 64), Перес (Грэй, 68), Варди.

Огоҳлантиришлар:

Сеюнджю (35), Ндиди (51), де Брюйне (59), Гюндоган (71).


Учрашув якунланди

90+1. Де Брюйне ўрнига Агуэро майдонга тушди.

Учрашквга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90. "Лестер" навбатдаги ҳужумини ташкил қилиши мумкин, аммо яна муваффақиятсизлик.

89. Раҳим Стерлинг ўрнига учрашувни Филь Фоден давом эттиради.

82. "Шаҳарликлар" тўпни ўзларида ушлаб туришибди.

79. Ўзгариш. Родри Гюндоганнинг ўрнига майдонга тушди.

78. Илкай Гюндоган майдонга йиқилди. Германиялик футболчи учрашувни давом эттира олмайди шекилли.

77. Ўзгариш. Рожерс учинчи имкониятидан ҳам фойдаланиб бўлди. Денис Прат Юрий Тилемагсни алмаштирди.

74. Агар ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолса, "Манчестер Сити"нинг очколари сони 38 тага етади ва "Лестер" билан орадаги фарқни бир очкогача қисқартиради.

69. Бугун де Брюйне номини айтавериб чарчадик. Начора. Бугун уни ҳеч ким тўхтатиб қололмаяпти. Бу гал ошни пиширди ва Габриел Жесуснинг оғзига солиб қўйди. ГОЛ! 3:1.

68. Ўзгариш. Айозе Перес ўрнига учрашувни Демарей Грей давом эттиради. 

66. Бу гал "тулкилар"ни Каспер Шмейхелнинг маҳорати қутқариб қолди. Зарба муаллифи яна ўша тиниб-тинчимас Марез.

64. Ўзгариш. Барнс ўрнига Мартин Олбрайтон майдонга туширилди.

62. Ҳа, ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади. 

61. Эдерсон билан тўқнашиб кетган Барнс жароҳатланди чоғи.

59. "Манчестер Сити" футболчилари дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб, вазиятдан фойдалана олишмади. Ҳакамга эътироз билдирган Кевин де Брюйне оглантирилди.

58. Марез вазиятлардан фойдалана олмасликда давом этади. Бу гал Менди чап қанотдан бошлаб берган ҳужумни якуний нуқта қўйилмади.

54. Стерлинг ажойиб ҳаракатлар билан зарба позициясига кириб борди, аммо тўпни Марезга ошириб берди. Жазоирлик футболчи эса собиқ жамоасини иккинчи бор ранжитишни хоҳламади.

51. Де Брюйнени фолларсиз тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаяпти. Бу гал Вилфрид Ндиди огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлимни мезбонлар бошлаб беришди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Бўлим охирида "Лестер" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо...

Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

43. Илкай Гюндоган пенальтини муваффақиятли тарзда амалга оширди. 2:1.

42. ВАР тизимига мурожаат қилинди. Ҳаммаси тўғри жарима бор.

41. Ана холос! Пенальти! Рикарду Перейра Стерлингни чалиб йиқитди.

40. Де Брюйне яна бир кучли зарба йўллади. Каспер тўпни қийинчилик билан бартараф қилди.

35. Илк сариқ карточка. Де Брюйнени қўполлик билан тўхтатиб қолган Сўюнчу огоҳлантирилди.

30. Ўйинда фаоллиги билан ажралиб турган Марез ҳисобни тенглаштирди. 1:1. Жазоирлик футболчи йўллаган зарба рикашет оқибатида Шмейхел дарвозасига бориб тушди.

28. Яна қарши ҳужум, яна Варди. Аммо бу гал унинг зарбасига аниқлик етишмади.

22. Гоооооооооол!!! Жейми Варди Фернандиньодан қочиб кетиб, тўпни Эдерсоннинг устидан ўтказиб дарвозага ташлади. 0:1.

20. Айозе Перес ўзини яхши ҳис қилмаяпти, аммо у ўрнидан кўтарилди ва учрашувни давом эттиради.

19. Тўлиқ устунлик Гвардиола шогирдлари томонга ўтиб кетди. Меҳмонлар асосий эътиборини қарши ҳужумларга қаратмоқда.

17. "Шаҳарликлар" ҳисобни очишига бир лаҳза қолди. Жазоирлик Рияд Марезнинг фаоллиги ва тўпни марказроққа етказиб бериши голга айланиши мумкин эди. Аммо вазият "Лестер" фойдасига ҳал бўлди.

14. Кевин де Брюйнедан хавфли зарба! Рияд Марез ташлаб берган тўпга бельгиялик футболчи кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

10. Кевин де Брюйне ажойиб узатма билан Стерлингни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юбормоқчи эди, аммо англиялик футболчи ҳимоячилар таъқибидан қоча билмади.

9. Мезбонлар тўпурари Серхио Агуэро учрашувни заҳира ўриндиғида бошлаганидан хабарингиз бор.

6. Брендон Рожерс ва Пеп Гвардиола:

3. Дастлабки дақиқаларда "шаҳарликлар"нинг Марез ҳаракатланаётган ўнг қаноти фаоллик намойиш қилмоқда.

1. Ўйинни "Лестер Сити" клуби футболчилари бошлаб беришди.

Жамоаларнинг ўйинолди машғулотлари:

Стадионга мухлислар ташрифи:

Ўйин "Этихад Стэдиум"да ўтказилади:

Учрашув бошланиш вақти (бутун дунёда):

Манчестер Сити – Лестер

21 декабрь, 22.30, «Этихад Стэдиум»

Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Уокер, Менди, Фернандиньо, де Брюйне, Гюндоган, Марез, Бернарду Силва, Стерлинг, Габриэл Жезус.

Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Чилуэлл, Сеюнджю, Тилеманс, Мэддисон, Ндиди, Барнс, Перес, Варди.

Учрашув бошланишига 30 дақиқа қолди. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:

Ассалому алайкум, қадрли сайтимиз фойдаланувчилари. Бугун АПЛ 18-тури доирасида бир нечта учрашувлар ўтказилди. Энди Англия чемпионати ишқибозларининг эътибори Манчестер шаҳрига қаратилади. Мусобақа жадвалининг 2 ва 3-поғоналарини эгаллаб турган жамоалар ўртасидаги марказий учрашувни сиз билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Марҳамат, сиз ҳам ўйин ҳақидаги фикрларингизни биз билан ўртоқлашишингиз мумкин. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика