RU

Последние новости

20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  0 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  29 18:54Суперлига. ОКМК – "Нефтчи" 1:0 (матнли трансляция)  35 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  5 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  11 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  15 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  7 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  2

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:0 Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:0

АПЛнинг 27-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:0
"Манчестер Юнайтед": 
Де Хеа, Янг, Линдельоф, Смоллинг, Шоу, МакТоминей, Эррера (Перейра, 21), Погба, Мата (Лингард, 25, Санчес, 43), Рэшфорд, Лукаку.
"Ливерпуль": Алиссон, Матип, Ван Дийк, Робертсон, Милнер, Вийналдум, Хендерсон (Шакири, 72), Фабиньо, Мане, Салоҳ (Ориги, 79), Фирмино (Стариж, 31).
Огоҳлантириш: Милнер (25), Янг (82), Шакири (83), Вийналдум (90).

Манчестер Юнайтед

Премьер-лига . Тур 27

24/02/2019, 19:05

0
:
0
Завершен

Ливерпуль

Стадион: Old Trafford, 74519 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
21'  Андер Эррера (Андреас Перейра)
25'  Хуан Мата (Джесси Лингард)
43'  Джесси Лингард (Алексис Санчес)
81'  Эшли Янг
24'  Джеймс Милнер
31'  Роберто Фирмино (Дэниел Старридж)
72'  Джордан Хендерсон (Джердан Шакири)
79'  Мохамед Салах (Дивок Ориги)
83'  Джердан Шакири
90'  Джорджиньо Вейналдум

ЯНГИЛАШ

90+2. Ўйин якунланди. Томонлар гол ура олишмади.

90+1. МЮ мухлислари гол деб бақириб юборган бўлса ажабмас. Лукакунинг қанотдан оширган тўпига Смоллинг аниқ зарба бера олмади.

90. Янгни йиқитгани учун Вийналдум огоҳлантирилди.

83. Рэшфордни йиқитгани учун Шакири огоҳлантирилди.

82. Милнерни йиқитгани учун Янг огоҳлантирилди.

79. Салоҳ яна гол ура олмади МЮга. Унинг ўрнига Ориги тушди.

76. ГОЛ! ЭМАС! Офсайд Матип автогол уриб қўйганди. Аммо ҳисобланмади.

72. Ўзгариш. Хендерсон ўрнига Шакири.

70. Бурчакдан оширилган тўпга Вийналдум боши билан зарба берди. Бироз ноаниқ.

61. Погба чап қанотда пайдо бўлди ва ўткир пас оширди. Алиссон буни осонликча ушлаб олди.

57. МЮнинг узоқ давом этган ҳужуми... Лукаку ўнг қанотдан ҳаволатиб тўпни оширди. Погба боши билан тўпни тўхтатишга интилди. Кейинчалик тўп Рэшфордга бориб тушди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади. У чапақай эмасда.

56. Смоллингнинг узатган суперпасини Рэшфорд яхшироқ тўхтата олганида аниқ гол урарди. Аммо ундай ҳам бундай ҳам бўлмади.

54. Хендерсон ўнг қанотдан МЮ жарима майдончасига ёриб кирди ва пас берди. Тўп йўлига Перейра тўғаноқ бўлди.

53. МЮда бир дақиқа олдинги ҳолат. Бу сафар Санчес оффсайдда қолиб кетди.

52. Ҳавфли вазият! Погба жаримадан узатилган тўпга боши билан зарба берди. Аммо оффсайд қайд этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5. Ҳакам қўшимча яна бир дақиқа ўйнатди. Нима бўлса ҳам таймни қизиқ ўтди дея олмаймиз.

Биринчи бўлимда 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. Лукакунинг боши билан берган зарбасига куч етишмади.

43. Ана ҳолос... Лингард ҳам жароҳат олди. Унинг ўрнига Алексис майдонга тушди.

40. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТ!!!! МЮ гол уриши мумкин эди. Лукакунинг суперпасини қабул қилиб олган Лингард дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Аммо  Алиссон алданмади. Гол ҳам бўлмади.

39. Ўйин ҳужумкорликдан чекиниб, агрессивлик томон кетмоқда. Охири баҳайр бўлсин.

37. Погбанинг хавфли зарбасини Ван Дейк қайтариб юборди.

35. Ўзгаришлар ўйин сифатига катта путур етказди. Икки томон ҳам тўхтаб қолди.

33. Стариждан 30 метрлардан зарба. Афтидан у МЮ дарвозасини ким қўриқлаётгани ёдидан чиқарди, чоғи...

31. Ҳа, адашмадик. Фирмино ҳам жароҳати сабабли майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Стариж майдонга тушди.

29. Ҳозирча катта устунлик меҳмонлар томонида. Мезбонлар эса ҳимояга урғу берган.

27. Кўринишидан Фирмино ҳам майдонни тарк этади.

25. МЮда иккинчи йўқотиш. Мата ўрнига Лингард майдонга тушди.

24. Рэшфордни йиқитгани учун Милнерга сариқ карточка берилди.

22. Бу паллада "Ливерпуль"нинг босими кучаймоқда. Бурчакдан узатилган тўпга Ван Дейк боши билан зарба берди. Қарши ҳужумда МЮ гол уриши мумкин эди. Ҳаводан узатилган тўпга яна бир бор Ван Дейк зарба бериб, ҳавфни бартараф этди.

21. Ҳа, МЮда жиддий йўқотиш. Эррера ўрнига Перейра тушди.

19. МЮ жиддий йўқотиш бўлади шекилли. Эррерага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

17. Робертсон чап қанотдан ҳужумга ўтди. Унинг узатган ўткир пасини дарвозага тўғрилаб юборадиган шериги топилмади.

16. МЮ дарвозаси яқинидан хавфли жарима зарбаси... Салоҳнинг тепган тўпи "Стретфорд Энд" томон учиб кетди.

12. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. Маненинг қанотдан узатган пасини МЮ ҳимоячилари қайтаришда қийналмади.

10. Икки томон ҳам тўп тушса, ўзларида ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча майдонда футболчилар эмас Агент 007лар

7. Рэшфорднинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасини қайтаришда Алиссон қийинчиликка дуч келмади.

5. Ҳозирча кичик тотал устунлик МЮ томонида.

2. Даҳшатли старт. Янг илк дақиқадан хатога йўл қўйди. У тўпни Де Хеага қайтариб берганди. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегди. Оқибатда эркин зарба белгиланди. Жаримадан берилган Милнернинг зарбасини жонли девор қайтарди.

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика