RU

Последние новости

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  3 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" устидан қийин ғалабага эришди Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" устидан қийин ғалабага эришди

Англия чемпионати 22-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" учрашуви якунланди.

"Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" 2:1

Гол: 1:0 – 7, пенальти Бруну Фернандеш, 2:0 – 62 Рэшфорд, 2:1 – 76, Шлупп.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Мартинес, Шоу, Каземиро, Фред, Бруну Фернандеш, Вегорст (Гарначо, 59), Рэшфорд, Антони (Забитцер, 81).

Кристал Пэлас – Гуаита, Клайн, Гехи, Ричардс, Митчелл, Шлупп (Матета, 83), Хьюз (Локонга, 72), Дукуре (Ахамада, 82), Олисе, Айю (Эзе, 73), Эдуар.

Огоҳлантиришлар: Митчелл (45), Шлупп (67), Антони (67).

Четлатиш: Каземиро (70).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" ҚИЙИН ҒАЛАБАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ.

90+6. Олисенинг қанотдаги узатмасига Жонатан Свифтнинг асаридаги Гулливернинггина бўйи етарди.

90+4. Сўнгги дақиқалар "Манчестер Юнайтед" мухлисларини "Цитрамон" ичишга мажбур қилмоқда.

90. Яна 7 дақиқа меҳмонлар ҳужумларига гувоҳ бўламиз.

86. Магуайрнинг персонал мухлислари бир неча дақиқа унинг ўйинини кўриш бахтига муяссар бўладиган бўлди.

81. Забитцер жамоаси оғир вазиятда дебютини амалга оширади. У Антонини алмаштирди.

76. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бироз аввал мақтовга арзигулик сейв амалга оширган Де Хеа кейинги ҳужумдаги зарбани қайтара олмади. Шлупп ҳисобни қисқартирди!

72. Бугун қўл билан ўйнаб, пенальти ишланишига сабабчи бўлган, бир неча тўқнашувларда қатнашган ҳамда Каземиро томонидан бўғилган Хьюзнинг ўйин охиригача эсон-омон қолишини истаган мураббий уни захирага олди.

70. Ҳакам Каземирога футболчининг либоси рангидаги карточкани кўрсатди. Бразилиялик ярим ҳимоячин рақибини бўғишда айбланди.

66. Иккала жамоа футболчилари иштирокида UFC'нинг юмшоқроқ вариантидаги тўқнашув содир бўлди. Кўпроқ жабрдийда Антони бўлди. Ҳам йиқилди, ҳам рақиби билан биргаликда огоҳлантирилди. Бироқ ҳакамнинг қизил карточкаси эшик қоқмоқда. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Каземирога либоси рангидаги карточка кўрсатилиши мумкин.

62. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рэшфорд Шоунинг узатмасини оёғи билан рақиб посбони қайтара олмайдиган тарзда дарвозага тўғрилаб қўйди!


59. Гарначо Вегорстдан ақллироқ ўйнашга ҳаракат қилади қолган дақиқаларда.

56. Рэшфорднинг зарбасини рақиб посбони ўрнига дарвоза ортида тик турган ишқибозлардан бири қайтарди.

52. Меҳмонлар иккинчи бўлимни фаол бошлади. Байроқча қадалган нуқтадан узатилган тўпга "Пэлас" футболчисининг бўйи ҳамда омади калталик қилди.

46. Танаффусда ўзбек клипларидан бирини томоша қилиб, ўша таронани хиргойи қилганча, қўшиқ номида тилга олинган қиз исмини иккинчи бўлимни бошлаётган МЮ футболчисининг ўрнига киритишимга бир баҳя қолди. Аммо ҳакам ҳуштаги мени ҳам диққатимни иккинчи бўлимга қаратишим лозимлигига ишора қилди. 

Биринчи бўлим якунланди. 15 дақиқа нафас ростлаб оламиз.

45. Биринчи бўлимга мактабда ўқишни ёмон кўрадиган болалар оладиган баҳо кўринишидаги дақиқа қўшиб берилди.

43. Де Хеа ҳам топ-тоза либосда майдонни тарк этишни истамади.

42. Рэшфорд тўпни айлантириб зарба йўллади, аммо тўп дарвоза томон эмас, балки мухлислар билан айлангани йўл олди.

39. Ричард яқин масофадан профессор футболчилар нафақат аниқ, балки жуда ноаниқ зарба йўллай олиши мумкинлигини кўрсатиб қўйди.

36. Фред рақиб дарвозабонини гол билан жазолашдан кўра, унинг дарвоза ёнида турган сувидишига зарар етказишни маъқулроқ деб топди.

33. Антони узоқ масофадан жамоадоши Каземиронинг укол оладиган қисмига зарба йўллади.

Айни дамда "Ливерпуль" 0:2 ҳисобида ютқазаётган экан.

31. Рэшфорднинг навбатдаги зарбасига атиги 5 метр аниқлик етишмади.

28. Антони жарима ишлашидан чўчиб, белгиланган тезликда оҳиста зарба берди. Аммо яшил либосдаги Гуаита ўз хизмат вазифасини бажараётганини айтганча тўпни тўхтатиб қолди.

27. Рэшфорднинг зарбасидан сўнг Гуаита қўлқопларини яна бир бор терлатишга мажбур бўлди.

25. Каземиро бироз аввал унга йўлланган "подкат"ли саломга алангали "жавоб" қайтарди.

22. Рэшфорд рақиб жарима майдонида йиқилди. Аммо ҳакам яна пенальти белгилаши учун "Пэлас" футболчиларидан кимдир "қизиллар" ҳужумчисининг оёғига тегиши керак эди.

20. Митчелл Каземиро билан тўқнашувда уни тиззалатди. Ўзи эса иззаланди.

17. Мартинес ўзидан дароз рақибига нисбатан бўйим калта бўлса ҳам оёқларим узун қабилида ҳаракат амалга оширди ҳамда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

14. Хьюз ҳозирча кўпгина вазиятларда эътибор марказига тушиб қолмоқда. Дастлаб тўп унинг қўлига тегди, кейин яна бир вазиятда "Хафа бўлиш йўқ" камерасига тушиб қолди, ҳозир эса уни майдонга ағанатишди.

13. Гуаита сувга сакрагандек тўпга сакради ҳамда Вегорстнинг бош билан йўллаган зарбасини ўзи қўриқлаётган чегарадан ўтқазмади.

8. Гуаита эса гол ўтказиб юборгани алам қилди шекилли, оёқларини ушлаб олди.

7. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бруну 11 метрли нуқтадан адашмади ҳамда таблода ҳам жамоаси фойдасига 1 рақамининг киритилишига сабабчи бўлди.



4. Рэшфорднинг узатмасидан сўнг тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди, ҳакам махсус хонада ўтирган ҳамкасблари билан суҳбатлашди, сўнгра телевардан вазиятни томоша қилди ва пенальти белгилади.

3. Антони финт ишлатмоқчи бўлди ва финтига ўзи ҳам маҳлиё бўлиб қолди, оқибатда рақиб ҳимоячилари уни томоша залида қолдириб, тўпни олиб кетиб қолди.

2. Дастлабки ҳужумни меҳмонлар ташкил этишди. Ван-Биссака эса Шлупп билан тўқнашувда кураш спорт тури учун фахрланарли иш қилди, аммо футбол назари билан қараганда, жамоаси зарарига ишлайдиган ҳаракат амалга оширди.

1. Учрашув бошланди. Бугун МЮ одатдагидек қизил-оқ, меҳмонлар эса тўлақонли оқ рангли либосда ҳаракат қилишади. Ўйинга Сэр Алекс Фергюсон ҳам ташриф буюрган.


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Иккала жамоа мураббийлари хотира рамзи сифатида майдон марказига гулчамбарлар қўйишди. Бир дақиқа сукут сақлаймиз.


Бугунги учрашув аввалида "Манчестер Юнайтед" 39 очко билан тўртинчи, "Кристал Пэлас" эса 24 очко билан 12-ўринда бормоқда.


Стадион атрофида мухлислар гавжум. Сабаби 6 февраль куни Мюнхен фожиасига 65 йил тўлади. 


Учрашув 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика