RU

Последние новости

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  15 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  3 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  15

АПЛ. Рангник ғалаба билан бошлади, Фред қаҳрамон! Новости

АПЛ. Рангник ғалаба билан бошлади, Фред қаҳрамон!

АПЛнинг 15-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Кристал Пэлас 1:0

5 декабрь, 19.00, "Олд Траффорд"

Гол: Фред (78, 1:0).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Линделеф, Теллес, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 86), Мактомини, Санчо (Гринвуд, 62), Роналду, Рэшфорд (Эланга, 76).

Кристал Пэлас – Гуаита, Клайн, Томкинс, Гехи, Митчелл, Шлупп, Куяте (Эзе, 84), Галлахер, Айю (Олисе, 84), Заа, Бентеке (Эдуар, 67).

Огоҳлантириш: Гехи (67).

Манчестер Юнайтед

Фред - 77'

Премьер-лига . Тур 15

05/12/2021, 19:00

0
:
1
Завершен

Кристал Пэлас

Стадион: Old Trafford, 73172 зрителей

Главный судья: Craig Pawson

45'
90'
62'  Джейдон Санчо (Мэйсон Гринвуд)
76'  Маркус Рэшфорд (Энтони Эланга)
77'  Фред
77'  Мэйсон Гринвуд
81'  Скотт Мактоминей
86'  Бруну Фернандеш (Донни ван де Бек)
90'  Виктор Линделеф
31'  Натаниэль Клайн
67'  Кристиан Бентеке (Одсонн Эдуард)
67'  Марк Гэи
84'  Джордан Айю (Майкл Олисе)
84'  Шейху Куяте (Эберечи Эзе)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" Рангникнинг илк ўйинида ғалабага эришди! Фред қаҳрамон.

90+2. Олисенинг жаримадан оширган тўпини Роналду аутга чиқариб юборди.

90+1. "Пэлас"да жарима зарбаси.

Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Теллеснинг жаримадан узатган тўпини Гуаита бурчакка чиқариб юборди.

Рангникнинг биринчи ўйини ёмон эмас, аммо яхши ҳам деб бўлмайди. 5 баллик тизимда 3га баҳоласак бўлади.

85. Магуайр қайтди. Унинг бошини боғлаб қўйишди.

81. УХХХХХ!! Магуайр рақиб ҳужумини қайтариш чоғида бошидан зарба қабул қилиб олди.

78. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! ФРЕЕЕДДДДД!! Шунчаки супер гол урди бразилиялик!

75. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!! Бурчак зарбасидан кейин Айью бироз ноаниқ зарба йўллади. Сал қолди.

71. Гринвуднинг зарбаси ноаниқ кетди.

68. ЗАРБАААААААА!! Теллеснинг зарбаси рақиб дарвозаси устунига тегиб майдондан чиқиб кетди.

67. Рэшфорд жарима зарбаси ишлаб олди.

64. Меҳмонлар бурчак зарбасига эга бўлди. Галлахернинг зарбаси ноаниқ кетди.

60. Санчонинг тўп узатишига ҳеч ким тегмади.

58. УХХХХХ!! Санчо икки рақибини ортда қолдириб, Рэшфорд томон зарба берди. Рэш вазиятни кўкка совурди.

56. Жаримадан оширилган тўпга Куяте боши билан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

55. "Пэлас" энди хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди.

49. Брунунинг ўқдек учган зарбаси трибуна томон кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Далотнинг зарбасидан кейин жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

1-бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

38. Заха икки рақибини осонлик билан алдаб ўтди ва тўпни МЮ жарима майдончасига оширди. Давид тўпни ушлаб олди.

33. ЗАРБАААААА! Санчонинг зарбаси рақибига тегиб, дарвоза тўри устига тушди.

31. Фред жароҳат олган кўринади.

28. МЮ шунчаки супер ўйин намойиш қилмоқда. Шунчаки вазиятлар голга айланмаяпти.

26. УХХХХХХХХ!!! Роналдунинг пасидан кейин Брунунинг зарбасини Гуаита қайтариб юборди.

24. ЗАРБАААААААААА!!! Фреднинг зарбасини ҳимоячи боши билан қайтарди. Жуда кучли зарба бўлганди.

22. ЗАРБААААААААА!! Рэшфорднинг пасидан кейин Роналду қийин ҳолатдан зарба берди. Гуаита тўпни ушлаб олди.

19. УХХХХХ!! Роналдунинг зарбаси ноаниқ кетди.

18. Брунунинг супер пасидан кейин Роналду рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди. Зарбани ҳимоячи қайтарди.

14. МЮ жуда кўп паслар билан позицион ҳужум уюштирди. Фернандешнинг тўп узатишини Гуаита ушлаб олди.

12. Роналдунинг зарбаси ноаниқ кетди.

11. МЮ жуда хавфли нуқтадан жарима зарбасини тепади. Гол урса бўлади бир зарба билан.

9. Заанинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

8. УХХХХХХХХХ!! Роналдунинг супер узатмасига Бруну етиб кела олмади.

7. УХХХХХХХХ!! "Пэлас" хавфли вазиятга чиқиб борди. Бентекенинг пасини де Хеа ушлаб олди.

6. Рангникнинг услуби бироз бўлса-да, кўринишни бошламоқда. Жамоа прессингда жуда фаол.

3. Теллеснинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

2. Илк дақиқаданоқ Фред Куятега қарши бироз қўполроқ ўйнагандек бўлди. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Кристал Пэлас" меҳмон бўлмоқда. Айтганча, ушбу баҳс манкунианликлар устози Ральф Рангник учун жамоаси бошқарувидаги биринчиси бўлади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика