RU

Последние новости

07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  2 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  0 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  12 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" учрашуви учун превью Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" учрашуви учун превью

Англия Премьер-лигаси 17-турида "Манчестер Юнайтед" - "'Эвертон" баҳси ўтказилади.

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Бир неча ойлардан бери ўйин ва натижалари ижобий бўлмаётган МЮ жамоаси олдинга силжишга эришмоқда. Оле-Гуннар Сульшер ўтган ҳафта давомида АПЛнинг иккита топ клубини мағлубиятга учратиб, мавқеини анчагина тиклаб олди. Дастлаб, Жозе Моуринью бошқараётган Лондоннинг "Тоттенҳэм" жамоаси "Олд Траффорд"да мағлуб (2:1) этилган бўлса, Манчестер дербиси ўтказилган кеча шаҳар қизилга бурканди – Рэшфорд ва Марсьялнинг голлари "қизил иблислар"га "Манчестер Сити" устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. 

Ушбу ғалаба манкунианликларга АПЛда 5-ўринга кўтарилиб олишлари учун имкон берди, шунингдек тўртинчи поғонада бораётган "Челси" билан орадаги фарқни 5 очкагача қисқартиришга эришилди. Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед"нинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 5 тага етди. Бу ҳолат жамоада февраль ойидан бери кузатилмаётганди. Топ-6 клублари билан ўйиндан ташқари, МЮ ушбу серия давомида "Брайтон" (3:1), "Шэффилд Юнайтед" (3:3) ва "Астон Вилла" (2:2) жамоаларига қарши майдонга тушди.


Жорий мавсум МЮ АПЛ доирасида "Олд Трафорд"да бўлиб ўтган ўйинларда фақат бир маротаба мағлуб бўлди, 3 бора дуранг натижа қайд этди ва яна тўртта баҳсда ғалаба қозонди:

"Тоттенҳэм" 2:1

"Брайтон" 3:1

"Лестер" 1:0

"Челси" 4:0

"Ливерпуль" 1:1

"Астон Вилла" 2:2

"Арсенал" 1:1

"Кристал Пэлас" 1:2


Муҳими, "Манчестер Юнайтед" мазмунли ва яхшироқ ўйнашни бошлади, "қизил иблислар"нинг бир қанча асосий футболчилари сафга қайтишди. Ҳимояда Линделёф ва Шоу аллақачон ўйинларга шай, ҳужумда – Антони Марсьял. Йўқотишларга келадиган бўлсак, Поль Погба, Маркос Рохо, Эрик Байи, Диогу Далот ва Тимоти Фосу-Менса ҳамон жароҳатдан такланишни давом эттиришмоқда. Ушбу ўйинда Жесси Лингарднинг майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди. 


ЭВЕРТОН 

"'Эвертон" айни пайтда мураббий излаш билан овора. Кетма-кет иккинчи мавсумда қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудида бораётганидан ва "Ливерпуль"га 2:5 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин, жамоа раҳбарияти Марку Силвани истеъфога чиқарди. 

Кейинги турда эса "Эвертон" "Челси" клубини 3:1 ҳисобида енгди ва АПЛ мусобақа жадвалида 14-ўринга кўтарилиб олди. Айни вақтда Данкан Фергюссон бош мураббий вазифасини бажармоқда. 

"Эвертон" жорий мавсум Премьер-лигада етарлича кутилмаган муваффақиятсизликларга учради. Улардан энг ёрқин ва санаб ўтиши мумкин бўлганлари: уй учрашувларида "Норвич" ва "Шэффилд Юнайтед"га 0:2 ҳисобларидаги мағлубиятлар. Сўнгги 5 та ўйинда мерсисайдликлар 2та ғалаба ("Челси" 3:1, "Cаутгемптон" 2:1) ва 3 та мағлубият ("Норвич" 0:2, "Ливерпуль" 2:5, "Лестер" 1:2) қайд этишди. 

2019/2020 йилги мавсум айни вақтга қадар, "'Эвертон" АПЛ топ-6 клубларидан тўрттаси билан учрашиб бўлган: "Тоттенҳэм" 1:1, "Манчестер Сити" 1:3, "Челси" 3:1, "Ливерпуль" 2:5. "Ирисчилар" 17-турда МЮга сафар ўйинини ўтказади, 18-турда эса "Гуддисон Парк"да "Арсенал"ни қабул қилади. 

"Ирисчилар" сафида нақ етти футболчи жароҳат олган ва МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Булар: Йерри Мина, Морган Шнайдерлин, Тео Уолкотт, Шеймус Коулман, Андре Гомеш, Фабиан Делф ва Жан-Филипп Гбамен. 


Статистика

- "Манчестер Юнайтед" АПЛда 5та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти.

- Жорий мавсум АПЛда, МЮ аъзолари уйда ўтказилган 8 та ўйиннинг олтитасида гол ўтказиб юборишган.    

- Мазкур қарама-қаршиликда "Эвертон" охирги саккизта учрашувнинг 6тасида мағлуб бўлган.


Сўнгги ўйинлар

21.04.19  "Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" 4:0

28.10.18  "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 2:1

01.01.18  "Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2

17.09.17  "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 4:0

04.04.17  "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 1:1

04.12.16  "Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" 1:1

03.08.16  "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 0:0


Эслатиб ўтамиз, АПЛ 17-тури доирасида МЮ - "Эвертон" ўйини бугун Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. 

Манчестер Юнайтед

Мэйсон Гринвуд - 77'

Премьер-лига . Тур 17

15/12/2019, 19:00

1
:
1
Завершен

Эвертон

Виктор Линделеф - 36'

Стадион: Old Trafford, 73328 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
65'  Джесси Лингард (Мэйсон Гринвуд)
66'  Виктор Линделеф
77'  Мэйсон Гринвуд
77'  Дэниел Джеймс
86'  Дэниел Джеймс (Хуан Мата)
5'  Том Дэвис
25'  Люка Динь (Лейтон Бейнс)
36'  Виктор Линделеф
57'  Ришарлисон
70'  Бернард (Мойзе Кин)
89'  Мойзе Кин (Байе Умар Ньяссе)

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика