АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни юта олмади ва "Арсенал"дан 7 очко ортда қолиб кетди
05 мар 02:30
Новости
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни юта олмади ва "Арсенал"дан 7 очко ортда қолиб кетди
АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ноттингем Форест" 2:2
Голлар: 31 - Антуан Семеньо, 56 - Морган Гиббс-Уайт, 62 - Родри, 76 - Эллиот Андерсон
"Манчестер Сити": 25. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеус Нунеш, 21. Райан Аит-Нури (45. Абдуқодир Ҳусанов, 78'), 15. Марк Гехи, 3. Рубен Диаш, 42. Антуан Семеньо, 20. Бернарду Силва, 16. Родри, 47. Фил Фоден (11. Жереми Доку, 78'), 10. Райан Шерки (26. Савио, 82'), 9. Эрлинг Ҳоланд.
Захира: 1. Жеймс Траффорд, 5. Жон Стоунз, 6. Натан Аке, 4. Тейани Рейндерс, 7. Омар Мармуш, 14. Нико Гонсалес.
"Ноттингем Форест": 26. Матц Селс, 34. Ола Айна, 3. Неко Уильямс (4. Морато, 90'), 31. Никола Миленкович, 5. Мурилло, 23. Жаир Кунья, 6. Ибраим Сангаре, 8. Эллиот Андерсон, 10. Морган Гиббс-Уайт (22. Райан Йейтс, 90'), 16. Николас Домингес (7. Каллум Хадсон-Одои, 64'), 19. Игор Жезус (9. Тайво Авонийи, 79').
Захира: 18. Ангус Ганн, 25. Лука Нец, 21. Омари Хатчинсон, 24. Жеймс Макэйти, 14. Дан Ндой.
Огоҳлантиришлар: 45+1 - Ибраим Сангаре, 60 - Мурилло, 64 - Никола Миленкович, 90+4 - Матц Селс
90+9. Айни шу чоғда ўйин якунланди!
90+9. Сўнгги дақиқада даҳшат вазият! "Ноттингем" жарима майдончаси ичида палапартишлик юзага келди, "Сити" футболчиси тўпни дарвозага тепди, бироқ буни ҳимоячи қайтариб қолди!
90+6. Семеньонинг жарима зарбасидан тепган тўпи бироз ноаниқ бўлди...
90+4. ВАР кўриб чиқди ва ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.
90+3. Родриго қулай вазиятда зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди... Унга нисбатан қўполлик ишлатилган бўлиши ҳам мумкин.
90+1. Хавфли зарба меҳмонлардан! Бурчакдан узатилган тўпга бош билан берилган зарба бироз ноаниқ бўлди...
90. Бош ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берди.
89. "Сити" сўнгги дақиқаларни фаол ўтказмоқда.
88. Родриго ўзига узатилган тўпни дарвозага тепди, рекошетга учраб Ҳоландга борди, Эрлинг йиқилди, бироқ йиқитилмади, деб топилди.
84. Қани энди Ҳусанов ўйин масаласини ҳал қилиб кетса эди...
82. Докунинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.
80. Сўнгги 10 дақиқалик бошланди. Қани, гол навбати кимга келди?
78. Абдуқодир Ҳусанов ўйинга қўшилди!

76. ГОЛ! Андерсон ҳисобни тенглаштирди! Эллиотнинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвозага кирди!
74. Зўр хабар! Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушишга тайёрланмоқда!
70. Ҳоланд жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо бош ҳакам бу вазиятда дарвозабон томонидан ҳужумчи йиқитилмаган деб топди.
68. Майдон марказида тўп учун кураш авжида. Ҳар икки жамоа вакиллари ҳар бир қарич учун ҳаракат қилишмоқда.
64. Хўш, "Ноттингем" яна жавоб қайтара оладими ёки "шаҳарликлар" хатосидан хулоса чиқариб, буёғига орадаги голлар фарқини оширадими?

62. ГОЛ! Родри ҳисобни яна оширди! Бурчакдан узатилган тўпни испаниялик ярим ҳимоячи дарвозага йўллади ва гол урди!
61. Ҳоланднинг зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.
60 Буёғига ўйин "ёнади". Ҳар икки жамоа қайтадан бошлайди.
58. "Сити" дарҳол ҳужумларни оширди. Бернарду ва Шеркининг зарбаси рақиб ҳимоячиларидан ўтмади.

56. ГОЛ! Гиббс-Уайтдан ажойиб гол! Ўнг қанотдан тўп ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатилди, Жесус боши билан тўпни Морганга узатди, у эса дарвозага тескари туриб, товони билан зарба бериб гол урди!
52. Шеркидан зарба! Райан бир ҳимоячидан жуда чиройли тарзда ўтиб дарвоза томон зарба берди, аммо бу ноаниқ эди...
49. Бернарду жарима майдончасига кириб бориб, дарвоза томон ерлатиб зарба берди ва тўп дарвозага аниқ бормади... Ушбу вазиятда Селс ҳам қайтарган экан!
46. Иккинчи бўлим бошланди!
45+4. Биринчи бўлим якунланди
45+2. Семеньонинг узатмасига зарба берадиган футболчи топилмади...
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
43. Ҳоланд ўткир бурчакдан кириб бориб, зарба берди, бироқ аниқ бўлмади.
41. "Сити" яхши ҳужум уюштирди, бироқ охирига етмай қолди. Айт-Нури Бернардуга тўпни узатди, португалиялик вингернинг ҳаволатиб берган узатмасига Ҳоланд зарба беролмади.
34. "Ноттингем" тезкор жавоб бермоқчи бўлди. Игор Жезуснинг хавфли зарбасини Доннарумма қайтариб юборди!

31. ГОЛ! Семеньо ҳисобни очди! Шеркининг ҳаволатиб узатган тўпини Антуан дарвозага жойлаб қўйди!
26. Меҳмонлар тезлик билан олдинга ўтди, якуний зарбани Гиббс-Уайт берди, аммо Доннарумма ушлаб олди.
23. Яна зарба Филдан! Йўл-йўлакай рекошетга учраб дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
22. Фоденнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
19. Ҳоланд тўпни яхши олиб қўйиб шерикларига узатди, якуний зарба Бернардудан бўлди, унинг тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди!
16. Мезбонлар тўп назоратини ўзларига олишди. Ҳужумлар уюштиришга ҳаракат бўлмоқда, бироқ ҳозирча "Ноттингем" ҳимояси яхши ўйнамоқда.
7. Сементодан кучли зарба! Бирозгина ноаниқ бўлди...
2. Яна бир зарба "Ноттингем"дан. Бу сафар тепилган тўпни Жанлуижи ушлаб олди.
1. Меҳмонлар ўйинни фаол бошлашди. Гиббс-Уайтнинг зарбаси "Сити" ҳимоячиларига тегиб ортга қайтди.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛ 29-тур доирасидаги "Манчестер Сити" — "Ноттингем Форест" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз!
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии