RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

АПЛ. Муҳаммад Салахнинг дубли "Мерсисайд дербисида" "Ливерпул"га ғалаба келтирди Новости

АПЛ. Муҳаммад Салахнинг дубли "Мерсисайд дербисида" "Ливерпул"га ғалаба келтирди

Англия чемпионати 9-туридан ўрин олган илк учрашув бўлиб ўтди.

"Ливерпуль" – "Эвертон" 2:0
"Энфилд" ўйингоҳи
Голлар
: 1:0 – 75, пенальти Салах, 2:0 – 90 Салах.

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате (Матип, 67), Цимикас (Нуньес, 62), Собослаи, Мак Аллистер, Гравенберх (Эллиотт, 62), Салах, Диогу Жота, Диас (Гомес, 81).

"Эвертон" – Пикфорд, Янг, Тарковски, Брэнтуэйт, Миколенко (Шермити, 88), Харрисон (Кин, 46), Дукуре, Гарнер, Онана (Данджума, 80), Кэлверт-Льюин (Бету, 61), Макнил (Паттерсон, 46).

Огоҳлантиришлар: Янг (18), Тарковски (32), Конате (50).

Четлатиш: Янг (37).


Ливерпуль

Мохамед Салах - 75', Мохамед Салах - 90'

Премьер-лига . Тур 9

21/10/2023, 17:30

0
:
2
Завершен

Эвертон

Стадион: Anfield, 50201 зрителей

Главный судья: Craig Pawson

45'
90'
50'  Ибраима Конате
62'  Константинос Цимикас (Дарвин Нуньес)
62'  Райан Гравенберх (Харви Эллиот)
67'  Ибраима Конате (Жоэль Матип)
75'  Мохамед Салах
81'  Луис Диас (Джо Гомес)
90'  Мохамед Салах
90'  Дарвин Нуньес
18'  Эшли Янг
32'  Джеймс Тарковски
37'  Эшли Янг
46'  Дуайт Макнил (Натан Паттерсон)
46'  Джек Харрисон (Майкл Кин)
61'  Доминик Кэлверт-Льюин (Бето)
67'  Шон
80'  Амаду Онана (Арно Данджума)
88'  Виталий Миколенко (Юсеф Чермити)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


90+10-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Ливерпуль" анчайин қийин учрашувда ғалабани тантана қилди.

90+7-дақиқа. ГООООООООЛ! Салахдан дубль! Қарши ҳужумда Нуньез тезлигини ишга солди ва шерикларидан фарқли равишда у қизғонмади ҳамда Салахни дарвозанинг амалда бўш қисми олдида қолишини таъминлади. 

90+4-дақиқа. Юссеф Шермити ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 

90+2-дақиқа. Жота бир нечта рақибларини ортда қолдириб охиригача борди, аммо охирида тўпни шерикларига оширгани яхшироқ эди. Қизғанди, ўзи гол ургиси келди. 

90-дақиқа. Ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берди!

89-дақиқа. Харви Элиот жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва муҳими аниқ зарба берганди, Пикфорд қийинчилик билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

88-дақиқа. Ўзгариш! Миколенко ўрнига Юссеф Шермити  ўйинга қўшилди. 

87-дақиқа. Нуньез жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди. 

80-дақиқа. Ҳар икки жамоа таркибида ўзгаришлар бўлди.

77-дақиқа. Голдан кейин ҳам ўйин картинаси ўзгармади, тўп мезбонларда. Энди "Эвертон" қандай ҳаракат қилиши қизиқ.

75-дақиқа. ГООООООЛ! Муҳаммад Салах дарвозабонга имкон қолдирмади ва "Ливерпул"ни олдинга олиб чиқди!

Зарбани Салах амалга оширади. 

ПЕНАЛЬТИ! Такрорий лавҳани кўриб, ҳакам нуқтага ишора қилди.

72-дақиқа. Пенальти барибир бериладими? Бу сафар тўп Киннинг қўлига тегди... Қўл табиий ҳолатда эмасдек.

70-дақиқа. Диас жуда пенальти ишлагиси келди, аммо ҳимоячи ҳам тўпга ета олмаганди. Йўқ, ҳакам барчаси жойида, ўйинни давом эттирамиз деди.  

Биринчи бўлимда ҳужумларни ташкиллаштиришда анча фаол бўлган Собослай танаффусдан кейин кўринмай қолгандек.  

66-дақиқа. Ўзгариш! Клопп эса ичида кечирганлиги учун ҳакам раҳмат айтиб, Конатенинг ўрнига Жоэль Матипни туширди.    

65-дақиқа. Ибраима Конате ҳозиргина майдонга тушган Бетони қўполлик билан тўхтатди. "Эвертон" футболчилари дарҳол ҳакамга ташланишди. Бироқ Крэйг Поусон бу ҳолатга сариқ кўрсатмасликка қарор қилди. 

62-дақиқа. ЎзгаришларРайан Гравенберх ва Цимикас ўрнига Харви Эллиотт ҳамда Дарвин Нуньез жангга ташланди.

61-дақиқа. Ўзгариш! Доминик Калверт-Льюин ўрнига Бето майдонга тушди.  

Меҳмонлар сафида Бето майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. 

59-дақиқа. Муҳаммад Салах ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани қайд этилди. 

Онана ўрнидан турди ва ўйинни давом эттира олади шекилли.

55-дақиқа. Луис Диасни тўпга ета олмаслигини таъминлаш йўлида Онана майдон четидаги реклама шитига урилиб, жуда ноқулай тарзда йиқилди. Ўйинда тўхталиш юзага келмоқда. Ҳамма футболчининг аҳволидан ҳавотирда. 

51-дақиқа. "Ливерпуль" футболчиси ижросидаги бурчак зарбасидан кейин тўпни қайтариш жараёнида у Майкл Киннинг қўлига тегди, мезбонлар ҳимоячи уни қўли билан ўйнади дейишмоқда. Бироз "пауза"дан кейин ҳакам бу пенальти эмаслигини, ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.  

50-дақиқа. Огоҳлантириш! Рақибнинг эҳтимолий хавфли ҳужумини тўхтатиб қолиш мақсадида ишлатилган фол учун Конатега сариқ кўрсатди.

47-дақиқа. "Ливерпуль" дарҳол рақибни жарима майдончасига максимал даражада яқин ҳудудга "қамаш"га уринмоқда.  

Танаффусдан Дуайт Макнил ва Жек Харрисон қайтмади, уларнинг ўрнига Натан Паттерсон ва Майкл Кин ўйинга қўшилди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2-дақиқа. "Ливерпул"нинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди, меҳмонлар ҳимоячиси Жаррад Брантуэйт тўпни қайтариб юборди ва бош ҳакам Крэйг Поусон бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус! 

45+1-дақиқа. Собослай жарима майдонига яқинлашиб келиб, кучли зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ.

45-дақиқа. Ўйиннинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

40-дақиқа. Ўзи шундоқ ҳам босим уюштираётган "Ливерпуль" янада кўпроқ куч билан ҳужумга ташланмоқда. "Эвертон" бўлимни якунлаб олиш илинжида тўп тепмоқда.  


37-дақиқа. ҚИЗИЛ! Эшли Янг қанотда яна Луис Диаснинг тезлигига дош бермади. Тўпга ета олмаган футболчи рақибнинг оёғига зарба бериб юборгани туфайли, ҳакам қарияга иккинчи сариқни кўрсатиб, майдондан кузатиб қўйди.  

34-дақиқа. Миколенконинг Пикфордга ташлаб берган тўпи дарвозадан ўрин олганда нима бўларди? Пикфорд шеригига қулайроқ нуқтага чиқиб бораётганида, украиналик ҳимоячи тўпни боши билан дарвоза томон йўналтирди, лекин англиялик кипернинг реакияси бу вазиятда ҳам фойда берди.  

33-дақиқа. Дукуре бир нечта рақиби ичидан олдинга ўтишга уриниб кўрди, бироқ сон жиҳатдан устнуликка эга "Ливерпуль" ҳимоячилари тўпни олиб қўйишди. 

30-дақиқа. "Эвертон" ўйиннинг учдан бир қисми ортда қолган паллага келиб, иккинчи рақам бўлиб ўйнаш ва бахтини қарши ҳужумлардан излашга қаршимаслигини яққол кўрсатиб берди. 

27-дақиқа. Салаааах! Мисрлик футболчи ҳимоячини елкаси билан "курашдан чиқарди" ва чап оёғида айланма йўналиш бериб, зарбани амалга оширди, лекин... Бироз ноаниқ. 

23-дақиқа. Зарбани амалга ошириш ниятидагилар анчагина. Собослай, Трент ва Салах... Александр Арнольднинг кучли зарбасини "жонли девор" ўзига қабул қилди. 

21-дақиқа. Диогу Жотага нисбатан жарима майдончаси чизиғи устида қўполлик ишлатилди. 

20-дақиқа. Бу сафар Цимикас Жек Харрисонни қўполлик билан тўхтатди. Рақиб футболчилари ҳимоячига сариқ карточка кўрсатиш вақти келганига ишора қилишмоқда, лекин ҳакамнинг фикри бошқачароқ.   

18-дақиқа. Огоҳлантириш! Эшли Янгнинг Луис Диасни қўполлик билан тўхтатишдан бошқа чораси йўқ эди.  

15-дақиқа. Луис Диас тўпга югураётганда Брантуэйтга бориб урилди ва майдонга қулаб тушди, ҳимоячи буни деярли сезмади.   

13-дақиқа. Бироз кулгили, бироқ "Эвертон"нинг бурчак зарбасидан кейин хавф яна меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келди. Конате қайтарган тўпни, шериклари ҳужумгача етказишди ва Эшли Янгнинг жонбозлигигина тўп дарвозага бориб тушмаслигини таъминлади.  

12-дақиқа. Ван Дейк тажриба эвазига Макнилни тўп билан жарима майдончасига кириб кетмаслигини таъминлади. Бурчак зарбасини кўрамиз.

10-дақиқа. Стандарт вазият "Эвертон" ижросида эди, лекин ҳужумни "Ливерпуль" уюштирди. Анча хавфли тус олиши мумкин бўлган қарши ҳужумни Диас зарба билан якунлади, бироқ ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.  

9-дақиқа. Луис Диас ҳаводаги курашда Тарковскийга нисбатан қўпол ўйнади деб топилди.  

6-дақиқа. Яна "қизиллар" ҳужумга ўтди, Пикфорд терлашни бошлади. 

3-дақиқа. "Ливерпуль" яхши ҳужум уюштирди. Бироқ Салахнинг зарбаси қовушмади. 

Учрашувдаги биринчи вазият ўзини узоқ куттирмади. Чап қанотдан узатилган тўпга Калверт-Льюин зарба бера олди, Алиссон ўз ўрнида. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика