RU

Последние новости

20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 1:0  4 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  338 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1

АПЛ. Драматик беллашув, голлар шоуси, "Челси"нинг "Ливерпуль"га "тиши ўтмади" Новости

АПЛ. Драматик беллашув, голлар шоуси, "Челси"нинг "Ливерпуль"га "тиши ўтмади"

Англия чемпионати 37-тури доирасида "Ливерпуль" - "Челси" беллашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли-трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Футбол мана шундай қизиқарли беллашувлар билан ҳам эътиборимизни ўзига қаратиб туради. Эътиборингиз учун ташаккур!

Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва голларга бой бўлган, ажойиб учрашув якунига етди! 

90+3-дақиқа. Пулишич катта тезликда чап қанотдан олдинга ўтмоқчи бўлганди, аммо йўл-йўлакай тўп унинг қўлига тегиб кетди.  

90+2-дақиқа. Ван Дейкда яхши имконият пайдо бўлганди, аммо ҳимоячи ноқулай вазиятда тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. 

90+1-дақиқа. Энди бу томонда қоида бузилиши ва жарима зарбаси белгиланди. Ориги олдинга ўтмоқчи эди, Жеймс қанчалик интилмасин, тўпга ета олмади.  

Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Жеймс Милнер қанотда Тэмми Абраҳамга нисбатан қоидани бузди. Аммо жарима зарбасидан меҳмонлар наф чиқара олишмади. 

84-дақиқа. ГООООООЛ! Алекс Охлейд-Чемберлен! Қарши ҳужумда "Ливерпуль" футболчилари амалда ўйинга нуқта қўйиб қўйишди.  

83-дақиқа. Кристиан Пулишич алдамчи ҳаракат билан рақибини ортда қолдирганди, лекин Вейналдум уни қоида бузиб тўхтатиб қолди. 

81-дақиқа. Жеймс жарима майдонига кириб кетиши мумкин бўлган Хадсон-Одоига тўпни оширишда хатога йўл қўйди. 

80-дақиқа. "Челси" ҳали ҳам умидини узганича йўқ. Бугун ҳеч бўлмаса бир очко ҳам жуда қадрли ва муҳим бўлиши мумкин. 

Қанотдан оширилган тўпни Пулишич жарима майдони ичида тўхтатиб олди ва узоқ вақт ўзида ушлаб туриб, охири кучли ва аниқ зарба бера олди - 4:3. 

73-дақиқа. ГОООООЛ! Пулишич! 

64-дақиқа. Энди Пулишичда яхши имконият бўлганди, аммо унинг зарбасидан кейин тўп дарвозадан анча узоқдан ўтиб кетди.   

61-дақиқа. ГООООЛ! Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас "Челси" ҳисобни қисқартирди. Ўйинга қўшилган футболчилар ушбу голни юзага келтиришди ва Абраҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.  

"Челси" таркибида ўзгаришлар. Маунт, Жиру, Виллиан майдонни тарк этди, Хадсон-Одои, Абрахам, Пулишич ўйинга қўшилди.  

58-дақиқа. Салаҳ яна бирга-бир ҳолатга чиқиб кетаётганди, охирги паллада Курт Зума унга ҳалақит қилди ва навбатдаги бурчак тўпи. 

Трент Арнольд қанотдан ажойиб усулда тўпни жарима майдони марказида турган Роберто Фирминога етказиб берди, ҳужумчи боши билан навбатдаги голни урди.   

55-дақиқа. ГОООООЛ! Трент бу сафар ассист ролида, Фирминодан гол!

50-дақиқа. Ажойиб комбинациядан сўнг Салаҳ жуда қулай вазиятга чиқиб борди, лекин ўта ноаниқ зарба бериб, гол ура олмади.  

49-дақиқа. "Челси" футболчилари тўпни тезроқ олиб қўйиб, имкон қадар тезроқ ҳужумга ўтишга шошилмоқда, лекин "Ливерпуль" ҳам шунчаки ўтказиб юбормоқчи эмас. 

47-дақиқа. "Челси" энди нисбатан тезроқ олдинга ўтиш, ўз бахтини рақиб дарвозаси олдидан излаш ҳаракатида. 

46-дақиқа. Ўйинни марказдан "Ливерпуль" бошлади, лекин меҳмонлар тезда тўпни олиб қўйишди.  

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус. Иккинчи бўлимда жамоалар бунданда ёрқин ва томошабоп ўйин кўрсатишади деган умиддамиз.

"Челси" катта куч билан ҳужумга ташланди ва танаффусга ҳеч бўлмаса битта гол уриб чиқиб кетишни ният қилди. Жамоавий босим ва ҳаракатлар натижаси ўлароқ Оливье Жиру орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. 

45+3-дақиқа. ГОООООЛ! Оливье Жиру! 

45+1-дақиқа. Алиссон тўпга чиқиб келди, лекин жарима майдонидан чиқиб кетгач, нима қилишини, уни кимга ошириб беришни билмай, майдондан ташқарига чиқариб юборди.  

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

Бурчак тўпидан кейин тўп аввал Жирунинг кейин Салаҳнинг қўлига тегиб кетгандек туюлди, аммо кейин Вейналдумга келиб тушди ва у кучли зарба билан ҳисобни 3:0 қилиб қўйди. 

43-дақиқа. ГОООООЛ! Жоржиньо Вейналдум!

42-дақиқаАрнольднинг оширган тўпини Салаҳ тўхтатишда муаммога дуч келди, унгача ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

41-дақиқа. Садио Мане тўп учун курашда Жеймсга нисбатан қоидани бузди.

Ана бўлмаса, ўйин ҳам, натижаси ҳам муҳим эмас дейилган "Ливерпуль" ЕЧЛга ошиқаётган Лондон клуби оёғидан чалиб қоладиган кўринади. 

38-дақиқа. ГООООООЛ! Трент-Александер Арнольд! Жарима зарбасидан шундай зарба бердики, Кепа ҳеч нима қилолмай қолди. 

36-дақиқа. Садио Манени "Челси" футболчилари тепа-тепа охири йиқитишди. Жарима зарбаси белгиланди.

35-дақиқа. Майдон марказига яқин ҳудудда кураш кечмоқда. 

32-дақиқа. Гооооол дердиму, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Маунт деярли майдон марказидан қочиб кетди ва осонлик билан Алиссон дарвозасини нишонга олди, лекин "VAR" оффсайд бўлганлигини таъкидлади. Ҳисоб ўзгармади.

31-дақиқа. Салаҳ қанотдан тезлиги ва техникасини ишга солиб, икки рақибини ортда қолдирди ва дарвозага етай деганда, Рюдигер тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ўйиндаги биринчи бурчак тўпини мезбонлар амалга оширди

29-дақиқа. "Ливерпуль"нинг навбатдаги ҳужуми. Мане жарима майдончасига ёриб кирди ва ҳимоячига тўқнашиб йиқилиб тушди, ҳакам жим. Қизиғи, ҳимоячилар Мане йиқилиб, ерга тушиб улгурмай, норозиликларини намойиш қила кетишди.   

27-дақиқа. "Челси" ўнг қанотдан олдинга ўтди, тўп жарима майдони ичига ошириб берилди, аммо самара чиқара олишмади. 

25-дақиқа. "Ливерпуль" гол уриб ҳам тўхташ ниятида эмас, жамоа яна тезкор ҳужум уюштирмоқчи бўлди, аммо ноаниқ пас барчасини бузиб қўйди. 

24-дақиқа. Сув ичиб олиш учун тўхталиш. 

23-дақиқа. ГОООООООЛ! Наби Кейта! Жарима майдонига яқин ҳудудда тўпни майдон эгалари рақибдан олиб қўйишди, Наби Кейта олдинроққа ўтди ва ҳеч ким қаршилик кўрсатмаётганидан фойдаланиб, дахшатли зарба йўллаб, Кепага имкон қолдирмади. Чинакам инглизча гол бўлди.  

21-дақиқа. Энди "Ливерпуль" фаолроқ ҳаракат қилаётгандек. 

20-дақиқа. Рюдигер тоғи ҳозирча Салаҳ забт эта олмаган чўққи бўлиб қолмоқда. Ҳимоячи яна бир вазиятда рақибини тўпга етишига йўл қўймади.

18-дақиқа. Манеее, ажойиб ўйин. Садио биргина ҳаракат билан Аспиликуетани "дўконга жўнатиб", тўпни олдинга олиб кетди.

16-дақиқа. Жеймс яна фаоллик кўрсатди. Қанот ҳимоячиси тўп билан олдинга ўтди ва кутилмаганда дарвозага зарба бериб қолди, бироз ноаниқ. Ёдингизда бўлса, Кубок ўйинида МЮ билан тўқнашувнинг илк дақиқаларида ҳам ушбу футболчи кучли зарбаси билан Де Хеани текшириб кўрганди.

15-дақиқа. Виллианда қулай вазият бўлиши мумкин эди, лекин у тўпни ўзига бўйсунтира олмади. Ўнг қанотдан Жеймс тўпни жарима майдонига етказиб берди, лекин Жиру ҳимоячини ортда қолдира олмади. 

14-дақиқа. Вейналдум билан "девор" услубида ўйнаб олдинга ўтмоқчи бўлган Салахни Рюдигер тўхтатди. 

12-дақиқа. Салах тўпни рақибига бериб, қайтариб қабул қилиб, жарима майдони яқинида айланиб юрибди. Аммо чинакам хавфли вазиятгача иш ҳозирча етиб бормади. 

11-дақиқа. "Челси" узоқ вақт тўпни ўзида ушлаб турди ва чап қанотдан олдинга ўтди, тўп Мейсон Маунтгача етказилди, лекин ёш иқтидор соҳибининг оширган тўпи қаерларгадир учиб кетди.  

8-дақиқа. Қанотдан Жеймс тўпни жарима майдонига ошириб берди, Маунт ҳимоячилар тақибидан қочиб улгурган, тўпга бемалол зарба берди, лекин ноаниқ.

6-дақиқа. Бироз ғалати туюлсада "Челси" тўпни унча-мунчага рақибига бериб қўймаяпти, олдириб қўйсада, тезда курашга киришиб, қайтариб олмоқда.    

4-дақиқа. Виллиан рақиблар кутмаганда Маунтни олдинга ундаганди, лекин у бразилиялик шеригини тушунмай қолди. 

3-дақиқа. "Челси" тўпга эгалик қилиш ниятида эканлигини кўрсатмоқда ва рақибдан фарқли ўлароқ, улар хотиржам, позицион ҳужумларга таянишларини кўрсатиб қўйишди.   

2-дақиқа. Ортиқча босимсиз ҳаракат қилаётган "қизиллар" олдинга ва яна олдинга шиори остида ҳаракат қилишмоқда.   

Дастлабки сониялардаги ҳаракатлар бизга тезкор ва шиддатли футбол ваъда қилмоқда. 

1-дақиқа. Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди. Демак, кеттик!

"Энфильд" узра сокин қўшиқ жаранг сочмоқда. 

"Ливерпуль" футболчилари майдонга тушиб келишди, меҳмонлар уларга чемпионлик йўлакчасини уюштириб беришди. Жуда чиройли манзара. Ҳурмат барчасидан устун бўлгани яхши албатта.  

Бизни қизиқарли учрашув кутиб тургани шубҳасиз. Сабаби, "Ливерпуль" чемпион бўлиб улгурган, ҳеч қандай вазифаси бўлмасада, ўз уйида кучли рақибга қарши ўйинда уч очкони осонликча совға қилмаса керак. Буни таркибдан ҳам билсак бўлади. Меҳмонлар эса ҳали ЕЧЛ йўлланмалари учун курашда барчасини ҳал қилиб улгуришмаган. 

ЯНГИЛАШ

Жамоанинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. 

Англия чемпионати, 37-тур

Ливерпуль – Челси

23 июль, 00.15, «Энфилд»

"Ливерпуль": Алиссон, Трент Александр-Арнолд, Гомес, Ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Вейналдум, Кейта, Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ, Роберто Фирмино.

"Челси": Кепа, Жеймс, Аспиликуэта, Зума, Рюдигер, Алонсо, Жоржиньо, Ковачич, Виллиан, Жиру, Маунт.

Ливерпуль

Наби Кейта - 23', Трент Александер-Арнолд - 38', Джорджиньо Вейналдум - 43', Роберто Фирмино - 55', Алекс Окслейд-Чемберлен - 84'

Премьер-лига . Тур 37

23/07/2020, 00:15

3
:
5
Завершен

Челси

Оливье Жиру - 45', Тэмми Абрахам - 61', Кристиан Пулишич - 73'

Стадион: Anfield, 0 зрителей

Главный судья: Андре Марринер

45'
90'
23'  Наби Кейта
38'  Трент Александер-Арнолд
43'  Джорджиньо Вейналдум
43'  Мохамед Салах
55'  Роберто Фирмино
55'  Трент Александер-Арнолд
66'  Наби Кейта (Кертис Джонс)
66'  Джорджиньо Вейналдум (Джеймс Милнер)
79'  Мохамед Салах (Алекс Окслейд-Чемберлен)
83'  Джо Гомес
84'  Алекс Окслейд-Чемберлен
84'  Эндрю Робертсон
87'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
87'  Садио Мане (Такуми Минамино)
45'  Оливье Жиру
59'  Оливье Жиру (Тэмми Абрахам)
59'  Виллиан (Кристиан Пулишич)
59'  Мэйсон Маунт (Каллум Хадсон-Одои)
61'  Тэмми Абрахам
61'  Кристиан Пулишич
73'  Кристиан Пулишич
73'  Каллум Хадсон-Одои
88'  Маркос Алонсо (Эмерсон)

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика