АПЛ клуби устози: “Сунъий равишда ғолибни аниқлаш керак эмас, мавсум давом этиши зарур”
12 апр 2020 21:10
Новости
АПЛ клуби устози: “Сунъий равишда ғолибни аниқлаш керак эмас, мавсум давом этиши зарур”
“Кристал Пэлас” устози Рой Хожсон мухлисларга юборган мурожаатида, коронавирус туфайли тўхтаб қолган АПЛ мавсуми давом этишини хоҳлаётганини айтди.
“Барча мавсумни охиригача етказиб қўйишимиз кераклигига рози. Чемпион ким бўлишини, ким Чемпионлар Лигасида қатнашишини, ким юқори дивизионга кўтарилишини ёки пастга тушиб кетишини сунъий равишда аниқлашимиз шарт эмас.
Ўйлашимча, барча йўқотишимиз мумкин бўлганларни инобатга олиб – ушбу сўзни хабарда ишлатиш менга ноқулайроқ – ўйнашни бошлаб ва мавсумни имкон қадар тезроқ тугатиш учун зарур чоралар кўрилишидан ҳамма хурсанд бўларди”, дейди мутахассис.
“Кристалл Пэлас” чемпионатнинг 29 туридан кейин, 39 очко жамғарган ҳолда 11-ўринда турибди.
Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии