RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  7 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  30 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

АПЛ. Троссарднинг ягона голи "Арсенал"га "Эвертон" устидан ғалабани тақдим этди Новости

АПЛ. Троссарднинг ягона голи "Арсенал"га "Эвертон" устидан ғалабани тақдим этди

Англия премьер лигаси 5-туридан ўрин олган "Эвертон" – "Арсенал" учрашуви бўлиб ўтди.

"Эвертон" – "Арсенал" 0:1
17 сентябрь, "Гудисон Парк" ўйингоҳи
Гол
: 0:1 – 69 Троссард.

"Эвертон" – Пикфорд, Янг (Паттерсон, 87), Тарковски, Брэнтуэйт, Миколенко, Гуйе, Дукуре (Гарнер, 80), Онана, Данджума, Бету (Кэлверт-Льюин, 66), Макнил (Шермити, 88).

"Арсенал" – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко (Томиясу, 80), Эдегор, Райс, Фабиу Виейра (Хавертц, 80), Мартинелли (Троссард, 24), Сака, Нкетиа (Габриэл Жезус, 66).

Огоҳлантиришлар: Янг (45), Габриэл (48).


Эвертон

Премьер-лига . Тур 5

17/09/2023, 21:30

1
:
0
Завершен

Арсенал

Леандро Троссард - 69'

Стадион: Goodison Park, 39247 зрителей

Главный судья: Simon Hooper

45'
90'
45'  Эшли Янг
66'  Бето (Доминик Кэлверт-Льюин)
80'  Абдулай Дукуре (Джеймс Гарнер)
87'  Эшли Янг (Натан Паттерсон)
88'  Дуайт Макнил (Юсеф Чермити)
19'  Габриэль Мартинелли
24'  Габриэль Мартинелли (Леандро Троссард)
48'  Габриэл Магальяйнс
66'  Эдди Нкетиа (Габриэль Жезус)
69'  Леандро Троссард
69'  Букайо Сака
80'  Александр Зинченко (Такэхиро Томиясу)
80'  Фабиу Виейра (Кай Хаверц)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Арсенал" оғир ўйинда ғалабани қўлга киритди. 

Шон Дайч чамаси захира ҳакамига иккинчи бўлимга жуда кам вақт қўшиб берилганини айтиб, норози бўлмоқда. Тўғрида, бўлимнинг анча қисмида мезбонлар ўйин вақтини чўзиб, шошилмай ҳаракат қилишганди. 

90+2-дақиқа. "Арсенал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди ва ҳеч қаерга шошилмаяпти. Буёғига "Эвертон" футболчиларининг асаблари дош бермаяпти.  

Ўйиннинг асосий вақтига ҳакам 4 дақиқа қўшиб берди. 

90-дақиқа. Райснинг узатмадаги хатосидан кейин Калверт-Льюин тўп билан жарима майдончасига ёриб кирди, лекин кейинги ҳаракати қовушмади.  

88-дақиқа. Ўзгариш! Эшли Янг ва Паттерсон ўрнига Дуайт Макнил ҳамда Юссеф Шермети майдонга туширилди. 

87-дақиқа. Деклан Райс ортиқча ўйлаб ўтирмай тўпни узоқроққа тепиб юборди. "Арсенал" учун ҳисоб эмас, уч очко муҳим. 

84-дақиқа. "Эвертон" рақиб дарвозасига йўл топишга уринмоқда. Меҳмонлар тўпни қайтариш билан банд.

80-дақиқа. Ўзгариш! Абдуллае Дукуре ўрнига эса Жеймс Гарнер жангга ташланди.  

80-дақиқа. Ўзгаришлар! Зинченко ва Фабиу Виейра ўрнига Такехиро Томиясу ўйинга қўшилди. 

Лондонликлар сафида Хаверц ва Томиясу майдонга тушишга тайёрланмоқда. 

77-дақиқа. "Арсенал"нинг бир нечта футболчиси зарба беришга тайёр эди, улардан иккитаси зарба йўллашга муваффақ бўлди, лекин ҳар сафар тўп йўлига рақиб вакиллари тўғаноқ бўлаверишди.  

76-дақиқа. Идрисса Гейенинг зарбаси ноаниқ бўлди. 

74-дақиқа. Фабиу Виейрада имконият юзага келди, лекин ярим ҳимоячи дарвозабонни доғда қолдира олмади. 

72-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Эвертон" ҳужумга ташланди. Бироқ Шон Дайч шогирдлари бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.   

69-дақиқа. ГООООООЛ! Леандро Троссард зўр зарба билан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

68-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин ҳимояга ёрдамга қайтган Доминик Калверт-Льюин тўпни жамоасига қайтариб берди. 

66-дақиқа. Ўзгариш! Бето ўрнини Калверт-Льюинга бўшатиб берди. 

66-дақиқа. Ўзгариш! Эдуард Нкетиа ўрнига Габриэль Жесус туширилди. 

65-дақиқа. Габриэл Тарковскийдан "калтак еди". Бугун "Эвертон" футболчилари якка курашларда қўл кафти, тирсакларини ҳеч тортинмай ишлатишмоқда.  

64-дақиқа. "Эвертон" кам сонли ҳужумларидан бирига ўтаётганида Гуйега нисбатан фол ишлатилди. 

Зинченко кинояли кулишдан бошқа чора топа олмаяпти. 

59-дақиқа. Зинченконинг кучли зарбасидан кейин тўп Тарковскийнинг қўлига тегди, бироқ у жарима майдончаси ташқарисида эди, бош ҳакам унга реакция қилмади. "VAR" эса бундай ҳолатда вазиятга аралашмайди. 

58-дақиқа. Нкетиада қулай вазият бўлди, бироқ у зарбани чўзиб юборгани сабабли Тарковский тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

56-дақиқа. Зинченконинг ажойиб узатмаси ва Троссарднинг фаоллиги натижасида хавфли вазият юзага келди, бироқ якуний зарба кўнгилдагидек чиқмади. 

54-дақиқа. "Арсенал" бу сафар чапдан олдинга ўтди, лекин мезбонлар осонлик билан тўпни майдондан чиқариб юборишмоқда.  

50-дақиқа. Худдики биринчи бўлим якунланмаган ва ҳамон давом этаётгандек... Ўйин картинаси умуман ўзгармади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+4-дақиқа. Ҳакам учрашувнинг биринчи бўлими якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!

45+3-дақиқа. Майдон марказида Бето бу сафар Салибанинг юзига зарба берди. Ҳакам бу сафар ҳам фол йўқ, ўйинни давом эттириш мумкин деб топди.  

45+2-дақиқа. Огоҳлантириш! Троссардга нисбатан фол ишлатгани учун Эшли Янгга сариқ карточка кўрсатилди.

Бош ҳакам беллашувнинг биринчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берди!

45-дақиқа. "Эвертон" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани қайд этилди. 

43-дақиқа. "Арсенал" тўпга кўпроқ эгалик қилиб, кўпроқ ҳужум уюштирмоқда, аммо рақиб дарвозаси томон йўл топа олмаяпти.  

40-дақиқа. Бен Уайт жарима майдонига кираверишда Эдегор билан "девор" услубида ўйнаб, дарвозага зарба йўллади, Жордан Пикфорд осонлик билан тўпни эгаллаб олди.  

37-дақиқа. Миколенко тўп ўрнига Сакага яхшигина зарба берди, лекин ҳакам бу вазиятни эътибордан четда қолдирди. "Канонирлар" норози, бироқ бефойда.  

35-дақиқа. Тўп учун курашда Бето тирсаги билан Фабиу Виейранинг юзига уриб юборди... 

32-дақиқа. Сакага нисбатан қанотда фол, жарима зарбаси, тўп олдида Мартин Эдегор... Унинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

31-дақиқа. Дукуре катта тезликда олдинга ўтди ва жарима майдончасига кириб, Салибага яқинлашгач, майдонга қулади, лекин ҳакам ҳеч нима бўлмаганини маълум қилди. 

29-дақиқа. "Эвертон"нинг кетма-кет иккинчи ҳужумида ўнгдан узатилган тўпни Давид Райя эгаллаб олди.  

28-дақиқа. Бето тезлигига керагидан кўпроқ ишониб юборди ва Салиба шунчаки унинг йўлини ёпиб қўйди. 

26-дақиқа. "Арсенал"нинг яна бир ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

24-дақиқа. Ўзгариш! Мартинелли голи бекор қилинганини кўтара олмади... Майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлган Габриэль ўрнига Троссард туширилди.

Аммо, лекин, бироқ... "VAR"дагилар аввалроқ "Арсенал" аъзоси ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлигини қайд этишди. Тўғриси, тушунарсиз ҳолат. Чунки Нкетиа ҳимоячидан дарвозага яқинроқ бўлсада, тўп унга "Эвертон" футболчиси оёғидан келганди... 

Кутилмаган вазиятда тўп "Эвертон" футболчисидан Нкетиага бориб тушди, ундан тўпни қабул қилган Фабиу Виейра чапдан жарима майдонига ёриб кираётган Мартинеллини кўрди ва ёш вингер адашмади.  

19-дақиқа. ГОООООООЛ! Габриэль Мартинелли ҳисобни очди! 

18-дақиқа. Ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Бен Уайтнинг узатмасидан кейин жарима майдонида "Арсенал"нинг икки футболчиси якуний зарбани бера олишмади. Акс ҳолда жуда хавфли вазият бўлиши мумкин эди. 

15-дақиқа. Марказда тўп учун кескин кураш кечмоқда. Гоҳ у жамоа, гоҳ бу жамоа аъзоси прессинг оқибатида хатога йўл қўймоқда.    

12-дақиқа. Ҳимоячи тўпни орқага узатганидан кейин Нкетиа катта тезликда Пикфордга бориб урилди. Фол, аммо сариқ эмас.   

Фабиу Сильва рақибини бироз чалғитиб, ўнг оёқда кучли, аммо ноаниқ зарба берди.  

9-дақиқа. Эшли Янгнинг "фаоллиги" сабабли дарҳол иккинчи "корнер".

8-дақиқа. Эдегорнинг Сакага йўллаган тўпини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди ва биринчи бурчак тўпи. 

6-дақиқа. Мартинелли тўп узатишда хатога йўл қўйди ва "Эвертон" футболчилари тўпни ён чизиқдан ўйинга киритади.  

4-дақиқа. "Арсенал" рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда.  

2-дақиқа. Деклан Райс подкатда тўпни ўз жамоасига олиб берди.  

1-дақиқа. Учрашув бошланди!

Ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланмоқда. 

Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 

Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркибларни эълон қилиб улгурган.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика