АПЛ етакчиси Кубони сотиб олмоқчи
25 янв 2024 23:52
Новости
АПЛ етакчиси Кубони сотиб олмоқчи
"Реал Сосьедад" футболчиси Такефуса Кубо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, "Ливерпуль" аллақачон 22 ёшли япониялик вингернинг трансфери борасида испан клуби билан боғланган, бироқ у мерсисайдликлар сафига ўтишдан бош тортган.
Қайд этилишича, Кубо мавсумни “Реал Сосьедад”да якунлашга қарор қилган. "Ливерпуль" вингерга қизиқишни йўқотгани йўқ ва уни ёзги трансфер ойнасида яна сотиб олишга ҳаракат қилади.
Жорий мавсум Кубо барча турнирларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Реал Соседад" билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали экспертлари Кубонинг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Комментарии