RU

Последние новости

АПЛ. “Челси” охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан чиқарди Новости

АПЛ. “Челси” охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

Англия чемпионати 5-туридан ўрин олган Лондондаги беллашув голларга бой тарзда ўтди.

Учрашувда бошида мезбонлар Тимо Вернернинг дубли эвазига олдинга ўтиб олишди. 43-дақиқада Дэнни Ингс орадаги фарқни қисқартирди. 2-тайм аввалида Чарли Адамс мувозанатни тиклади – 2:2. Мазкур голдан бироз ўтиб, Кай Хаверц Вернернинг узатмасидан кейин рақиб дарвозабонини доғда қолдирди. Ҳакам томонида қўшиб берилган охирги дақиқарларда меҳмонлар ҳимоячиси Янник Вестергор тўп киритиб, учрашув жангавор натижа билан тугашига замин яратди – 3:3!

Челси – Саутгемптон 3:3 (2:1, 1:2)

«Стэмфорд Бридж»

Голлар: 1:0 – 15 Вернер, 2:0 – 28 Вернер, 2:1 – 43 Ингз, 2:2 – 57 Адамс, 3:2 – 59 Хавертц, 3:3 – 90 Вестергор.

Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Чилуэлл, Кристенсен, Пулишич (Джеймс, 87), Канте, Маунт (Зиеш, 72), Жоржиньо, Хавертц, Вернер (Абрахам, 90).

Саутгемптон – Маккарти, Вестергор, Уокер-Питерс, Бертран, Беднарек, Редмонд (Телла, 77), Уорд-Проуз, Ромеу (Диалло, 87), Уолкотт, Адамс (Лонг, 86), Ингз.

Огоҳлантиришлар: Чилуэлл (48), Ромеу (84).

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика