АПЛ. "Челси" — "Ливерпуль" учрашувида "Ман Сити" ғалаба қозонди
02 янв 2022 23:25
Новости
АПЛ. "Челси" — "Ливерпуль" учрашувида "Ман Сити" ғалаба қозонди
"Челси" - "Ливерпуль" 2:2
Голлар: 0:1 – 9 Мане, 0:2 – 26 Салах, 1:2 – 42 Ковачич, 2:2 – 45 Пулишич.
"Челси" – Менди, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Рюдигер, Чалоба (Жоржиньо, 70), Алонсо, Ковачич, Канте, Пулишич, Маунт, Хавертц (Хадсон-Одои, 79).
"Ливерпуль" – Келлехер, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Цимикас, Милнер (Кейта, 69), Хендерсон, Фабиньо, Салах, Мане (Джонс, 90), Диогу Жота (Окслейд-Чемберлен, 69).
Огоҳлантиришлар: Мане (1), Пулишич (17), Конате (83).
|
Челси Матео Ковачич - 42', Кристиан Пулишич - 45' |
Премьер-лига . Тур 21 02/01/2022, 21:30 2
:
2
Завершен
|
Ливерпуль Садио Мане - 9', Мохамед Салах - 26' |
Стадион: Stamford Bridge, 40072 зрителей
Главный судья: Э́нтони Те́йлор

Ушбу саҳифадаучрашувнинг матнли трансляциясини кузатиш мумкин бўлди.
90+4-дақиқа. Бўлди, жамоалар қанчалие уринмасин таблодаги ҳисобни бошқа ўзгартира олишмади.
90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Ўзгариш! Кертис Жонс Манени алиштирди.
85-дақиқа. "Челси" фаоллашди ва рақиб ҳимоясига босим уюштирмоқда.
81-дақиқа. Ковачични яқинда майдонга тушган Кейта йиқитди. Мезбонлар икки бор зарба йўллашди, лекин тўп дарвозагача етиб бормади.
Ўйин давом этади.
Футболчига ёрдам кўрсатилмоқда.
77-дақиқа. Хаверц билан тўқнашувдан кейин Конате майдонга қулади. Рақиб тирсаги билан ҳаракат қилгани сабаб ҳимоячи жон ҳолатда бақириб, йиқилди.
75-дақиқа. Салаҳ ва шериклари рақиб дарвозасига йўл изламоқда.
73-дақиқа. "Челси" юқори прессингни ишга солмоқда.
70-дақиқа. Ўзгариш! Чалоба ўрнига Жоржиньо майдонга туширилди.
69-дақиқа. Ўзгариш! Диого Жота ва Милнер ўрнига Окслейд-Чемберлен ҳамда Наби Кейта ўйинга қўшилди.
67-дақиқа. Ван Дейк ва ҳимоядаги шериклари тўпни эгаллаб туриб, темпни бироз туширишга уринаётгандек.
65-дақиқа. Салаҳ тўпни эгаллаб, Цимикасга ташлаб берди ва ҳимоячи бироз ноаниқ зарба йўллади.
64-дақиқа. Чалоба бу сафар адашмади ва Манега имкон қолдирмади. Бурчак зарбаси.
61-дақиқа. Энди "Челси" футболчилари яхши ҳужум уюштиришди ва фақатгина Келлехернинг ишончли ўйини ҳисоб ўзгаришига йўл қўймади.
58-дақиқа. Яна бир вазият, Мане қулай нуқтага чиқиб бориб зарба йўллади, Эдуар Менди яна ўзини кўрсатди ва жамоасини голдан қутқариб қолди.
57-дақиқа. Кутилмаганда "Ливерпуль" қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Салаҳ зўр зарба берди, Менди қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди.
56-дақиқа. "Челси" бурчак зарбаси ишлаб олди.
54-дақиқа. "Ливерпуль" қарши ҳужумга ўтиб кетганди, аммо Садио Мане ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди.
48-дақиқа. Маркос Алонсо чапдан ҳужумга қўшилди, аммо зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2-дақиқа. Бўлди, ҳакам ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди.
45-дақиқа. ГОООООЛ! Кристиан Пулишич имеониятидан унумли фойдаланди ва ҳисоб танаффусгачаёқ тенглашди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43-дақиқа. "Ливерпуль" ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин лондонликлар тўпни қайтариб юборишди.
Бўлди, гол инобатга олинди.
"VAR" қарорини кутарканмиз...
42-дақиқа. ГОООООЛ! Стандартдан зарба, жарима майдончасидан чиққан тўпни Ковачич нозик зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.
40-дақиқа. Кай Хаверцни қанотда Жеймс Милнер қўпол тарзда кутиб олди- фол.
34-дақиқа.
31-дақиқа. "Челси" ўзига келиш учун ҳам тўпни бироз ўзида ушлаб туришга уринмоқда.
26-дақиқа. ГООООЛ! Муҳаммад Салахдан ажойиб зарба ва орадаги фарқ ошди. У кичик масофада тўпни деярли Мендининг устидан ташлаб қўйди.
18-дақиқа. "Ливерпуль" яхши ҳимояланмоқда.
15-дақиқа. Маунтда қулай имконият юзага келди, аммо бор йўғи бурчак зарбаси.
13-дақиқа.
9-дақиқа. ГООООЛ! Чалобанинг қўпол хатосидан кейин Садио Мане рақибни кечирмади.
5-дақиқа. "Ливерпуль" ҳужумга ўтишга уриняпти.
3-дақиқа. "Челси" тўпни назорат қилмоқда.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!


|
Челси Матео Ковачич - 42', Кристиан Пулишич - 45' |
Премьер-лига . Тур 21 02/01/2022, 21:30 2
:
2
Завершен
|
Ливерпуль Садио Мане - 9', Мохамед Салах - 26' |
Стадион: Stamford Bridge, 40072 зрителей
Главный судья: Э́нтони Те́йлор
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии