RU

Последние новости

17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  0 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  7 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  29 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  24 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13

АПЛ. "Челси" ишончли ғалабага эришди Новости

АПЛ. "Челси" ишончли ғалабага эришди

АПЛ 12-туридан жой олган "Челси" — "Кристал Пэлас" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишди.

Абрахам ва Пулишичнинг голлари "Аристократлар"га 3 очко тақдим этди.

Челси

Тэмми Абрахам - 52', Кристиан Пулишич - 79'

Премьер-лига . Тур 12

09/11/2019, 17:30

0
:
2
Завершен

Кристал Пэлас

Стадион: Stamford Bridge, 40525 зрителей

Главный судья: Майк Дин

45'
90'
17'  Виллиан
31'  Эмерсон
33'  Матео Ковачич
52'  Тэмми Абрахам
52'  Виллиан
73'  Тэмми Абрахам (Миши Батшуайи)
79'  Кристиан Пулишич
80'  Кристиан Пулишич (Каллум Хадсон-Одои)
87'  Мэйсон Маунт (Билли Гилмор)
21'  Уилфрид Заа
44'  Джоэл Уорд (Мартин Келли)
70'  Джеймс Макартур (Джеффри Шлупп)
82'  Шейху Куяте (Джеймс Маккарти)
90'  Джеймс Маккарти

Челси — Кристал Пэлас 2:0 (0:0, 2:0)

9 ноябрь, 17.30, «Стэмфорд Бридж» 

Гол: Абрахам, 52 — 1:0, Пулишич, 79 — 2:0.

Челси – Аррисабалага, Зума, Эмерсон, Томори, Джеймс, Канте, Ковачич, Пулишич (Ҳадсон-Одой, 80), Маунт (Гилмур, 87), Виллиан, Абрахам (Батшуаи, 73).

Захирадаги ўйинчилар: Кабальеро, Аспликуэта, Кристэнсен, Жиру.

Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд (Кэлли, 44), Кэйхилл, ван Анхолт, Томкинс, Куяте (МакКарти, 82), Таунсенд, Макартур (Шлюпп, 70), Миливоевич, Заа, Айю.

Захирадаги ўйинчилар: Хеннеси, Данн, Райдуолл, Бентеке.

Огоҳлантиришлар: Уиллиан (17), Заа (22), Эмерсон (31), Ковачич (33), МакКарти (90+3).


 УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Челси" АПЛ жадвалида ҳозирча иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 


90+4. Уиллианнинг айланма берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

90+3. Сариқ карточка. МакКарти Ковачичга нисбатан бутсасининг ташқи қисми билан ҳаракат қилгани учун жазоланди.

— Иккинчи бўлимга ҳам дақиқа қўшиб берилди.

87. Маунт ўрнини Гилмур эгаллади.

86. Захирадан майдонга тушган МакКарти бугунги ўйинда жамоасининг илк аниқ зарбаси муаллифига айланди. Кепа ўз ўрнида.

82. Жэймс МакКарти сенегаллик футболчи Куятени алмаштирди.

80. Пулишич қарсаклар остида майдонни тарк этди, Каллум Ҳадсон-Одой унинг ўрнида ҳаракат қилади.

79. ГОООООООООООЛ! Пулишич катта саҳнага чиқмоқда! Нейтралликни бузаётганим учун узр. Аммо, "Челси" ёшлари кўрсатаётган ўйин, ранг-барангликка шунчаки қойил қолиш керак, азизлар! RESPECT 

76. Эмерсон зарба йўллади. Гуаита тўп тегиб майдон ташқарисига  юмалаган ҳолда чиқиб кетди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятли чиқмади.

73. Гол муаллифи Абрахам майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Миши Батшуаи туширилди.

70. Томкинснинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

70. Ўзгариш. Макартур ўрнига Шлюпп туширилди. 

68. "Челси" молиявий ёрдамсиз ҳам ажойиб бир механизмга айланиб улгурганини кўряпмиз. Ўз академиясидан чиққан ёшлар АПЛ жамоаларини, шунингдек ЕЧЛда ҳам рақибларини қийнаб қўйишмоқда.

59. ЗАРБАА! Пулишич! Гуаитадан ажойиб сейв!

52. ГОООООООЛ! ТЭММИ АБРАХАМ! Уиллианнинг заргарона узатмасидан кейин Абрахам дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олди ва АПЛдаги голлари сонини 10 тага етказиб олди. Тўпурарлар жадвали

50. Жоржиньо сариқ карточкалари кўпайиб кетгани боис ушбу ўйинни ўтказиб юбормоқда.

46. Иккинчи таймни "Челси" бошлаб берди. 

45+4. УИЛЛЛЛИАААНН! Унда ажойиб имконият бўлганди. Ҳимоячилар Уиллиан берган зарбага тўсқинлик қилишди ва ҳисоб 0:0 лигича қолмоқда. ТАНАФФУС

— Учрашувнинг биринчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Мажбурий ўзгариш: Уорд ўйинни давом эттира олмагани сабабли, унинг ўрнига Кэлли туширилди.

35. "Челси"нинг икки футболчиси, Эмерсон ва Ковачич, огоҳлантирилди.

29. Маунтнинг зарбаси жонли девордагилардан бирига тегди ва "аут" "Челси" фойдасига. 

28. "Челси"да жуда яхши имконият. Мезбонлар 20 метрдан жарима зарбаси йўллаш имкониятига эга бўлиб туришибди. Мэйсон Маунт ушбу вазиятда фаол ҳаракат қилганини айтиб ўтамиз.

23. Эмерсоннинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан чамаси бир метрлар атрофида ўтиб кетди.

22. Уилфрид Заа ҳам огоҳлантирилди. Уиллианга нисбатан қўпол ўйнади ва "аристократлар" жарима зарбасига эга бўлишмоқда.

21. Иккинчи декададан (10 дақиқалик) сўнг, "Челси" яққол устунлик қилмоқда: Тўп назорати – 73:27 (%). Дарвозага зарба бериш бўйича: 5(1):0(0).

17. Илк сариқ карточка "Челси" сардори Уиллианга кўрсатилди. 

12. Дастлабки 10 дақиқада майдон эгалари бир неча маротаба хавфли ҳужумлар уюштиришди ва устунлик улар тарафида. Тэмми Абрахам, Кристиан Пулишича ва яна бир қатор ёш футболчилар бугунги ўйинда ҳам Лэмпарднинг ишончини оқлаш учун тер тўкишни бошлаб юборишди. "Аякс"га қарши ўйинни эслаяпсизми? Ох, қандай ажойиб ва драматик руҳда кечганди! Ушбу ўйинни яна бир бор кўришингизни тавсия қилиб қоламан! Айтганча бугунги ўйинни сиз ва мен Нодир Абдурасулов биргаликда кузатиб боряпмиз. 

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика