АПЛ. Бугун сўнгги тур. МЮ ва "Челси"нинг тақдири ҳал бўлади
26 июл 2020 12:21
Новости
АПЛ. Бугун сўнгги тур. МЮ ва "Челси"нинг тақдири ҳал бўлади
Бугун бутун дунёнинг эътиборида "Лестер" - "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Челси" - "Вулверхэмптон" учрашувлари бўлади. Ўз навбатида биз ҳам фокусни шу томонга қаратамиз.
"Лестер" - "Манчестер Юнайтед"
1-даврадаги ўйин: 1:0 ("Манчестер Юнайтед" фойдасига)
Лестер |
Премьер-лига . Тур 38 26/07/2020, 21:00 2
:
0
Завершен
|
Манчестер Юнайтед Бруну Фернандеш - 71', Джесси Лингард - 90' |
Стадион: King Power Stadium, 0 зрителей
Главный судья: Мартин Аткинсон
Манкунианликлар ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён илк марта 3-ўринга кўтарилиб олди. Аслида бу ҳолат 36-турда юз бериши мумкин эди, бироқ жамоа ўз майдонида "Саутгемптон"ни мағлуб эта олмади. Сульшер таркибда ротацияга унчалик қўл урмаяпти, 5 кун ичида Магуайр, Фернандеш каби етакчи футболчилар 90 дақиқадан 3та ўйинни ўтказишди. Шунингдек, ушбу мавсумда Давид де Хеанинг ўйинлари ҳам ўхшамаяпти.
Агарда ушбу ўйинда мезбонлар ғалабага эришса, келаси мавсумда ЕЧЛда ўйнайди. Агарда дуранг қайд этилса, "Лестер" "Челси"нинг натижасига қараб қолади, МЮ эса камида саралаш йўлланмасини ҳал қилади. Ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба манкунианликларга 3-ўринда қолишига сабаб бўлади.
Умуман олганда МЮ, "Челси" ва "Лестер" жамоаларининг голлар фарқида фақатгина лондонликларнинг натижаси ёмон, +13, қолган икки жамоада эса бу натижа +28ни ташкил қилади. Лекин "Челси"нинг ҳозирги ҳолати нисбатан яхшироқ. Бу ҳақда батафсил тўхталамиз.
Тахминий таркиблар -
"Лестер": Шмейхель - Жастин, Эванс, Морган, Томас - Ндиди, Чудхури, Тилеманс - Перес - Варди, Ихеаначо.
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа - Ван-Биссака, Линдельоф, Магуайр, Уильямс - Матич, Погба, Фернандеш - Рэшфорд - Гринвуд, Марсьяль.
Танганинг нариги томонига назар ташласак, МЮнинг сўнгги ўйинларида пасайиш кузатилмоқда. Оддий рақиблар билан ўйинларда ҳам очколар йўқотилмоқда. Агарда жамоа бугун мағлуб бўлиб, ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолса, эътиборини Европа лигасига қаратишга мажбур бўлади.
Йўқотишларга келадиган бўлсак, бугунги баҳсни манкунианликлардан Эрик Байи ўтказиб юбориши аниқ бўлиб улгурган. У "Челси" билан ўйинда бошидан жиддий жароҳат олганди. Шунингдек, Люк Шоунинг ўйинда қатнашиши сўроқ остида қолган.
"Лестер"да эса йўқотишлар анчагина салобатли номларни ўз ичига олган: Фукс, Чиллуэлл, Мэддисон, Перейра, Амарти ва Олбрайтон каби футболчиларда жароҳатлар бор, Суюнжу эса ўтган турда қизил карточка олиб, дисквалификацияга учраган.
"Челси" - "Вулверхэмптон"
Биринчи даврадаги ўйин: 2:5 ("Челси" фойдасига)
Челси Мэйсон Маунт - 45', Оливье Жиру - 45' |
Премьер-лига . Тур 38 26/07/2020, 21:00 0
:
2
Завершен
|
Вулверхэмптон |
Стадион: Stamford Bridge, 0 зрителей
Главный судья: Стюарт Аттуэлл
"Челси" узоқ муддат давомида 3-ўринни ҳеч кимга бермади, ҳатто 4-поғонадаги рақибидан 10 очкогача ўзиб кетган пайти ҳам бўлди. Бироқ Лэмпард барқарор жамоа туза олмагани сабабли мағлубиятлар тез-тез кузатилиб турди. Жамоа бир ҳафта олдин "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этиб, Англия Кубоги финалига йўлланма олганди. Бироқ АПЛнинг сўнгги 3 ўйинида лондонликлар 2 марта мағлуб бўлишди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, "Челси"нинг ЕЧЛга чиқиш учун имкониятлари МЮ ва "Лестер"дан кўра яхшироқ. Бу йўлда "аристократлар"га 1 очко етади. Шу орқали улар камида 4-ўринни нақд қилишади. Мағлубиятга учраса клуб тақдири нариги учрашув натижасига боғлиқ бўлиб қолади. Шу орқали "Челси" ЕЧЛ йўлланмасидан ҳам қуруқ қолиши мумкин.
АПЛда ўйинлар кетма-кет бўлаётганини инобатга олсак, барча футболчилар чарчаган ва ўйинларда ҳар қанда натижа бўлиши мумкин, олдиндан бирор нимани тахмин қилиб бўлмайди. "Челси" эса кейинчалик финални ўйнаши учун ҳам куч сақлаб қолиши керак бўлади.
Тахминий таркиблар -
"Челси": Аррисабалага - Рюдигер, Зума, Аспиликуэта, Алонсо - Жоржиньо, Ковачич, Жеймс, Виллиан - Жиру, Пулишич.
"Вулверхэмптон": Патрисиу - Боли, Коади, Саисс, Доэрти - Невеш, Жонни, Моутиньо, Дендонкер - Хименес, Поденс.
"Челси"да яхшигина йўқотишлар бор: Канте ва Баркли каби футболчилар анчадан буён майдонга тушмаяпти. "Бўрилар" эса ўйинда жанговар таркиб билан ўйнаши кутилмоқда.
Шунингдек, АПЛдан тушиб кетадиган бир жамоа номи аниқ бўлмаган. Бу номга "Астон Вилла" ёки "Уотфорд" "эришиши" мумкин. Гап шундаки, икки жамоа ҳам Лондонда меҳмон бўлишади ва мос равишда "Вест Хэм" ҳамда "Арсенал" синовидан ўтишади.
Комментарии