RU

Последние новости

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  3 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  8 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  14 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  21 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" майдонида икки тўплик ғалабани ушлаб қола олмади, Коутиньодан илк ўйинидаёқ гол+пас Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" майдонида икки тўплик ғалабани ушлаб қола олмади, Коутиньодан илк ўйинидаёқ гол+пас

Англия чемпионати 22-туридан ўрин олган баҳс Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади.

Астон Вилла – Манчестер Юнайтед 2:2

22.30, «Вилла Парк»

Голлар: Фернандеш (6, 0:1), Фернандеш (67, 0:2), Рэмзи (77, 1:2), Коутиньо (82, 2:2).

Астон Вилла – Мартинес, Мингз, Конса, Динь, Сансон (Коутиньо, 68), Дуглас Луис, Рэмзи, Кэш, Буэндиа, Ингз, Уоткинс.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Линделёф, Теллес, Матич, Фред, Бруну Фернандеш, Кавани, Гринвуд, Эланга.

Огоҳлантириш: Динь (27), Матич (31), Фернандеш (46).

Астон Вилла

Джейкоб Рэмси - 77', Филиппе Коутиньо - 82'

Премьер-лига . Тур 22

15/01/2022, 22:30

2
:
2
Завершен

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 6', Бруну Фернандеш - 67'

Стадион: Villa Park, 41968 зрителей

Главный судья: David Coote

45'
90'
27'  Люка Динь
46'  Эзри Конса (Кортни Хоз)
68'  Морган Сансон (Филиппе Коутиньо)
76'  Дэнни Ингс (Карни Чуквуемека)
77'  Джейкоб Рэмси
82'  Филиппе Коутиньо
82'  Джейкоб Рэмси
6'  Бруну Фернандеш
6'  Алекс Теллес
31'  Неманья Матич
46'  Бруну Фернандеш
67'  Бруну Фернандеш
67'  Фред
78'  Энтони Эланга (Джейдон Санчо)
89'  Мэйсон Гринвуд (Джесси Лингард)
89'  Бруну Фернандеш (Донни ван де Бек)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" майдонида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.

90+6. ЗАРБАААААА!!! ВАН ДЕ БЕЕЕККК!!! САЛ ҚОЛДИ!!!

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБААААААААА!!! Коутиньонинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

82. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! КОУТИНЬООООООО!!!! СУПЕР ҚАЙТИШ! Ҳам "Астон Вилла"дан, ҳам Коутиньодан!

80. Бруну ажойиб вазиятни кўкка совурди. Чап қанотдан "Вилла" жарима майдончасига кириб бориб, Кавани томон тўпни оширмоқчи эди. Тўп ҳимоячига тегиб, Мартинеснинг қўлларига бориб тушди.

77. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!! Коутиньонинг ажойиб ҳаракатларижан кейин Рэмзи ҳисобни қисқартирмоқда!

76. "Астон Вилла"дан яна бир хавфли ҳужум кўрдик. Кэшнинг оширган тўпини дарвозага йўллайдиган бирор футболчи топилмади.

73. УХХХХХХ!!! "Юнайтед" ҳимоясида пала-партишлик Матич 2 метрдан тўпни де Хеа томон оширди. Давид қийналиб бўлса-да, тўпни тепиб юборди.

68. Ниҳоят! Коутиньо майдонга тушди. Бразилиялик суперюлдуз АПЛга қайтганини бирга томоша қиляпмиз.

67. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! БРУННУУУУУУ!!!! МЮнинг гегенпрессинги, Фреднинг ажойиб ассисти, Брунунинг суперголи билан якунланди!

66. Коутиньо майдонга тушишга тайёрланмоқда. 

64. ХАВФДИ ВАЗИЯТТТТТ!! Ингз қанотдан МЮ жарима майдончасига кириб келди ва тўпни марказдаги Уоткинсга оширди. Ҳимоячилар ҳужумчининг зарба беришига йўл қўймади.

61. ЗАРБАААААААААА!!! Гринвуд ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб кетди ва зарба берди. Бироз ноаниқ.

60. ЗАРБАААААААААА!!! Динь қўпол хатога йўл қўйди. Эланга тўпни эгаллаб олиб, зарба йўллади. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

57. Динь қанотда чап оёғида кучли зарба йўллади. Тўп дарвозанинг ташқи томонидан тўрга тегди.

55. ЗАРБААААААА!!! Динь қанотда Далотни алдаб, Буэндиага оширди. Эмилианонинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

54. Коутиньо машғулотларни давом эттирмоқда. Балки унинг АПЛга қайтишини биргаликда кўрармиз.

49. ЗАРБААААААА!!! "Вилла"нинг ҳужуми Уоткинснинг мантиқий тўғри зарбаси билан якунланди. Де Хеа кучли бўлган зарбани қайтара олди. Вазият жуда хавфли бўлганди.

47. ЗАРБАААААААА!!! Эланга яхши вазиятга чиқиб бориб, Мартинеснинг ўзига зарба берди. Табиийки, Эмилиано зарбани қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+2. УХХХХХХ!! Қанотдан узатилган тўпга Эланга зарба берди. Тўп рикошет ҳосил қилиб, бурчакка чиқиб кетди.

Таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. УХХХХХХ!! Эланга чап қанотдан жарима майдончасига кириб кетди ва зарба берди. Конса тўпни ноқулай қайтаргани боис кичик жароҳат олди.

43. ЗАРБААААААААА!!! Диннинг кучли зарбасини де Хеа оёқлари билан қайтарди!

41. Ўйин темпи сокинлашди. "Гол на раздевалку" бўлармикин?

38. УХХХХХХ!! Диннинг қанотдан оширган тўпини дарвозага киритиш учун жамоадоши бўлмади. Варан тўпни қайтариб юборди.

36. ДЕ ХЕАААААААА!!! Зўр реакция бўлди ўзиям. Сансоннинг боши билан йўллаган зарбасини посбон қайтара олди.

33. ЗАРБААААААА!!! Гринвуднинг кучли зарбасини Мартинес қайтарди.

32. "Вилла"дан дастлабки зарба. Уоткинснинг оддий зарбасини де Хеа ушлаб олди.

30. Мана бу статистика энди яхшироқ: зарбалар бўйича кўрсаткич: 0-5. Аниқ зарбалар 0-3. 4-2-3-1 эффекти)

28. ЗАРБАААААААА!!!! Гринвуднинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

27. Гринвудга қарши Динь фол ишлатди ва жарима зарбаси белгиланди. Умуман олганда гол урса бўладиган нуқта.

25. "Вилла" тахминан 2-3 дақиқа мобайнида тўпни рақибларига бермади. Жамоа энди ҳужумга ўтаётганида фол ишлатилди.

22. "Вилла" ҳужумга ўтаётганди. Буэндианинг қанотдан оширган тўпини Варан аутга чиқариб юборди.

18. ЗАРБААААААА!!! Теллеснинг ажойиб тўп узатишидан кейин Гринвуд зарба берди. Мартинеснинг оёғига тегиб, тўп бурчакка чиқиб кетди.

16. Фред яна жарима майдончаси ёнида тўпни йўқотишига бир баҳя қолди. Яхшики, Варан тўпга яқинроқ турганди.

12. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! Фреднинг ажойиб пасидан кейин Эланга баҳайбат Кэш билан курашда ғолиб бўлди. Аммо зарба ноаниқ кетди.

10. "Юнайтед" ҳимояда ўйнаётганди. Фред тўпни йўқотгани боис "Вилла" ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Варан вазиятни бартараф қилди.

9. Эланга қанотдан ҳужумга ўтаётганди. Ҳимоячилар уни тўхтатишди.

6. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! БРУНУУУУУУ!!!! Мартинесдан эса қовун!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Вилла Парк"ка қаратамиз. Ушбу стадионга "Манчестер Юнайтед" сафар уюштирмоқда.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика