RU

Последние новости

02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  24 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  28 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  2 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Ҳакамлар катта саҳнага чиққан ўйинда "Манчестер Сити" бир киши кам "Арсенал"ни мағлубиятга учратди Новости

Ҳакамлар катта саҳнага чиққан ўйинда "Манчестер Сити" бир киши кам "Арсенал"ни мағлубиятга учратди

АПЛ 21-тур доирасидаги "Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйини якунига етди.

Ўйин яхши темп билан бошланди. Лондонликар ўйин бошида Эдегор – Эдерсон тўқнашувидан сўнг пенальтига умид боғлашди, бироқ бош ҳакам фоль йўқлигини билдирди.

"Арсенал" биринчи таймдаги аксарият дақиқаларда рақибни "ёпиб ташлади" ва ҳисобни очишга эришди. Тирнининг қулай пасидан кейин Сака ўткир бурчакни нишонга олди – 1:0.

Иккинчи тайм ўйинда туб бурилиш ясаган ҳолатларга бой бўлди. Дастлаб Бернарду Силва жарима майдони ичида Жака томонидан йиқитилиб, майсага қулатилди. Ҳакам вазиятни ёрдамчилари билан муҳокама қилиб, "нуқта"ни кўрсатди. Рияд Марез ундан унумли фойдаланди – 1:1. 

"Тўпчилар"га бевосита боғлиқ кейинги кулиминацион жараён Габриэл – Жезус тўқнашувидан кейин юзага келди. Hефери бразилиялик ҳимоячини майдондан четлатди ва "Арсенал" бир киши кам бўлиб қолди.

Қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда Родри дарвозани ишғол этди – 1:2. Шу тариқа, Хосеп Гвардиола жамоаси Артетасиз "Арсенал"ни ютди.

Арсенал – Манчестер Сити 1:2 

«Эмирейтс»

Голлар: 1:0 – 31 Сака, 1:1 – 57, пенальти Марез, 1:2 – 90 Родри.

Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Тирни, Жака, Парти, Эдегор (Холдинг, 63), Сака (Эль-Ненни, 84), Ляказетт (Смит-Роу, 71), Мартинелли.

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт, Рубен Диаш, Аке, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Стерлинг, Марез, Габриэл Жезус (Гюндоган, 63).

Огоҳлантиришлар: Жака (55), Габриэл (57), Сака (63), Холдинг (68), Родри (90), Бернарду Силва (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика