RU

Последние новости

23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  1 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  4 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  65 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1

АПЛ. 4-тур превьюси Новости

АПЛ. 4-тур превьюси

Бугун дунёдаги энг қизиқарли ва энг томошабоп чемпионати ҳисобланган Англия премьер-лигасининг 4-турига старт берилади.
Қуйида ана шу ўйинларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

“Арсенал” — “Манчестер Сити”
Шанба, “Эмирейтс”, 16:45, ҳакам: Марк Клаттенбург

Ўтган турда ҳар иккала гранд ҳам кутилмаганда очко йўқотган эди. “Шаҳарликлар” ўз майдонларида “Сток Сити”га ютқазиб қўйишган бўлишса, “тўпчилар” “Лестер” билан дурангга имзо чекишган эди. Табиийки, бу сафар улар икки карра иштиёқ билан майдонга тушадилар, аҳир кетма-кет икки учрашувда очко йўқотиш грандларга ҳос эмас.
Арсен Венгер шогирдлари ўз уйларида тўп тепишади, Пеллегрини шогирдлари эса мамлакатнинг амалдаги чемпионлари. Турнинг марказий ўйини ишқибозларни зериктириб қўймаслиги аниқ.



Ўйинлан олдин
Арсен Венгер
(“Арсенал” бош мураббийи): “Шанба – бизнинг жамоа сифатида яхши шаклланиб улгурганимиз ва кескин курашга тайёр эканлигимизни исботловчи муҳим кун”.

Мануэль Пеллегрини (“Манчестер Сити” бош мураббийи): “Фрэнк Лампард ўйинга тайёр, у охирги ойда тинимсиз ишлади ва унда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Шунингдек, ўйнашга шай футболчилар орасида Мангала ҳам бор. Биз яқин бир ҳафта давомида учта муҳим учрашувни ўтказишимиз керак, шунинг учун ҳам барчада майдонга тушиш имконияти бўлади. Жароҳат олганлар сафида Фернандо ва Йоветич бор.”

Жароҳат олганлар: Гнабри, Уолкотт, Жиру – Йоветич, Фернандо
Сўроқ остида: Рэмси (Арсенал)


“Сандерленд” – “Тоттенхэм”
Шанба, “Стэдиум оф Лайт”, 18:00, ҳакам: Крейг Паусон

Мезбонлар дастлабки учта беллашувда икки очко жамғаришди, лекин танқидчилар ҳозирча “қора мушуклар” сарбони Густаво Пойетни нишонга олишмаяпти. Ахир, клуб кимсан МЮдан бир поғона юқорида турибди. “Тоттенхэм” эса ўтган турда ўз майдонида “Ливерпул”дан учралган йирик мағлубият аламини мезбонлардан олишга шай турибди.

Жароҳат олганлар: Уокер (Тоттенхэм)
Сўроқ остида: Солдадо (Тоттенхэм)




“Саутгемптон” – “Ньюкасл”
Шанба, “Сент-Мэри”, 18:00, ҳакам: Крис Фой

Мавсум бошланишидан олдин таркибининг катта қисмини ўзгартирган “Саутгемптон” ҳозирча ёмон ўйнамаяпти, АПЛда уч ўйинда 4 очко йиғиш осон эмас. Мезбонлар ёзги трансфер ойнасида ўйинчи сотиш борасида етакчи бўлдилар. Ўз навбатида “Ньюкасл” ҳам таркибини сезиларли тарзда ўзгартирди, лекин бу ҳолат ижобий натижаларга кафолат бўла олмаяпти.

Жароҳат олганлар: Галлахер, Исгроув, Родригес – Феррейра, Сиссе, Р.Тэйлор, Ааронс, Сантон
Сўроқ остида: Мане — Тиоте


“Челси” – “Суонси”
Шанба, “Стамфорд Бридж”, 18:00, ҳакам: Кевин Френд

Турнинг яна бир марказий беллашуви. Чемпионат бошланишидан аввал кимдир бу учрашувни марказий бўлади деса ишонмасдик. Лекин, учта тур ортда қолган бир вазиятда фақатгина шу икки жамоа юз фоизлик натижа қайд этиб, турнир жадвалида қўшҳокимликни ўрнатишган. Демак, бу учрашув фақатгина уч очко учун эмас, чемпионатдаги якка пешқадамлик учун ҳам кечади. Ажойиб ижрочиларга эга лондонликлар қарши ҳужумда ўйновчи уэльсликларга қарши. Яна бир қизиқ жиҳат, АПЛ нинг август ойи лауреатлари сафини айнан мана шу икки клуб вакиллари тўлдиришган. Ойнинг энг яхши мураббийи номинациясида Гарри Монк Моуриньони ортда қолдирган бўлса, энг яхши футболчи номинациясида Диего Коста етакчилик қилди. Ундан кейинги икки поғонани “Суонси” аъзолари Натан Дайера ва Гулфи Сигурдссонлар эгаллашди.

Жароҳат олганлар: Бриттон, Доннелли (иккиси – Суонси)
Сўроқ остида: Коста – Бони, Эмнес



“Ливерпуль” – “Астон Вилла”
Шанба, “Анфилд роуд”, 20:30, ҳакам: Ли Мэйсон

Суаресни “Барселона”га сотиб юборган “қизиллар” “Манчестер Сити”дан сафарда учралган мағлубиятни ғисобга олмаганда ёмон бошлашмади. Афсуски, бу ўйинда Роджерс жамоасининг асосий “снайпер”и Старриж жароҳати туфайли майдонга туша олмайди. Шунга қарамай, мезбонлар фаворит сифатида кўрсатилмоқда. Пол Ламберт шогирдлари эса чемпионатни кутилганидан ҳам аъло даражада бошлашди, ҳар ҳолда АПЛ да учинчи ўринга тасодиф туфайли чиқиб ололмайсиз.

Жароҳат олганлар: Фланаган, Шкртел, Жонсон, Старриж, Жан – Бентеке, Козак
Сўроқ остида: Аллен – Окоре, Влаар



“Манчестер Юнайтед” – КПР
Якшанба, “Олд Траффорд”, 19:00, ҳакам: Фил Дауд

Ёзги трансферлар пайтида етарлича ўйинчи сотиб олган “манкунианликлар” ҳали бирорта учрашувда ғалаба қозонганларича йўқ. Эртанги ўйин олдидан кўпчиликни Луи Ван Гаал кимларни асосий таркибда тушириши-ю, қайси чизиқда ўйнатиши қизиқтираётгани аниқ. Голланд мураббийининг учта ҳимоячи билан ўйнаш тактикаси ҳозирча Англияда иш бермаяпти, лекин у ўз услубидан воз кечмоқчи эмас. Назаримизда, МЮ га битта ғалаба етишмаяпти, биргина чиройли ғалабадан сўнг “қизил иблислар”нинг ўйини очи либ кетишига ишонса бўлади. Ҳар ҳолда таркиб бунга имкон беради. КПР раҳнамоси Харри Реднапп мураббий сифатида бирор марта ҳам “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб эта олмаган.

Жароҳат олганлар: Каррик, Жонс, Феллаини, Смоллинг, Лингард – Форлин
Сўроқ остида: Бартон (КПР)



Бундан ташқари, бу турда яна тўртта ўйин бўлиб ўтади.

“Вест Бромвич” – “Эвертон”
Шанба, “Хоторнс”, 18:00, ҳакам: Энтони Тэйлор
Жароҳат олганлар: Коне, Овьедо, Баркли (“Эвертон”)
Сўроқ остида:  Аничебе, Фостер, Лескотт – Коне, Овьедо, Баркли


“Сток Сити” – “Лестер”
Шанба, “Британиа Стэдиум”, 18:00, ҳакам: Майкл Оливер
Жароҳат олганлар: Одемвинги, Кэмерон – Апсон
Сўроқ остида: Жеймс (Лестер)


“Кристал Пэлас” – “Бернли”
Шанба, “Селхерст Парк”, 18:00, ҳакам: Майк Дин
Жароҳат олганлар: Шамах – Воукс
Сўроқ остида: Ледли (Кристал Пэлас)


“Халл Сити” – “Вест Хэм”
Душанба, “КС Стэдиум”, 23:00, ҳакам: Мартин Аткинсон
Жароҳат олганлар: Снодграсс – Нолан, Кэрролл, Женкинсон
Сўроқ остида: Робертсон, Эрнандес – Нолан, Кэрролл


Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика