RU

Последние новости

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  119 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

АПЛ. 11-тур превьюси Новости

АПЛ. 11-тур превьюси

Теги :  АПЛ
Бугун дунёнинг энг қизиқарли ва томошабоп чемпионати ҳисобланган Англия Премьер лигасининг 11-тур учрашувларига старт берилади.

Қуйида тур превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Борнмут" – "Сандерленд"
05.11.2016, 20:00
"Виталити Стэдиум"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер)

"Борнмут" ўтган турда "Миддлсбро"дан (0:2), "Сандерленд" эса "Арсенал"дан ўз майдонида (1:4) мағлубиятга учраган эди. Бу мавсум Эдди Хау шогирдлари ўз майдонларида яхшироқ натижаларни қайд этишмоқда. Шу сабабдан ҳам, "Сандерленд" билан ўйинда мезбонлар фаворит ҳисобланишади. Лекин, "Борнмут" бугунги рақиби билан барча турнирлардаги охирги 8 учрашувда фақатгина битта ғалабани қўлга киритган ва 4 бор мағлуб бўлган.

Ўйнамайди: Л.Кук, Б.Смит – О’Ши, Ларссон, Борини, Каттермол, Кирххофф, Манноне
Сўроқ остида: Станислас, Серман (иккиси – "Борнмут")



"Манчестер Сити" – "Миддлсбро"
05.11.2016, 20:00
"Этихад Стэдиум"
Бош ҳакам:
Кевин Френд (Лестершир)

"Манчестер Сити" ҳафта ўртасида ЕЧЛда "Барселона"ни ишончли тарзда мағлуб этди. Ушбу "катта" ғалаба жамоага маълум вақт давом этган омадсиз ўйин ва қониқарсиз натижалардан чиқиб олишга туртки бериши аниқ. "Шаҳарликлар" сафида Илкай Гюндоган охирги икки ўйинда тўртта гол урди ва битта голга ассиссентлик қилди. Бундан ташқари, Де Брюйне ҳам жароҳатдан кейин спорт формасини тиклаб олди. Ушбу ўйинда ҳам мезбонларда имконият юқори.

Қизиқ факт: "Миддлсбро" - АПЛда "Манчестер Сити"ни энг кўп мағлуб этган жамоа (11 ғалаба).

Ўйнамайди: Санья, Делф (иккиси – "Ман. Сити")
Сўроқ остида: Туре – Айяла
Дисквалификация: Рамирес ("Миддлсбро")




"Бернли" – "Кристал Пэлас"
05.11.2016, 20:00
"Терф Мур" стадиони
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл)

10-турда "Олд Траффорд"да МЮнинг дарвоза томон йўллаган 37та зарбасидан кейин ҳам дарвоза дахлсизлигини сақлаб қола олган "Бернли" бу сафар "Кристал Пэлас"ни меҳмон қилади. Бу учрашувда кичик устунликни мезбонларга берсак бўлади. Лекин, мезбонлар "Пэлас" билан лигадаги охирги 6 ўйинда фақат битта ғалабани қўлга киритишган ва уч бор майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишган.

Ўйнамайди: Уорд – Суаре, Реми, Ж.Бентеке
Сўроқ остида: Дефур – Сако



"Вест Хэм" – "Сток Сити"
05.11.2016, 20:00
"Олимпик" стадиони
Бош ҳакам:
Андре Марринер (Бирмингем)

"Вест Хэм" бу йил ўзига ўхшамаяпти. Жамоа ҳалигача ўз ўйинини топа олмаяпти. Эҳтимол, бу малакали марказий ҳужумчи етишмовчилиги билан боғлиқдир. Ўтган ўйиндан Андре Айю сафга қайтди ва бугун энг олдинда айнан Айюни кўрсак ажаб эмас. Айнан ганаликнинг майдонга қайтиши "болғаурарлар"нинг олдиндаги муаммоларини ҳал этса не ажаб.

"Сток" эса АПЛда "Вест Хэм"га қарши сўнгги олтита ўйинда мағлубият нималигини билмай келмоқда. Ғалабалар сони эса учта.

Ўйнамайди: Масуаку, Тере, Байрэм, Сако, Кэрролл – Айрленд, Афеллай, Жонсон,
Сўроқ остида: Шакири, Камерон (иккиси – "Сток Сити")
Дисквалификациялар: Рид — Арнаутович



"Челси" – "Эвертон"
05.11.2016, 22:30
"Стэмфорд Бридж" стадиони
Бош ҳакам:
Роберт Мэдли (Йоркшир)

Антонио Конте шогирдларининг октябрь ойида кўрсатган "дахшатли" ўйинлари кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Учта марказий ҳимоячи тактикасига ўтгандан буён "Челси" ҳали гол ўтказмади. "Аристократлар" Премьер лигада "ирислар"га қарши охирги 21та уй учрашувида мағлуб бўлишмаган. Ўтган мавсум билан солиштирганда "кўклар" ҳисобида айни пайтда икки баробар кўпроқ очко бор.

Ўйнамайди: Зума, Фабрегас, ван Гинкель – Бешич, Браунинг, Пеннингтон, Маккарти, Бэйнс
Сўроқ остида: Коне ("Эвертон")
Дисквалификация: Гуйе ("Эвертон")



"Арсенал" – "Тоттенхэм"
06.11.2016, 17:00
"Эмирейтс" стадиони
Бош ҳакам:
Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн)

"Арсенал" сўнгги пайтларда чиройли ва голларга бой ўйин кўрсатаётган бўлса, "Тоттенхэм" учта ўйиндан буён фақат дуранг ўйнамоқда. Лекин, "шпорлар" жорий мавсум чемпионатда ютқазмаган ягона жамоа бўлиб туришибди. Бу ёқимли анъанага "канонирлар" барҳам беришлари мумкин. "Арсенал"да одатдагидек, таркибда муаммолар бор, ушбу ўйинни Бельерин, Монреал, Касорла ва Уолкоттлар ўтказиб юборишлари мумкин. Меҳмонларда эса етакчи Харри Кейн жароҳатдан фориғ бўлди ва майдонга тушишга тайёр. Лондоннинг энг "ёввойи" дербисини ўтказиб юборманг, зеро бу учрашувда сиз ҳақиқий "жанг" гувоҳи бўласиз.



"Ливерпуль" – "Уотфорд"
06.11.2016, 19:15
"Энфилд" стадиони
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд)

Премьер лиганинг жорий мавсумидаги энг тажовузкор жамоаси ўз майдонида энг ностабил "Уотфорд"ни қабул қилади. Клопп "Ливерпуль"ни гол машинага айлантира олди. Жамоа АПЛ тарихида ўзининг гол уриш борасидаги энг яхши стартини кўрсатди. "Қизиллар"нинг ҳужум тўртлиги (Лаллана-Коутиньо-Мане-Фирмино) чемпионатда энг сермаҳсул бўлиб турибди. Бу қарама-қаршиликда яққол устунлик "Ливерпуль" томонида.



"Халл Сити" – "Саутгемптон"
06.11.2016, 19:15
"Кей Си" стадиони
Бош ҳакам:
Грэм Скотт (Оксфордшир)

Чемпионатни омадли бошлаган "Халл Сити" кейинчалик ўз ўйинини йўқотиб қўйди. Клуб охирги 5та учрашувда бор йўғи иккита тўп киритди ва ўз дарвозасидан 16та тўп олиб чиқди. Бир қарашда аянчли статистика. "Саутгемптон" эса олдинги турда "Челси"дан учралган мағлубиятни (0:2) ҳисобга олмаса махмунли ўйин намойиш этишмоқда. Ҳимоя марказида Фонте ва Ван Дийк жуфтлиги "Саутгемптон"ни нолга ўйнаш имкониятларини оширади, олдинда эса Тадич-Рэдмонд-Остин учлиги унча-мунча жамоага бош оғриқ бўлмоқда. Софиан Буфаль ҳам спорт формасини тиклаб бормоқда. Учрашувда устунликни меҳмонлар томонга берсак бўлади.


"Суонси" – "Манчестер Юнайтед"
06.11.2016, 20:00
"Либерти" стадиони
Бош ҳакам:
Нил Сварбрик (Ланкашир)

"Қизил иблислар" ҳафта ўртасида Европа лигаси доирасида "Фенербахче"га имкониятни бой беришди (1:2). Бу жамоанинг мавсумдаги бешинчи мағлубияти бўлди. МЮда ҳаммаси унчалик яхши эмас. Камига, Моуриньо 10-турда "Бернли"га қарши ўйиннинг танаффусида бош ҳакам манзилига "илиқ" сўзларни йўллагани учун "Суонси" билан ўйинни трибунадан кузатади.

Жамоалар ўзаро охирги тўртта учрашувда бир хил 2:1 ҳисобини қайд этишган. Улардан учтаси уэльсликлар фойдасига. Лекин, ҳозир "Суонси" жуда ёмон ҳолатда, жамоа охирги саккиз учрашувнинг еттитасини бой берган. Шу сабабли, ўйинда кичик устунликни меҳмонларга бериш мумкин.



"Лестер" – "Вест Бромвич"
06.11.2016, 21:30
"Кинг Пауэр" стадиони
Бош ҳакам:
Крейг Поусон (Лондон)

Премьер лиганинг амалдаги чемпиони ҳозирча оёққа туриб олганича йўқ. Тўғри, жамоа Чемпионлар лигасида яхши иштирок этмоқда, лекин чемпионатда ишлар кутилганидек кетмаяпти. Кантенинг йўқлиги, Марез ва Вардининг формада эмаслиги етмагандек, асосий дарвозабон Каспер Шмейхель жароҳат олди. Ўз навбатида, "Вест Бромвич"нинг аҳволи ҳам "тулкилар"никидан қолишмайди. 10 ўйин, 10та гол ва 10 очко жамғарган "Бромвич" турнир жадвалида 16 поғонада бормоқда.

Бу ўйинда Клаудио Раньери бошчилигидаги "Лестер"га фаворит сифатида қараймиз.

Англияда бу тур етакчиларнинг барчаси ўз майдонида ўйнайди, бу эса голларга бой ва чиройли ўйинлар кафолатланганидан далолат. "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Челси" уйда чиройли ва сермаҳсул ўйин намойиш этишмоқда. Мухлисларни АПЛ 11-тур ўйинларини CA билан кузатиб боришга таклиф қилиб қоламиз.


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика