RU

Последние новости

21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  2 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  38 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8

Анзур Исмоилов: “Ўйинга тайёгарлик яхши кетяпти” Новости

Анзур Исмоилов: “Ўйинга тайёгарлик яхши кетяпти”

Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинига ҳам бир кун қолди.
Эртага миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Янги Зеландияга қарши майдонга тушади. Албатта, учрашувга бўлган қизиқиш катта, чунки Янги Зеландия ҳар ҳолда кучли жамоа ҳисобланади. Кеча бўлиб ўтган машғулотдан сўнг терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоиловдан интервью олдик.

-   Анзур, ўйинга тайёргарлик ҳақида нима дея оласиз?
-   Янги Зеландия билан кечадиган баҳсга тайёргарлик яхши кетяпти. Ҳамманинг кайфияти зўр. Барчамиз машғулотларда астойдил ишлаяпмиз.

-   Таркибда сиз яқиндан танимайдиган ўйинчилар кўпми?
-   Жамоамизга кўп ёш футболчилар қўшилган. Ўзбекистон чемпионатида тўп тепмаётганим учун тўғриси баъзи футболчиларни танимадим.
 
-   Янги Зеландия термаси ҳақида тасаввурга эгамисиз?
-   Ҳозирча уларнинг ўйинини кўрганимиз йўқ. Лекин билишимча, Янги Зеландия ҳам Австралияга ўхшаб ўйнайди. Улар эътиборни кўпроқ жисмоний курашларга ва “иккинчи қават”га қаратса керак.
 
-   Сиз учун бу оддий ўртоқлик баҳси ҳисобланадими?
-   Ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлгани билан барибир ютишга ҳаракат қиламиз. Чунки мухлисларимиз ғалабаларни соғиниб қолишган.

-   Хитой чемпионатида қандай янгиликлар бор?
-   Чемпионат ўша-ўша. Ҳаммаяси яхши давом этяпти. Клубимиз ички чемпионатда ўзини унчалик ҳам яхши кўрсата олмаяпти. Легионерларимиздан уч нафари жароҳат олиб майдонга туша олишмаяпти. Шу боис ўзим ўйнаб турибман.

-   Сизнингча, Артём Филипосян нима учун Хитойдан барвақт қайтиб келди?
-   Эшитишимча, уларда ким майдонга тушишини жамоа сардори ҳал қилар экан. Филипосян савияси бўйича Хитойда бемалол ўйнаб кетиши мумкин эди, лекин клубида нимадир юз берган кўринади.

-   Биздан Хитойга кетувчилар сони жуда камайиб кетди. Уларда чемпионат кучайганми?
-   Чемпионат савияси ортиб боряпти дея оламан. Ўтган йил ўзбеклар тўрт киши эдик, ҳозир бир ўзим қолдим. Эндиликда хитойликлар кўпроқ корейс футболчиларига эътибор қаратишяпти.  

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика