RU

Последние новости

11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  1 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  1 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  2 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  8 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  6 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0

Анзур Исмоилов: "Австралиядан чўчиётганимиз йўқ" Новости

Анзур Исмоилов: "Австралиядан чўчиётганимиз йўқ"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бўлажак рақибимиз Австралия кучли терма жамоа. Уларнинг таркибидаги футболчилар жисмонан анча бақувват. Аммо бизда ҳам ҳимояда баланда бўйли, жисмонан кучли футболчилар ҳаракат қилишади. Биз Австралияга қарши ўз ўйинимизни намойиш қилишга интиламиз. Уларнинг узун пасларига қарши комбинацион ўйин намойиш қиламиз, шунингдек, тўпни кўпроқ назорат қилишга интиламиз.

Ҳар икки жамоада чорак финалга чиқиш учун имкониятлар бир хил. Ушбу мусобақада фаворит сифатида эътироф этилган жамоалар мағлубиятга учраганини кўп бор кўрдик. Японияга қарши ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, жамоа мазмунли ўйин намойиш қилди. Терма жамоамиз аъзолари ўйиндан-ўйинга кучайиб боришаётгани кўриниб турибди. Биз Австралиядан чўчиётганимиз йўқ. Уларга қарши фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Исмоилов.


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика