RU

Последние новости

02:39А Серия. "Интер" "Жузеппе Меацца"да "Эмполи"дан устун келди  0 00:29Сульшер "Бешиктош"да қанча ҳақ олади?  0 23:25АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ипсвич Таун"ни тор-мор этди  24 23:20БАА/Қатар Суперкубоги финали. Эркинов ва "Ал Ваҳда" Challenge Cup'ни қўлга киритди  2 22:43Дани Ольмо жароҳат олди  2 22:13Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Лас-Пальмас"ни мағлуб этиб, жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  111 22:10Назорат ўйини. "Нефтчи" Косово жамоаси билан дуранг ўйнади  8 21:48Ўртоқлик ўйини. ОКМК ва ЦСКА ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  7 21:05АПЛ. МЮ ўз уйида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" яна 3 очко қўлга киритди, "Эвертон" эса "Тоттенхэм"дан устун келди  28 20:27Туркманистонга 5та гол урган Мафтуна Шойимова: "Бу фаолиятимдаги энг зўр ўйин эмас"  0 20:01Эшитдик-да! "Турон"да ўйнаган легионер футболчи Суперлигага қайтяпти  2 19:50ОК-2025 саралаши. Мафтуна Шойимованинг бенефисига айланган баҳсда вакилларимиз Туркманистонни мағлуб этди ва Осиё Кубоги "чипта"сини қўлга киритишди  23 19:40"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 18:58Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди  2 18:37"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи: "Чемпионлик ҳақида гапиришни хоҳламайман"  16

Анзур Исмоилов 60та ўйин ўтказганлиги учун тақдирланди Новости

Анзур Исмоилов 60та ўйин ўтказганлиги учун тақдирланди

Анзур Исмоилов 2007 йил 2 июнь куни Ўзбекистон - Ироқ ўйинида майдонга тушиб терма жамоадаги ўз дебютини нишонлаган эди.
Ўшанда у Алексей Николаевни ўрнига майдонга тушган. Ҳимоячининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилган мураббийлар штаби, унга 3 кундан кейин Жанубий Кореяга қарши бўлиб ўтган баҳсда асосий таркибдан жой берадилар.

У 12 ўйинига келибгина биринчи сариқ карточкасини олган. Терма жамоадаги биринчи голини эса 2013 йил Иорданияга урган эди. Статистика бизга турли қизиқарли маълумотларни тақдим этади, Иорданияга қарши ўйинда футболчи ўзининг юбилей, 60 ўйинини ўтказди.




Барчаси ажойиб ўтди, бундан футболчилар ҳам хурсанд бўлдилар.


Терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов билан келишган ҳолда, бундан кейин терма жамоада юбилей ўйинини ўтказиб келаётган футболчиларни турли кўринишда тақдирлаб борамиз. Ҳозирча 50та ва ундан кўп ўйинда майдонга тушган футболчиларни тақдирлаймиз. Ўсиб келаётган кейинг авлодга ўрнак бўлсин дея бошланаётган ишимиз ҳали оммавий бўлиб кетишига ишонамиз. Айни пайтга келиб 17 нафар футболчи терма жамоамиз шарафини 50тадан ортиқ ўйинда ҳимоя қилганлар.

Терма жамоада энг кўп ўйнаган футболчи бу Темур Кападзе 114та! Кападзе Осиё чемпионатида ўзининг 120 ўйинини ўтказиши мумкин. Ундан кейин Сервер Жепаров турибди. Жорий йилнинг 5 март куни БАА билан бўлиб ўтган ўйинда сардоримиз 100 ўйинини ўтказди. Ҳозирда ўйинлар сони 104тага этиб улгурди.
Учинчи ўринда, фахрийлар сафига кириб улгурган посбонимиз, Игнатий Нестеров 86та! 90тага 4та қолди. Ундан кейинги ўринда турган Александр Гейнрих ҳисобида 84та ўйин мавжуд. Бешинчи поғонадан
Миржалол Қосимов ўрин олган, 67та ўйин. Андрей Фёдровда 65та ўйин, Николай Ширшов ва Асрор Алиқуловда 63тадан. Одил Аҳмедов ва Максиш Шацких кучли 10ликни ёпиб беришади, уларнинг ҳисобида 62 ва 61тадан ўйин бор. Авваллари ўртоқлик ўйинларини жуда кам бўлганлигини инобатга олсак, футболчилик фаолиятини тугатган ўйинчиларимиз учун бу натижа чакки эмас.




Маҳсус соврнини топшириш жараёни, сал аввал мен терма жамоа гвардиячиларининг статистикасини ўқиб эшиттирдим.



Миржалол Қосимов билан келишган ҳолатда, 23 декабрь куни Анзур Исмоиловга бағишлаб, кичик дастур режасини тузиб чиқдик. Унга кўра мен ва терма жамоамиз оператори  Жамолиддин Солихов спорт дўконидан эсдалик совғасини олдик.

Иордания билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин ўйини 50тага етган гвардиячилар қуйидагича кўриниш олди:

Футболчи

Туғилган йили

Ўйин

Дақиқа

Тимур КАПАДЗЕ

05.09.1981

114

8464

Сервер ЖЕПАРОВ

03.10.1982

104

8118

Игнатий НЕСТЕРОВ

20.06.1983

86

7435

Александр ГЕЙНРИХ

06.10.1984

84

4938

Миржалол ҚОСИМОВ

17.09.1970

67

5112

Андрей ФЁДОРОВ

10.04.1971

65

5736

Асрор АЛИҚУЛОВ

12.09.1978

63

5306

Николай ШИРШОВ

22.06.1974

63

4818

Одил АҲМЕДОВ

27.11.1987

62

5189

Виктор КАРПЕНКО

07.09.1977

61

3996

Максим ШАЦКИХ

30.08.1978

61

4824

Анзур ИСМОИЛОВ

21.04.1985

60

4557

Азиз ҲАЙДАРОВ

08.07.1985

58

4439

Бахтиёр АШУРМАТОВ

25.03.1976

54

4353

Улуғбек БОҚОЕВ

28.11.1978

53

2702

Февзи ДАВЛЕТОВ

20.09.1972

52

4132

Александр ХВОСТУНОВ

09.01.1974

50

3980


50таликка яқинлашиб қолган футболчилар


Виталий ДЕНИСОВ

23.02.1987

49

3795

Жасур ҲАСАНОВ

02.08.1983

40

2572

Ислом Тўхтахўжаев

30.10.1989

39

2999

Санжар ТУРСУНОВ

29.12.1986

38

2495

Шавкат МУЛЛАЖОНОВ

19.01.1986

28

1941


Бундан буён терма жамоамизда юбилей рақамларни забт этаётган футболчиларни шу тарзда тақдирлаб боришни мақсад қилдик. Агар бунга расмий кўриниш берсак янада жиддийроқ бўлар эди. Аслида бу нарсалар биз, журналистларнинг зиммасидаги иш. Мана секин бошлаб ҳам юбордик.




Бу Анзурга "CA"нинг совғаси ))

“Иордания билан ўйин Анзурнинг фаолиятидаги 60чиси бўлди. Бундай натижага эришиш осон эмас Умуман олганда шу залга йиғилиб ўтирган экансизлар, демак сизлар ҳам меҳнат қилгансиз. У янада давомли бўлиб, мана шундай натижаларга эришиш учун кўп ишлаш керак. ҳаётингизни футбол билан боғладингизми, демак унга беэътибор бўлманг. Агар яхши ишлашда давом этсангиз, мана Кападзега ўхшайсиз ёки Жепаровга. Бу иккиси аллақачон юзлик маррасини забт этиб бўлди. Улар бу натижага бир йил деганда эмас, йиллар давомида қилинган меҳнатлар эвазига эришдилар. Анзур, мен сенга кейинги фаолиятингга омад тилаган ҳолда, йиллар ўтиб мураббийлик соҳасида ҳам муваффақиятларга эришишинга тилакдошмиз”, - дейди Миржалол Қосимов кечки машғулотлардан сўнг ташкил этилган тадбирчада.

Ҳар қандай кишини қилаётган ишидан келиб чиқиб уни рағбатлантиринг, у миллион-миллион пул турадиган совға бўлиши шарт эмас. Оддийгина оқ-қора принтердан чиққан варақни рамкага солсангиз ҳам бўлаверади, муҳими эътибор. Киши ўзи қилаётган меҳнатини бесамар кетмаётганлигини хис қилса, ўз устида икки карра ишлайди, янги ютуқларни қўлга киритиш ва энг муҳими уни қадрлаётган ватанига бўлган муҳаббати жўш уриб, ишида унум бўлиши тайин.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика