RU

Последние новости

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Анвар Раҳимов: “Олий лигада ҳам мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз” Новости

Анвар Раҳимов: “Олий лигада ҳам мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”

Ўтган ҳафта Қўқонга сафар уюштириб, жамоа машғулотини ҳам бевосита стадионда кузатиб қайтдик. Шу аснода жамоа ярим ҳимоячиси Анвар Раҳимов билан учрашиб, саволларимизга жавоб олдик.
- Жамоа сафига иккинчи босқич арафасида қўшилдингиз. Шунга қарамай қисқа фурсат ичида мослашиб кета олдингиз. Бунга қандай эришдингиз?
- Биласизми жамоадаги деярли 70 фоиз футболчи билан бунга қадар ҳам муносабатларимиз яхши эди. Айниқса етакчи ўйинчилар Азиз Тўхтабоев ва Азиз Ашуров билан алоқам бор эди. Албатта улар ҳам янги муҳитга кўникиб боришимда ёрдам берди. Тўғриси бу борада айтарли муаммога дуч келмадим. Муҳит яхши. Бундан ташқари илгари ҳам жамоамни ўзгартирганим учун янгилик бўлмади.

- “Қўқон-1912”га келишингиз бевосита бош мураббий билан боғлиқ бўлса керак?

- Ҳа. Рустам Раҳмонович жамоага таклиф этаётиб, мақсад кучлилар сафига чиқиш ва келаси йил ҳам олий лигада муносиб иштирок этиш эканлигини билдиргач, ҳеч иккиланмасдан келишга қарор қилдим. Аниқ мақсад борлиги туфайли бир-биримизга ёрдам бериш учун келганман. Ўйлайманки ушбу вариантни танлаб адашмадим. Шу фурсатдан фойдаланиб, Абдуллаевга ҳам миннатдорчилик билдириб қоламан. Негаки менга ишонч билдириб, машғулотларда ҳам алоҳида мен билан ишлаб, спорт формамни тикланишида бу мураббийнинг ҳиссаси катта.

- Дастлабки йиғин ҳақида фикрингиз қандай?
- Яхши. Таътилдан кейин футболчиларни ўз формасига кириб олиши ва жисмонан тайёр бўлиши учун тикланиш жараёни деса ҳам бўлади. Январь ойидан йиғинимиз янада жиддий тус олади деб ўйлайман.

- Келаси йил энди жамоангиз олий лигада иштирок этади. Бунга сиз қанчалик тайёрсиз?
- Худога шукур тайёрмиз. Ҳар холда шунга интиляпмиз. Машғулот жараёнида ҳамма астойдил меҳнат қилмоқда.

- Шахсан ўзингизни бугунги холатингиздан кўнглингиз қай даражада тўлмоқда?
- Чемпионат бошланишига ҳали яна икки ой вақт бор. Олдинда бизни қийин йиғинлар кутиб турибди. Ҳозир 60-70 фоиз тайёрмиз дейишим мумкин. Февраль ойида Туркияда йиғин ташкил этилади. Мана шу сафардан сўнг ўйлайманки 90-95 фоизга тайёр бўламиз. Қолганини эса чемпионат кўрсатиб беради.

- Қўқонлик мухлислар жамоа биринчи лигада иштирок этаётганида ғалабаларга кўникиб қолди. Олий лигада эса тан олиш керак, ҳар бир турда зафар қучиш жуда қийин бўлади. Мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Авваламбор ишқибозларимизга бу йил ажойиб қўллаб-қувватлаб туришгани учун каттакон раҳмат айтаман. Ажойиб манзарага гувоҳ бўлдик. Ҳар бир учрашувда қарсак чалиб ишқибозлик қилишса бу ҳар футболчининг кучига қўшимча куч қўшади. Жуда ҳам ёқимли ҳолат. Насиб қилса олий лигада ҳам уларни хурсанд қилишга харакат қиламиз. Энг аввало биринчи навбатда футболни айнан мухлислар учун ўйнаймиз. Уларга ёқадиган ўйин кўрсатадиган бўлсак, ижобий натижа ҳам бўлади.

- Сир эмаски, бирор футболчи вилоят жамоаларида ўйнаб юқори савияга кўтарилганида дарров пойтахтнинг гранд клубларига ўтиб кетиш холатлари учрамоқда. Бу эса мухлисларда кўпинча эътироз пайдо бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун айтингчи, Қўқон-1912 ҳам сиз учун трамплин вазифасини ўтаб бермайдими?
- Йўқ. Шахсан мен Қўқон-1912да шунчаки ўйнаб юрганим йўқ. Бу ерда ўзимга яраша ниятларим бор. Қўқонда футболни жуда ардоқлашади. Шароитлар яхшиланиб борилса, ҳеч бир футболчи кетмайди. Лекин бу дегани бутун футболчилик фаолиятимни шу ердам ўтказаман дегани ҳам эмас. Кўплаб ўйинчилар каби менинг ҳам хориж клубларида ўйнаш ниятим йўқ эмас.


Исломбек Рустамбеков.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика