RU

Последние новости

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  2 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   6 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Анвар Ғофуров: "Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўткуров учун бугунги ҳолат дарс бўлиши керак" Новости

Анвар Ғофуров: "Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўткуров учун бугунги ҳолат дарс бўлиши керак"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Ўйин кутилганидек бўлди. Икки жамоага ҳам очко керак эди. Вазиятлар бўлди. Буни устида ишлаяпмиз, аммо гол ура олмаяпмиз. Охирги нуқтани қўйиш пайтида учинчи нуқтада совуққонлик етишмаяпти. Гол уриш учун нимадир ҳалал беряпти. Хатолар устида ишлаймиз, қайтадан ўйинни анализ қиламиз. Ўйинимизни яхшилаш учун анча ишлашимиз керак.

– Учинчи нуқтада совуққонлик етишмаяпти деб айтдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

– Бизда тажрибали футболчилар бор. Вазиятларни охирида тушунмовчилик бўляпти. Негадир вазиятни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Машғулотларда буни устида кўп ишлаяпмиз, аммо фойдаси бўлмаяпти. Бу нафақат учинчи ҳудудда, балки майдонни бошқа қисмларида ҳам кузатилмоқда. Анчадан бери "Бунёдкор" ҳозирги услубда футбол ўйнашини истаб юргандик. Бизда бош мураббий бор эди, унинг услубида ўйнардик, биз эса фақат ўз ишимизни бажарардик. Мана энди мураббий сифатида ўзим ўйлаб юрган услубда ўйнамоқдамиз. Мен ҳам "Бунёдкор" яхши ўйин кўрсатиб, ғалабаларга эришишини ва ўз ўрнига қайтишини хоҳлайман. Бироқ, 11 нафар футболчини бир мақсад йўлида бирлаштириш осон иш эмас. Имконият бўлса, жамоада рақобатни ошириш учун янги футболчиларни олиб келамиз. 

– "Бунёдкор" бешта турда учта қизил карточка олди. Бунга муносабатингиз қандай?

– Тоҳирбекни биз ўйинни кучайтириш учун майдонга туширгандик. У режа бўйича ҳужумни кучайтириш керак эди. Билмадим, кўпинча бундай ҳолат бир сония вазиятни назорат қилмасликдан келиб чиқади. Ҳеч қайси футболчи ўзи истаб бундай қилмайди, бу 100% аниқ. Усмонали ҳам "Андижон"га қарши ўйиндан кейин анча афсусланганди. Биз бунинг устида ишламоқдамиз. Бир нарса аниқки, бу нарса атайлиб қилинмаяпти. Бу ҳам футболнинг бир қисми.

– Ўтган турда ҳам Фарҳод Ўткуровга захирага олиниши дарс бўлиши керак эди деб айтгандингиз. Бугун ҳам эрта захирага олингач, у билан бироз вақт суҳбатлашиб турдингиз. Умуман, Фарҳод Ўткиров билан нима содир бўляпти?

– Бу оддий иш жараёни. Ўтган ўйинда ҳам унга маълум талаблар қўйилганди. Фарҳод Ўткуров бу вазифаларни бажармаганди. Шундан сўнг, у машғулотларда яна ўзини кўрсатди. Бугун ҳам уни аввалроқ захирага олмоқчи бўлгандим, аммо унга яна имконият бердим. Афсуски, у ўзига берилган топшириқни яна бажара олмади. Ўткиров жуда кўп нарсага қодир. Унга ҳали етарлича имконият берилади. Бироқ, бу чексиз давом этмайди. Қачондир, унга бўлган ишонч ҳам тугаши мумкин. Шундай экан, у ўзига берилган имкониятлардан иложи борича тезроқ фойдаланиши керак. Бугунги ҳолат Ўткуровга дарс бўлиши лозим. Акс ҳолда, мураббийлар штаби билан ўз хулосамизни чиқарамиз. 

– "Бунёдкор" бугун очко йўқотдими ёки бир очкога эга чиқдими?

– Қийин савол. Бир нарса дея олмайман. Ҳамма айб ўзимизда. Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика