RU

Последние новости

14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  1 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  27 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  9 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   44 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  23 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12

Анвар Ғофуров: “Навбаҳор”га ҳам, бизга ҳам 3 очко сув ва ҳаводек зарур” Новости

Анвар Ғофуров: “Навбаҳор”га ҳам, бизга ҳам 3 очко сув ва ҳаводек зарур”

Кеча миллий чемпионатимизнинг 21-туридан ўрин олган Тошкент дербисида “Бунёдкор” ҳамда “Обод” жамоалари беллашишди.

Ушбу учрашувда “қалдирғочлар” “Обод” клубини йирик (3:0) ҳисобида мағлуб этишди. Мағлубиятдан сўнг “Обод” жамоаси ҳимоячиси Анвар Ғофуров ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бунёдкор”га қарши ўйинда мағлубиятга учрадик. Менимча, тажриба ва маҳорат устун келди деб ўйлайман. Пенальти борасида ҳеч нима дея олмайман. Ҳакам қарор қабул қилиб бўлди, мен уни муҳокама қилмайман. Собиқ жамоамга қарши майдонда тўп тепганимдан бир тарафдан хурсандман яна бир тарафдан эса бироз қийналдим. Тўғри, шунча йил “Бунёдкор” сафида ўйнаб туриб, бироз вақт ўтгандан сўнг ушбу жамоага қарши баҳс олиб бориш жуда ҳам оғир. Лекин, бошқа тарафи, мен ҳозир “Обод” жамоасида тўп тепяпман. Демак, шу клубни шарафини ҳимоя қиляпман.


“Бунёдкор”га қарши бор кучим билан ўйнадим ва жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Кейинги ўйинда бунданда кўпроқ куч сарфлаш керак бўлади. Чунки, “Навбаҳор”га ҳам бизга ҳам 3 очко сув ва ҳаводек зарур. Биз турнир жадвалида олдимизда ва биз кейинги поғонада турган жамоаларни мағлуб этсак жуда яхши иш бўлар эди. “Бунёдкор” жамоасини олиб қарайдиган бўлсак, ҳозир турнир жадвалида пешқадамдан кейинги ўринда бормоқда. ОЧЛда ҳам мунтазам равишда иштирок этиб келади. Жуда ҳам яхши шаклланган жамоа. “Қизилқум” ҳам айни дамда яхши ўринда бормоқда. “Бухоро” билан бўлган ўйинда сафарда очко йўқотиб қайтдик. Ушбу жамоаларга қарши ўйнаш жуда қийин. “Металлург” билан бўлган ўйинда 1 очкони қўлга киритдик. 3 очкони қўлга киритишимиз ҳам мумкин эди. Мағлубиятдан сўнг ички муҳитни унчалик аъло даражада деб бўлмайди. Кейинги турда “Навбаҳор”ни мағлуб этиб ички муҳитни ҳам яхшилаб оламиз. Учралган мағлубиятлардан ҳулоса чиқариб кейинги ўйинда ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Насиб қилса олий лигада қолишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Обод” клуби футболчиси Анвар Ғофуров.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика