RU

Последние новости

10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  1 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  5 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  1 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  11 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  5 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  1 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0

Анвар Бердиев йирик ғалабадан кейин: "Бу ҳали "Шўртан"нинг энг зўр ўйини эмас" Новости

Анвар Бердиев йирик ғалабадан кейин: "Бу ҳали "Шўртан"нинг энг зўр ўйини эмас"

Про-лиганинг 16-тури доирасида "Юниред" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Оғир ўйин бўлди. Биламиз, "Юниред" жамоаси иккинчи даврани яхши бошлади ва дербида "Динамо" билан дуранг ўйнади. Ўтган турда "Ғиждувон" йирик ҳисобда мағлуб қилинганидан кейин яхши кайфиятда биз билан ўйинга ташриф буюришди. Футболчиларимга раҳмат дейман, кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни Мустақиллий байрами билан табриклайман. Жамоамизга ҳомийлик қилаётган инсонларга футболчиларимиз номидан табриклаб қоламан. 

- Дастлабки гол 9-дақиқада киритилди. Йирик ғалабанинг омили тезкор гол бўлди десак бўладими?

- Футбол 90 дақиқа ўйналади, голлар сонияларда урилади. Голнинг қайси дақиқада урилишининг фарқи йўқ. Тезкор гол ишни енгиллаштирган бўлиши мумкин. Йигитларимдан доимо ҳакамнинг илк хуштагидан ва якуний хуштагига қадар ҳаракат қилишларини талаб қиламан. 

- "Шўртан" бугунги кунга келиб 20та гол урди ва 18та гол ўтказиб юборди. Бу нормал ҳолатми?

- Йўқ, нормал ҳолат эмас. Биз ҳимоячилар билан ҳам алоҳида ишлаяпмиз. Лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Жамоадаги ҳамма бирга. Ҳужум ҳимоядан бошланади. Уларни доимо танқид қилиш ҳам бўлмайди. Бироқ булар устида ишлаяпмиз. Ўзим ҳам жамоанинг охирги марта қачон қуруқ ўйин ўтказганини эслай олмайман. Бугун шундай бўлди ва мени хурсанд қилишди.

- Захирадан тушганларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Ҳеч қачон захирадан тушаётган футболчидан ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнашини сўрамайман. Қанча кўп гол урсак, шунча яхши.

- "Шўртан"нинг бугунги ўйинини мавсумдаги энг яхшиси деса бўладими?

- Ҳар бир ўйин қийин ўтяпти. Бугунги ўйинда жамоанинг гол ўтказиб юбормагани мени кўпроқ хурсанд қилди. Ўз навбатида ҳужумчиларимиз ҳам олдиларига қўйилган вазифани бажаришни уддалашди. Бироқ бир ўйин билан қониқиб қолмаслик керак. Ҳали олдинда ўйинлар бор. Уларга ҳам тайёргарлик кўрамиз. Бу ҳали "Шўртан"нинг энг яхшиси эмас, ундан зўрлари олдинда бўлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика