RU

Последние новости

18:45"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи  0 18:17Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади  9 17:48"Милан" ЕЧЛга чиқа олмаса, етакчилар клубни тарк этади   1 16:58Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  4 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  1 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  5 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  33 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  4 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  17 14:10Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  2 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  12

Анвар Бердиев: "Осон ўтмаган ўйинда ғалабага эришдик" Новости

Анвар Бердиев: "Осон ўтмаган ўйинда ғалабага эришдик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, ғалабага осонликча эришмадик. Про-лигада ҳозир ҳар бир жамоа очко учун жиддий кураш олиб бораяпти. Йигитларга рахмат, осон ўтмаган ўйинда бизга ғалаба тақдим этишди.

- "Шўртан" танаффусдан стартда 1 мағлубият, 1 дуранг ва бугун ғалаба қайд этди. Сизнингча, жамоа мавсумнинг иккинчи қисмини қандай бошлади?

- Албатта, ўз уйимизда мағлуб бўлсак, бу жуда аламли. Стартда "Бухоро"га ютқазиб қўйдик. Ортга қараш керакмас, натижа қайтиб келмайди. Олдиндаги ўйинларда йўқотилган очколар ўрнини қоплаш учун жиддий ҳаракат қилишимиз лозим бўлади.

- "Дўстлик"нинг жадвалдаги ўрнидан ва четлатишдан келиб чиқсак, "Шўртан" бугун ғалабага осон эришадигандек кўринганди. Лекин ўйин осон ўтмади...

- Тўғри айтдингиз, ҳозир Про-лигада ҳар бир ўйин осон ўтмаяпти. Футболчиларимиз ҳам дастлабки дақиқаларда шу фикрда бўлишган кўринади. Ҳакам ҳуштаги чалиниб ўйин бошланганидан ҳар бир футболчи майдонда жон-жаҳди билан ҳаракат қилиши керак. Кейин ўйинни қайтариб қолиш қийин бўлади.

- Жасур Ўриновнинг тўпни қўл билан ўйнаб, майдонда четлатилган вазиятини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, буни оқламайман. Ҳар бир футболчи жамоа манфаати йўлида ишлаши керак. Сариқ карточкаси бор эканини билиб туриб ҳам қўл билан ўйнади ва хато қилди.

- Навбатдаги ўйин "Машъал"га қарши бўлиб ўтади. Шу учрашув ҳақида фикрингиз?

- Дербилар ҳар доим ўзгача ўтади. Чунки ўз номи билан дерби. Биз бу ўйинга ҳам бошқа жамоалар билан бўлгани каби тайёргарликка киришамиз. Бугунги ўйинни таҳлил қилиб чиқиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика