RU

Последние новости

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  11 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  16 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти" Новости

Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.


"Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсак, ажойиб беллашув бўлди. Футболчиларим ўйлаган режаларни, вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишди. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Дуранг адолатли натижа" - дейди Анвар Бердиев.

- "Шўртан" тактик жиҳатдан жуда тўғри ҳаракат қилди. Чуқур ҳимоялангани йўқ. Олдинга чиқиб рақибни кутиб олди. Айнан бугун жамоа тактик танлов эвазига очко қўлга киритдими?

- Рақиб яхши паслар билан ўйнайди. "Бунёдкор"га эркинлик берсак бўлмасди. Бугун рақибдан келиб чиқиб 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Ўйлайманки, биз танлаган тактика оз бўлсада ўзини оқлади. 

- Иккинчи бўлимда қарши ҳужумда вазиятлар яратди. "Бунёдкор" темпни оширганига қарамай "Шўртан" услубни ўзгартирмади ва рақибга мослашиб олди...

- Футболчиларимизда чарчоқ сезилиб қолди. Шунинг ҳисобига "Бунёдкор" кўпроқ ҳужум уюштирди. Худога шукурки, ҳимоячиларимиз ўз ишларини аъло даражада уддалади. Футболда бир жамоа ҳужумни кучайтирса, иккинчи жамоа пассив кўринади. "Бунёдкор"га Суперлигада омад тилайман. 

- Шерзод Абдураимов ва Шерали Жўраев билан хайрлашилди. Жамоада ўйинида тушунарсиз вазиятлар бўлди. Бу ички муҳитга таъсир қилмадими?

- Улар билан ака-укадек хайрлашдик. Қатъий қарор қабул қилмасак бўлмасди. Бу қолганларга дарс бўлиши керак. Футболчи ҳар қандай ҳолатда ўзини тута билиши лозим. Бу икки футболчига омад тилайман. Биз ишлашда давом этамиз. 

- Битта вазиятда ҳужумчингизга эътироз билдирдингиз. Ўзбек футболида сўнгги 5 йилликдаги ҳужумчилар муаммосининг сабаби нимада? Тўпурарларда ҳам ҳужумчилар йўқ...

-  Машғулотда ҳам ишлаяпмиз. Кўп ўйинларда анча вазиятлар яратмоқдамиз. Лекин голга айлантира олаётганимиз йўқ. Ҳужумчи ҳар доим олдинга очилишга ҳаракат қилиши керак. Ҳужумчи бир ҳимоячини алдаб ўта олмаса, уни ҳужумчиликка лойиқ ҳисобламайман. Ўша вазиятда жаҳлим чиқди. Бизнинг ўйинчимиз аутни узоққа отади. У ерда бирга-бир вазиятга қочиб кетса бўларди. Ёш иқтидорлар бор. Уларга эркинлик яратиб беришимиз керак. Ҳозир футболда ҳимоявий ўйинга кўп гувоҳ бўляпмиз. Шунинг учун ҳужумчилар кўринмаяпти. 

- Ҳимоявий футбол ўзбек футболининг қонига сингиб бўлдими? Айнан бундай услубда олдинги чизиқдаги креатив футболчилар бор салоҳиятини кўрсата олмаяпти...

- Кўряпсиз, кўп жамоаларда мураббийларга ишонч билдириш, натижани кутишни кўрмаяпмиз. 2 та турдан сўнг мураббийни ўзгартирмоқда. Жамоалар майдонга чиқишдан аввал биринчи галда ютқазмасликни ўйлаяпти. Олдин ҳужумкор футболда қандайдир шижоат бўларди. Ҳеч кимни ҳафа қилмоқчи эмасман, ҳозир шу нарса кўринмаяпти. "Шўртан" билан бунинг устида ишлаймиз. Ҳар доим ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика