RU

Последние новости

07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  0 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  20 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  165 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  8 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1

Анвар Бердиев: "Мавсумнинг илк ўйинига мос учрашув бўлди" Новости

Анвар Бердиев: "Мавсумнинг илк ўйинига мос учрашув бўлди"

Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Шуртан

Про лига. Тур 1

13/03/2024, 16:30

0
:
0
Завершен

Бухара

45'
90'

Ўйин ҳақида

- Аввало барча юртдошларимизни Рамазон ойи кириб келганлиги ва Про-лиганинг очилиши билан табриклайман. Бугунги учрашув мавсумнинг илк ўйинига мос тарзда ўтди. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди, лекин биринчи ўйинларда барибир осон бўлмайди.

- "Шўртан" олдига бу йилги мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Клуб раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

- Футболчилар билан аксарият шартномалар 2024 йил декабрь ойигача тузилганига сабаб нима?

- Мен жамоага таклиф этган футболчилар менга ишонишади. Агар биз олдимизга қўйилган вазифани уддалай олсак, шартномани узайтириш муаммо бўлмайди.

- Сариқ карточкалар кўпайиб кетганига муносабатингиз?

- Футболчи ўйин давомида карточка олади, бу нормал ҳолат. Лекин ҳакам билан тортишиб карточка олишни қаттиқ қоралайман. Бундай ҳолат учун Регламентда ҳам жазо бор. Шунингдек, клуб ички тартиб-қоидаларига кўра ҳам бундай футболчини жазолаймиз.

- Бугунги ўйиндан қониқдингизми?

- "Бухоро" ўтган мавсум Суперлигадан тушган, уларда аниқ мақсад борлиги аниқ. Биринчи ўйинлигидан келиб чиқсак, натижадан қониқдим. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика