RU

Последние новости

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  13 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  12 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Анвар Бердиев: "Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади" Новости

Анвар Бердиев: "Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади"

Про лиганинг 1-тури доирасида бугун яна бир учрашув ўтказилди. Ғузорда "Шўртан" - "Турон" жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:2). Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда қийин ўйин ўтказдик. "Шўртан"да Асрор Алиқулов жуда яхши жамоа шакллантирган. Чунки "Истиқлол"да қўл остимда ўйнаган футболчиларнинг бир нечтаси "Шўртан"га келиб қўшилганди. Худога шукур ғалаба қозондик. Бу нарса тарихга айланди", - дейди Анвар Бердиев. 

- Чобановнинг қарорини қандай баҳолайсиз?

- Футбол ҳиссиётли ўйин. Гоҳида ўзингизни бошқара олмайсиз. Марленга тушунтирамиз. Ўзини босиқроқ тутиши кераклигини уқтирамиз. Қизил олгандан кейин қарорини оқлаб бўлмайди. 

- "Турон" 10 киши бўлиб ғалабага эришди. Бунга рақибнинг бўшашиши сабаб бўлдими?

- Ўйин ҳуштакдан ҳуштаккача бўлади. Вазият қандай бўлишидан қатъий назар охиригача курашиш керак. Футболчилар қўлидан келган ҳамма нарсани қилишди. 

- Сиз шакллантираётган "Турон" Про лигада қайси ўрин учун курашади?

- Аввало, жамоамиз ҳомийларига раҳмат айтаман. Ўзимиз истаган футболчилар билан шартнома тузишимизга шароит қилиб беришди. Илоҳим, ишларига барака берсин. Суперлигага чиқиш учун бу таркиб билан охиригача курашамиз. 

- Жамоанинг формаси узоқдан қараганда "Арсенал" жамоасининг либосига ўхшаб кетади. Клубнинг раҳбарлари орасида "Арсенал" жамоаси мухлиси йўқми?

- Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади. 






Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика