Анвар Бердиев: "Ҳимоячимиз рақиб ҳужумчисига иккита гол совға қилди"
05 окт 2022 20:11
Новости
Анвар Бердиев: "Ҳимоячимиз рақиб ҳужумчисига иккита гол совға қилди"
Ўйин ҳақида
- "Хоразм"га қарши ўйин оғир ўтишини билардик. Майдонга мослашиш жараёнидан ўтиб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ бир нечта вазиятларни яратдик. Мезбонларда вазиятлар камроқ эди, аммо улар иккита имкониятдан фойдаланиб гол уриб кетишди. Ўзимизнинг ҳимоячимиз қўпол хатога йўл қўйди ва қайсидир маънода "Хоразм" ҳужумчисининг гол киритишига кўмаклашиб юборди.
- Яйпандаги ўйиндаги "Хоразм"нинг ғалабасига тасодиф деб баҳо бергандингиз. Бугун мезбонлар тактик ва жисмоний жиҳатдан устунлик эвазига ғалабага эришдиларми?
- Мен бундай ўйламаган бўлардим. Ўйин давомида кўрдингиз, вазиятлар бизда кўпроқ эди. Аммо футболда шундай, сен урмасанг сенга уришади. Айнан ўтган ўйинда хатога йўл қўйган ҳимоячимиз ўрнида ўйнаган ҳимоячи рақиб ҳужумчисига иккита гол "совға" қилди. Биргина футболчини айтмаса, жамоамиз вакилларининг бугун кўрсатган ўйинларидан миннатдорман.
— Ҳумоюн Муртозаев нега қайдномага киритилмади?
— Муртозаев машғулотлар вақтида жароҳат олди ва биз уни Хоразмга олиб келишни лозим топмадик.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии