RU

Последние новости

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  4 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  11 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  8 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  23 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Анвар Бердиев: "Бугун стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман" Новости

Анвар Бердиев: "Бугун стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман"

Хабарингиз бор бугун "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасида ярим финал баҳслари ўтказилди.

Мазкур босқич доирасида Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" клубини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб мусобақа финалига йўл олди. Учрашувдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Анвар Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Анвар ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз...

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Ушбу турнир барча иштирокчи жамоаларга мавсумолди тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. "Истиқлол" ҳам ушбу мусобақада айнан шу мақсад билан иштирок этмоқда. Натижа муҳим, бу каби турнирларда мавсумга тайёргарлик билан бир навбатда футболчиларни руҳлантириб бориш керак. Бугун ажойиб ва жуда қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик, биласизлар "Қўқон-1912" жамоаси бир неча мавсумдан буён Суперлигада ёрқин тарзда қатнашиб келмоқда. 

Бугунги ўйин жамоамиз футболчиларига миннатдорчилик билдираман. Улар ўйиндан олдин берган кўрсатмаларимизни бор имкониятларини ишга солган холда бажаришга ҳаракат қилишди. Биз ушбу турнир давомида ўз ўйин услубимизни шакллантиришга ҳаракат қилаяпмиз. Мана шу йўлимиздан чекинмоқчи эмасмиз, охиригача шу тарзда давом этамиз.

- "Истиқлол" мавсумолди тайёргарликни кечроқ бошлаганди. Қисқа фурсат ичида жамоани тайёрлаб ушбу мусобақага олиб келдингиз. Бошида жамоангизни финалга қадар етиб боришига кўпчилик ишонмаганди...

- Биласизми, ўзим жамоага таклиф қилган йигитларни аввалдан яхши билан. Ўзим "Нефтчи"да ўйнаганман, бу йигитлар кўз ўнгимда футболчи бўлиб етишишган. Йиғинни кеч бошлаганимиз тўғри, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Футболчи майдонга тушдими, иштиёқ билан ўйнаши керак. Жамоамиз аъзоларининг ҳаракатларидан миннатдорман, шу йўсинда давом этаверишимиз керак.

- "Истиқлол"нинг бу турнирдаги иштирокидан келиб чиқсак, жамоанинг ПРО-Лигада ҳам юқори ўринлар учун курашиши, балки ғолиб чиқишга бўлган иштиёқи бор. Клуб раҳбарияти сизнинг олдингизга янги мавсумда Суперлига йўлланмаси вазифасини қўймоқдами?

- Албатта ҳар йили жамоамиз олдига Суперлига вазифаси қўйилади. Бизга яратилаётган шароитлар учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Бизни мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба учун охиригача курашиш. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашсак ютуқлар ўзи келаверади.

- Бугунги учрашувда кўплаб футбол мухлислари стадионда жамоангизни қўллаб-қувватлашди. Ушбу мухлисларга нималарни айтмоқчисиз?

- Бугун жамоамизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ўзим "Нефтчи"да ўйнаб юрган вақтларимда улар бизга қай даражада мухлислик қилишганини яхши эслайман. Мен учун фарғоналиклар мухлислар Ўзбекистонда биринчи рақамли. Такрор айтаман, бугунги мухлислик учун уларга жамоамиз номидан алоҳида раҳмат айтаман. Улар бугун бизни жуда яхши қўллаб-қувватлашди. 

"Нефтчи" жамоасидан кўплаб футболчиларни таркибга жалб этдик, фарғоналик мухлисларга ушбу футболчилар аллақачон қадрдон бўлиб улгурган. Истиқлол" насиб бўлса келажакда Фарғонада, Ўзбекистонда ўз ўрнига эга жамоага айланади. 


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика